Қулман Очил. Тангрининг тоши (эссе)

Бир ҳикоя теграсидаги ўйлар Чин ихлос Мен бу ҳикоя ҳақида кўнглимдан кечган ўй-фикрларимни анчадан бери ёзгим келарди. Тунов куни уни қайтадан ўқидиму қандай қилиб қўлимга қалам олганимни билмай қолдим. Асар “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ўн беш йилча бурун – давоми…

Нурбой Жабборов. Эркин Аъзамнинг ижод тутуми

Адабиётни, таъбир жоиз бўлса, одил судловга қиёслаш мумкин. Табиийки, одил судлов деганда адолатни фақат шиор қилиб олган-у бошқа бир идо­ранинг ёки қўли узун мансабдорнинг етовида ҳукм қиладиган эмас, Ҳақ ва ҳақиқатни устун биладиган, чинакам адолатга таянадиган тизим назарда тутиляпти. Бинобарин, давоми…

Эркин Аъзам. Адабиёт – инсон сирлари ҳақидаги фан

Теранлик ўрнига – шаклбозлик, маҳорат даъвоси, чиройли ёзиш, оригиналликка интилиш. Булар ҳам керак, лекин катта дард, оғриқ бўлмаса, ҳаммаси бир пул! * * * …ёзувчи одам ҳар куни ёзиши керакдиру, аммо ҳар куни китобхоннинг олдига чиқавермаслиги керак. Негаки, арзигулик фикр давоми…

Эркин Аъзам: Алданган авлоднинг андишалари (1990)

– Одатда, таъқиблар, тазйиқлар ва зуғумлар ижодкорни жим юришга мажбур этиши мумкин. Бунга узоқ-яқин ўтмишимиздан кўплаб мисоллар топса бўлади. Сиз – ана шундай фикрни эркин айтиш қийин кечган турғунлик замонларида публицистик мақолалар, ҳатто шеърий мажмуаларга тақризлар ёзган ижодкор – ошкоралик давоми…

Қулман Очилов. Адибнинг жасорати (эссе)

“Гулистон” журналининг август сонида Эркин Аъзамнинг “Қаҳратонда гул кўтариб” ҳикояси чоп этилди. “Нима бўпти, – дейсиз сиз, – Эркин Аъзам бирор нарса ёзса, ҳар қандай нашр кўзига суртиб чиқаради”. Тўғри, бироқ эътирозингиздан сезиб турибманки, сиз яқин-ўртада “Гулистон”ни варақлаб кўрмабсиз. Аввал давоми…

Эркин Аъзам. Қани сенинг ҳайкалинг? (ҳикоя)

Мен бу йўлдан ҳар куни икки марта ўта ман: эрталаб ва кечқурун. Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам ўтаётганда гўёки саробга дуч келгандек, йўқ, бошқа юртга тушиб қолгандек, бундай ҳам эмас — худди орадан шунча фурсат кечмагандек, замон орқага кетгандек туюлиб, лолу давоми…

Абдулла Улуғов. Жафокаш кўнгил исёни (1990)

Пулдан қалқон, мансабдан кўрғон ясаб олган кимсалар азал-азалдан меҳнаткаш оммани азоблаб келган. Тарихдаги барча инқилоблару қўзғолонлар асли шу тоифанинг нопок хатти-ҳаракатларига нисбатан норозилик туфайли содир бўлган. Бу исёнли кураш, тўқнашувларда сон-саноқсиз меҳнаткаш омманинг қони дарё-дарё бўлиб оққан. Аммо қон дарё-дарё давоми…

Эркин Аъзам. Фиделдан салом (ҳикоя)

Хабар келдики, бобомиз чорлаётганмиш. Ҳаммани: ўғилларини, қизларини, невара-чевараю бошқа-бошқаларни. (Биз охиргисига кирамиз.) Икки-уч ойдан бери шифтга тикилиб ётган банда бошига одам тўпладими, билаверинг, масала ҳал – рози-ризолик! Бемор дегандек бўлдигу лекин шу чоққача бобонинг боши ёстиққа тегмаган-да. Ҳув, ишлаб юрган давоми…

Эркин Аъзам: “Асосий машғулотим — адабиёт, аммо омадим кинода чопди” (2014)

  Эркин Аъзам адабиёт майдонига ўтган асрнинг 70-йилларида кириб келди. Унинг энг сўнгги “Шовқин” (2011) романидан тортиб “Чироқлар ўчмаган кеча” (1977), “Олам ям-яшил” (1984), “Жавоб” (1986), “Байрамдан бошқа кунлар” (1988), “Отойининг туғилган йили” (1985), “Пакананинг ошиқ кўнгли” (2001), “Кечикаётган одам” давоми…

Умарали Норматов. Янги аср одамлари

Ўтган асрнинг 70-йиллари миллий насримиз майдонига янги истеъдодлар кириб келди: Тоғай Мурод, Мурод Муҳаммад Дўст, Хайриддин Султоновлардан иборат навқирон авлод адабий жараёнга ўзгача бир тўлқин, руҳ бахш этди, “адабий аҳоли” сафига ўнлаб бетакрор тирик одамлар образини олиб кирди. Улар сафида давоми…