Баҳодир Қобул. Ойбулоқ, Ойнабулоқ (ҳикоя)

Ойнабулоқ Ойқорнинг шундоқ кўзи остидаги булоқ. Яна бир оти Ойбулоқ. Биров Ойқортоққа қовуш қўйилган деса, бошқалар худди кўргандек, ой ҳар оқшом шу булоққа тушиб кетади дейишади. Бу ерда ўзи одамларнинг ҳам, жойларнинг ҳам оти битта эмас. Бир бўлак одам булоқнинг давоми…

Баҳодир Қобул. Янги ой – сунбула (ҳикоя)

Икки бошли калхат сурати туширилган хос вагонни етаклаган паровоз бир нарсадан қуруққолгандек ҳансираб, Самарқанддан саҳар мардонлаб йўлга чиқди. Атрофни аччиқ-сассиқҳид босди. Хайрлашаётган баҳорнинг намтоб ҳавосига ўрлаган қора тутун ичра поезд юрар йўлини тусмоллаб борарди. Яна сон текканидан ўзида йўқ хурсанд, давоми…

Баҳодир Қобул. Оқ камар (ҳикоя)

Бошлаб, ҳуштагини чалиб шамол келди. Бесаранжом тўзон кейин кўтарилди. Жаркўчани у бошидан бу бошига ҳаммани ҳангу манг қилганча изғиди.Ҳар бир дарахтни қўлтиқлаб, силтаб-силтаб кўрди. Ҳар бир ғовни ғиққиллатиб очиб-ёпиб, ҳар бир дарвозани дангиллатиб уриб кўрди. Ўзини қаерга қўйишни, қаерга уришини давоми…

Баҳодир Қобул. Нафақа (ҳикоя)

1 Қишлоқда аввал кўча уйғонади…Каттасойдан бошланиб, қишлоқни қоқ иккига бўлиб, нақд Каттатоққа бориб қадаладиган йўл аслида ёғин-сочин кўп бўлганда чағату-ўнгир, ҳовлию-ҳаётлардан йиғиладиган селу селовани сойга қуядиган жар. Ҳам жар, ҳам кўча. Шунинг учун Жаркўча дейишади. Туркқишлоқнинг яхши-ёмони шу кўчада. Ризқи давоми…

Баҳодир Қобул. Эна шамол (қисса)

ИҚРОР Ўзи уч мартагина ўғрилик қилганман. Бир марта ёлғон гапирганман… Опани-ая, опачани-опа, юнгни-жун, қарони-қора, касраткини-буқаламун, кўнани-кўҳна деб ёзолмайман. Хат-саводим яхши. Эрони қишлоқлик Исроил муаллим ўргатган. Китобдагига ўхшатиб ёзаман десам, бориям эсимдан чиқиб, чалкашиб кетади. Кўкайда бўлак, ёзиғда бўлак бўлаяпти. Кейин давоми…

Баҳодир Қобул. Ота чироқ (ҳикоя)

1.    КУЛ БОСГАН ХАЁЛЛАР Бир вақтлар, тонг эртаси шамолнинг ҳуриллаб келишини хуш кўрар, кўксига тегса гурилларди. Бўрон билан эрмакка олишиб, кифти ўнг келган чоғлар кўтариб урарди. Ҳозир йўлини ҳовлиқиб кесиб ўтган боди ҳаводан ўзини зўрға четга олди. Шундоқ ҳам нафаси давоми…