Турбьёрн Эгнер (1912-1990)

Турбьёрн Эгнер (Thorbjørn Egner, 12 декабрь 1912 — 24 декабрь 1990, Осло) — норвег ёзувчиси ва драматург. Асосан болалар учун асарлар ёзган.

СИЧҚОНБИБИ АЛЛАСИ

Эрка сичқончам, алла,
Кўзи чўлпончам, алла.
Парвонагинам, алла,
Ҳамма ухлар бу палла.

Ширин туш кўрар ари,
Мудрайди пашша пари.
Ухлаб қолди тулки ҳам,
Сен ҳам ухлайқол, болам!

Нуруллоҳ Остон таржимаси