Қирққулоқ ҳам гуллайдими?

Қадимги ривоятлар ва афсоналарда қирққулоқнинг гули кўп тилга олинади. Уларда айтилишича, қирққулоқ ҳар йили бир марта, яъни 24 июнга ўтар кечаси, Иоанн туғилган кун гуллар эмиш. Қирққулоқ гулини топиб олган киши бахтли ва бой-бадавлат бўлар эмиш. Бошқа бир ривоятда айтилишича, давоми…

Спора нима?

Гуллайдиган ўсимлик уруғидан кўпаяди. Гули бўлмаган ўсимликлар спорадан кўпаяди. Споралар бир ҳужайрали организмлардир. Уларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди, фақат микроскоп ёрдамида кўриш мумкин. Споралар атрофимиздаги ҳавода ҳам мавжуд. Агар овқатнинг усти ёпилмай қолса, уни моғор босиб кетади ва биз давоми…

Ўсимликлар қаердан пайдо бўлган?

Замонавий илмий назарияларнинг тасдиқлашича, бир замонлар Ер юзида на ўсимликлар ва на ҳаётнинг бошқа бир тури бўлмаган. Сўнгра, бундан юз миллион йиллар муқаддам номаълум сабабларга кўра, протоплазманинг дастлабки зарралари пайдо бўлган. Биологлар ўсимликлар ва ҳайвонлардан топган бирламчи тирик материя протоплазма давоми…