Милорад Павич. Гуллаш мавсумидаги аллергия (ҳикоя)

1973 йилнинг баҳор ташрифи яқинлашди. Яхши биламанки, илк майсалар ва гулчанглар пайдо бўлиши билан қирқ уч йиллик ҳаётимда ўттиз тўртинчи марта гуллаш мавсумидан аллергияга дуч келаман. Бу касалликка қарши олиб борган уринишларимдан шуни билдимки, касалликнинг ягона давоси (албатта, вақтинча) – давоми…

Милорад Павич. Буюмларнинг асл ҳолати (ҳикоя)

Урушнинг дастлабки йилларида Югославияда бир тўп қочоқлар немислар босиб олган ҳудудлардан чиқиб кетишга уринишди. Мамлакатнинг италияликлар забт этган қисмида, ҳатто лагерларидаям шимоли–шарққа қараганда аҳвол бирмунча яхшилиги кўриниб турарди.1942 йилнинг баҳорида Албанияга қараб йўлга чиққан қочоқлар орасида икки нафар эркак ва давоми…

Григорий Квитка-Основьяненко. “Бало” қиз (қисса)

Яқин кишингни ёмонлашдан оғир гуноҳ йўқ. Биз, масалан, кўчада кетаётган бирон кишини кўрамиз-у, дарров унинг қаёққа ва нима мақсадда кетаётганини фаҳмлагандай бўламиз; агар у ўй сурса, нияти нима эканлигини сезгандай бўламиз ва нима қиларкан-а, ишга тумшуқ тиқиб, деб ўша заҳоти давоми…

Розия Тужжор. Тўкилган гуллар (ҳикоя)

Туннинг нариги бошидан келарди. Олдинига оҳиста-оҳиста ҳаракатланиб, кўрсаткич бармоқларини ерга нуқир, аммо кейинроқ булутлар оҳ чекканларидан сўнг қадамларини тезлаштирардилар. Энди тарновнинг ихтиёри ўзида эмасди. Овозини баралла қўйганича вой-войлаб йиғлар, нола қилар, унинг овози икки табақали эшикларнинг тирқишидан ичкарига кириб келарди.Хона давоми…

Розия Тужжор. Наргислар (ҳикоя)

Ингичка бир ариқ ва бир қатор бинафша гул: бахмал юзлари ва хумор кўзлари билан коптокчалардек ғилдираётган сув пуфакчаларига термулган бинафшалар.Ариқнинг бўйида ўтириб олганимча унда оқаётган сув салқинлигига бармоқларимнинг учи билан амин бўламан. Шамшодлар ортидан уларни кўраман: шуур ва идрокнинг заъфаронранг давоми…

Розия Тужжор. Шиша аёл (ҳикоя)

Аёл кўзгунинг олдида тўхтади-да, оҳ тотиб қўйди. Кичкина бир булут доғи ойнанинг хотирасини остин-устин қилиб юборди. Кичкина олтинранг тароғини олди-да, тўғноғичлар асирлигидан озод бўлган сочларини таради. Шалоладай товланаётган қоп-қора сочлар елка узра ёйилдилар. Кўзгунинг ичидан узоқ-узоқларни кўриш мумкин эди. Аммо давоми…

Розия Тужжор. Хайрли тун (ҳикоя)

– Совқотяпман!Аёл шундай деди-да, пиёладан юқорига ўрлаётган буғни томоша қилди. Пиёла чиннидан бўлиб, кичкина ва ингичка бир ёриқ қизил гулнинг шохларидан ўтиб кетар, пиёланинг ярим ой шаклидаги оғзига етмасдан чап томонга хиёл бурилганча бош эгиб тўхтарди.– Совқотяпман!Яна бир марта айтди. давоми…

Розия Тужжор.Парвоз (ҳикоя)

Кунботар токларнинг елкасига қўнган. Ковушларимни ечиб, оёқларимни муздек сувга топширдим. Кунботар ёйдек елкамда иккита қанот ўстириб чиқарган бўлиб, бир соатлардан кейин оҳиста буғланганича ложувард сувда йўқ бўлиб кетса керак.Дарахтлар ортига яширинган дарахтлар тепасидан қишлоқни кўрса бўладиган бир оралиқ топдим. Сув давоми…

Михаил Зошченко. Оврўпалик (ҳажвия)

Идора хизматчиси Серёжа Колпаков бир неча кун ақлдан озгандай бўлиб юрди. У шаҳар телефон станциясига икка маротаба бориб, у ерда телефон аппаратининг нархи ва уни ўрнатиш шартлари ҳақида вазминлик билан, эринмай суриштирди. Бу жуда арзон ва ҳамёнбоп эди. Серёжа Колпаков давоми…

Михаил Зошченко. Ёмон одат (ҳажвия)

Феврал ойида мазам қочиб қолса бўладими, биродарлар. Шаҳар касалхонасига ётдим. Шундай қилиб, шаҳар касалхонасида ётибман, денг, даволаняпман ва дилим ором олмоқда. Атрофда осудалик ва сукунат. Ҳаммаёқ саранжом-саришта, ҳатто ётишга ҳам ийманасан. Туфламоқчи бўлсанг – ана туфдон. Ўтиргинг келяптими – мана давоми…