Уолт Уитмен (1819-1892)

Уолт Уитменнинг (Walt Whitman) аждодлари асли голландиялик бўлишган. Бўлажак шоир Нью-Йорк штатининг Лонг-Айленд оролидаги қишлоқда, кўп болалик катта оилада туғилган. Уолт Тўққиз боланинг тўнғичи эди. 1825-1830 йилларда Бруклиндаги мактабда ўқиди. Етишмовчилик туфайли ўзини ишга урди. Хат-хабар ташувчи, босмахонада ҳарф терувчи-тахловчи, давоми…

Габриэл Окара (Нигерия)

Габриэл Окара – нигериялик шоир. 1921 йили туғилган. ҚАЧОНЛАРДИР, ЎҒЛИМ Қачонлардир, ўғлим, улар кулишарди юрак-юракдан, кулишарди чақнаб кўзлари. Энди кулишар улар фақат тишлари билан, музли совуқ кўзлари эса тимирскилар менинг соямни. Шундай пайтлар бўлгандики, ўғлим, улар қўлимни сиқишарди дилдан, энди давоми…

Марсиал Синда (Конго)

КЕТМОН Вой-е, уҳ, иҳ, э вой-е! Кетмон дод демоқда, эшитяпсизми? Озғин ер кўксини ёрмоқда, Метин ер кўксини ёрмоқда, Қора ер кўксига урмоқда, Бизлардан забт этиб олинган Ҳосилдор ер кўксин ёрмоқда. Кетмон бизнинг иш қуролимиз, Кетмон бизнинг тинч қуролимиз. Вой-е, уҳ, давоми…

Маъмун аш-Шинавий (1914-1994)

Маъмун аш-Шинавий (مأمون الشناوي) – мисрлик машҳур шоир. У 1914 йили Мансур шаҳрида туғилган. УЙҒОН, СЕВГИЛИМ… Уйғон, севгилим, уйғон, Кун берма уйқуларга, Уйғон, кўзларингни оч, Қара янги кунларга! Уйғон, севгилим, уйғон, Юракдан уйқуни қув Қара, тип-тиниқ осмон, Товланиб турипти у. давоми…

Фернандо Коста Андреде (Ангола)

Фернандо Коста Андреде – анголалик шоир ҚАЙТИШНИНГ ИККИНЧИ ҚЎШИҒИ Биз бир тузнинг зарраларимиз қон ҳам тер ҳам бизники эди бизникийди қайиқ ҳамда сўз ва ердаги умид илдизи … биз қуласак инграрди ёмгир силарди у изларимизни бизникийди бесубутлар ҳам ўқимиздан қулади давоми…

Қулу Оқсас (1969)

Қулу Оқсас (Qulu Ağsəs) Озарбайжоннинг Оқтом вилоятида 1969 йилда туғилган. Сенсан ҳар ер”, “Нуқталар” номли шеър тўпламлари муаллифи. Замонавий модерн шеърият вакилларидан бири. Ёшлар адабий журнали “Улдуз”нинг Бош муҳаррири ўринбосари. УРУШ ИНВАЛИДИ Узди оёқларимни Ватан йўли, Қайтдим минг тирилиб минг давоми…

Маммад Исмоил (1964)

Маммад Исмоил (Məmməd İsmayıl) 1964 йилда Озарбайжон Давлат университетини, 1975 йилда Москвада Олий Адабиёт курсини тамомлаган. 1998 йилда филология фанлари номзоди бўлган. Қазах туманлараро “Қалбият байроғи” газетасида мусаҳҳиҳ, Озарбайжон Телерадио қўмитасида муҳаррир, бўлим мудири, “Адабиёт ва инжасанъат” газетасида мухбир, “Озарбайжонфильм” давоми…

Қашам Насафзода (1959)

Қашам Насафзода (Qəşəm Nəcəfzadə) 1959 йилда Озарбайжоннинг Имишли минтақасида туғилган. Таълим факультетини тамомлаган. Тафаккур университетида катта муаллим вазифасида ишлаган. “Озарбайжон” журналининг шеърият бўлимини бошқарган. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасининг Бошқарув ҳайъати аъзоси, Болалар адабиёти секциясининг раҳбари бўлган. “Севгининг сўнгини сўйламанг менга”, “Ухлаётган давоми…

Зираддин Қафарли (1955)

Зираддин Қафарли (Zirəddin Qafarlı) 1955 йилда Озарбайжоннинг Тўвиз туманида туғилган. Ўрта мактабни битиргандан кейин 1972—1973 йилларда ишчи бўлиб ишлаган, ҳарбий хизматдан сўнг 1983—1989 йилларда М. Горький номидаги Дунё адабиёти институтида ўқиган. “Ёзувчи” нашриётида (1989— 1993), Озарбайжон ТВда (1993—1997), Адабий тарғибот давоми…

Асқар Расулов (1954)

Асқар Одилўғли Расулов (Əsgər Rəsulov) 1954 йилда Нахичеванда туғилган. 1976 йилда Озарбайжон Давлат университети Шарқшунослик факультетининг Турк тили ва адабиёти бўлимини битирган. 1980 йилда “Турк филологияси” кафедрасида илмий фаолиятини бошлаган. Ҳозирда филология фанлари доктори, профессор. 1976—1979 ва 1989— 1995 йилларда давоми…