Ҳожи Муин. «Ришват» хасталиғи (1918)

Асрлардан бери одам болаларини эзиб, қурутиб келган хасталиқ (касаллик)ларнинг энг ёмони ва юқумлиси ришват хасталиғидир. Ришват хасталиғи ҳисобсиз одам болаларини хонавайрон, бачагирён ва дарбадар қилғон. Одам жинсининг ҳар бир синфи орасинда ришват хасталиғи ҳукм суриб келғон. Анинг панжаи истилосиндан подшохдардан давоми…

Ҳожи Муин. Пора ва порахўрлик (1922)

Ўктабр ўзгаришининг беш йиллик байрами муносабати билан биз «Таёқ»имизнинг ушбу фавқулодда сонини порахўрлиқ қаҳрамонлариға бағишламоқ билан баробар бу сонда ёлғуз «пора»нинг луғавий ва изоҳли маъноларидан ҳам порахўрликнинг бурунғи ва ҳозирги ҳолларидан сувга тегмаган нодир ва муҳим маълумот бериб ўтамиз: «Пора», давоми…

Ҳожи Муин. Охир замон аломатлари (1923)

Эски «Ақоид» китобларимизда ёзилғондурким, замона охир бўлиб, қиёмат яқинлашмоқда. «Яъжуж-маъжуж» деган бир жамоа махлуқ пайдо бўлиб халқнинг тинчлиғини бузиб, дунёни хароб этишга тиришадирлар. Орадан кўп вақт ўтмай, ҳар ерда «баркамол осойиш» бўладир. «Яъжуж-маъжуж» жамоасининг қандай махлуқ эканлиги тўғрисида «уламои ислом» давоми…

Ҳожи Муин. Англашилмаслиқ ёки «Таёқ»нинг таъсири (1923)

Ҳар ерда, айниқса, бизнинг Туркистон халқиға жиддий сўзлардан кўра ҳажвий ва қулгули сўзларнинг кўбрак таъсир этишй кўриниб турадир. Бизнинг халқ ҳар вақт тўғри ва жиддий сўзларга илтифот этмай, балки унинг тескарисича кулгулик, ҳангомалик гапларга аҳамият берадир. Сўнгғи чоқларда газетамизнинг кулгулик давоми…

Ҳожи Муин. Азроилми, солиқчими? (1924)

Замонимиз қизиқ бир замон бўлди! Кунда бир закун, соатда бир хил қонун чиқаётибдур. Магар Николай вақтида биздан бирон ношукрлик ўтган эканким, букун Ҳақ таоло «болшевик» деган бир тоифа махлуқни бошимизга мусаллат қилди… Худоё, тавба қилдим. Яна ўзинг биласан. Мулк ўзингники, давоми…

Ҳожи Муин. Табиий ишлар (1924)

Бизнинг юртимиз, элимиз ва ҳатто расмий идораларимизда ғайри табиий қилиқлар, ишлар қанча кўб бўлса, табиий ишлар ҳам ўшанча кўбдир. Булардан ғайритабиийларини ёзмай ўтсақ, албатта, «Машраб» қўрқди, ёки мудоҳана йўлини тутди деб ҳаққимизда «ҳусни зан» қилғувчилар чиқиб қолиши табиий бўлғонидек, ёзғонимиз давоми…

Ҳожи Муин. Маориф ойи (1924)

Биринчи августдан эътиборан вилоятимизда «маориф ойи» бошланди. Демак, бу ой масориф ойи эмас, маориф ойидир. Сўз-қарор ойи эмас, ишлаш ва тиришиш ойидир. Бўлуб ўтган маориф ойларида ишдан қўра сўзга, югуришдан қўра-ухлашға ва мадохилдан кўра — масорифга кўбрак аҳамият берилганлиги учун давоми…

Ҳожи Муин. Икки кўруниш (1924)

«Машраб»нинг бу сонидағи икки кўруниш, бизнинг назари диққатимизни ўзига худди қаҳрабодек тортиб қўйди. Унинг бири — танқид оламида янги «усул», иккинчиси -Зарафшон дарёсининт бу кунги ажойиб ва ғаройиб ҳоли. Шунинг учун бу тўғрида бир-икки оғиз чақ-чақ қилмасдан ўта олмадик. Бировнинг давоми…

Ҳожи Муин. Юқма касал (1924)

Мусулмонлар орасида минг уч юз йилдан бери ота-боболаридан мерос қолиб келган жуда қўрқунчлик юқма касал ҳукм суриб келаётибдирким, ул ҳам хотунжаллоблиқдир. Бу касал, қулғуна ва қайсари нохунадан ҳам ёмонроқ бўлиб, саноқсиз хотун-қизларимизни бахти қаро қилди. Ҳадсиз сингил-опаларимизни тириклай қора тупроққа давоми…

Ҳожи Муин. Кўрмайлик – куймайлик (1924)

Бизнинг ота-боболаримиз авлиё эканми ёки ўз замонларида уларға ҳазрати Хизр назар қилғон эканмиким, уларнинг даврларидағи хайру баракот, омонлиқ, арзончилиқ бизнинг замонимизда йўқ. Ёки уларнинг қилиб кетган ишларини ва солғон иморатларини букун биз қила олмаймиз. Ҳатто улардан нусха-нишона қолғон катта биноларни давоми…