Бойбўта Дўстқораев. Жадидлар қандай ижтимоий тузумни орзу қилганлар

ёхуд уларнинг давлат тўғрисидаги қарашлари XIX аср охири – XX асрнинг биринчи чорагида Туркистонда фаолият кўрсатган ижтимоий-сиёсий оқим – жадидлар тўғрисида адабиётларда ҳар хил қарашлар мавжуд. Бундай қарашларнинг айримларида Туркис­тон жадидлари маърифат ва маданиятда жузъий ислоҳотлар ўтказишдан юқори кўтарила олмадилар, давоми…

2021 йили йўқотганларимиз

Якунига етаётган 2021 йил Ўзбекистон илм, фани ва маданияти учун ҳузун йили бўлди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев (1932-2021) Худойберди Тўхтабоев (1932.17.12, Ўзбекистон тумани Катта Тагоб қишлоғи давоми…

Бойбўта Дўстқораев (1941-2021)

Таниқли олим, публицист, филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори Бойбўта Дўстқораев 1941 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факултетида 1969 йилдан иш бошлаган. Умрининг сўнгги йилларида давоми…

Юксак интилишлар кўзгуси (Бойбўта Дўстқораев билан суҳбат) (2015)

Ўзбек миллий матбуотининг тамал тоши қўйилганига, яъни биринчи миллий газетамиз — “Тараққий” чоп этилганига яқинда 100 йил тўлади. Президентимизнинг 1993 йили 24 июндаги “Ўзбекистон Республикаси матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги фармонига биноан, “Тараққий” газетасининг биринчи сони давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Ҳурликка интилган «Ҳуррият»

«Ҳуррият» газетаси юртимизда 1335 ҳижрий йилнинг 7 ражабидан, милодий 1917 йилнинг 16 апрелидан сиёсий, адабий, иқтисодий, илмий газета сифати билан Самарқандда ҳафтасига икки мартадан чиқа бошлади. Унинг 1-сонида шундай қайд мавжуд: «Ҳуррият» ғазетасига ушбу муҳаррирлар муованат (ёрдам.- Б.Д.) қилурлар: 1) давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Буюк мутафаккир

Буюк мутафаккирлар бир қарашда кўпчилик эътибор ҳам бермайдиган кичик, заррадек нарсаларга ҳам синчиклаб диққат қиладилар ва уларнинг ҳайратангиз жиҳатини кашф этадилар. Шу боис уларнинг ижодларидаги “майда” бўлиб туюлган нарсаларга бошқалар ҳам синчиклаб диққат қаратганлари маъқул. Буюк бобомиз Алишер Навоийнинг ғазалиётидаги, давоми…

Бойбўта Дўстқораев. “Алпомиш” матнининг жилолари

Ўзбек халқи оғзаки ижодининг дурдоналаридан бири, шубҳасиз, “Алпомиш” достонидир. Деярли бир аср бўлдики, достон матни бахшилардан қайта-қайта ёзиб олинди, хилма-хил нашрлари амалга оширилмоқда, турли-туман тадқиқотлар олиб бориляпти. Бу нашрларни ўқиб, бир қанча авлодлар олам-олам завққа тўлмоқда, уларда ўзига хос эстетик давоми…

Бойбўта Дўстқораев. «Ҳуррият»нинг кўксига гул тақайлик» (2007)

Абдулҳамид Чўлпон жўшқин шеъларида Ватан озодлиги, мустақиллигини бор овоз билан куйлаганини ҳозир деярли барчамиз биламиз. Айни пайтда у ҳуррият, эрк йўлида  фаол бир фуқаро сифатида ҳам жонбозлик, фидойилик кўрсатган инсондир. Оташин шоир ҳам ижоди билан, ҳам ижтимоий фаолияти билан мустақиллигимиз давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Романнинг бир фазилати

Атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи шу пайтгача авлодлар учун ўзига хос адабий-эстетик мактаб вазифасини ўтади ва ўтамоқда. Бу жараён узлуксиз давом этаверади. Зотан, бадиий жиҳатдан юксак асарнинг ҳамиша инсониятга адабий сабоқ бўлишдек хосияти бор. Таассуфки, шўролар замонида бадиий давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Ваннайчахоннинг дарди ёхуд Чўлпоншуносликдаги айрим муаммолар хусусида (2009)

Севимли газетамиз “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” саҳифаларида (2008 йил, 3 октябр ва 28 ноябр, 2009 йил 10 апрел ва 26 июн) адабиётшунослар — Наим Каримов ва Баҳодир Каримнинг Чўлпоннинг айрим шеърлари юзасидан ўзаро фикр алмашишлари буюк адиб фаолияти юзасидан муайян давоми…