Рафаэл Эрнест Грейл Арматту (Гана)

Рафаэл Эрнест Грейл Арматту (1913–1953) Ганада туғилган. Инглиз тилида ижод қилган. ҒАРИБ КЎНГИЛ Саҳро сўқмоғида Бир қари кампир Борарди, куларди негадир диққат, Гапириб борарди ўзи-ўзига, Саҳро сўқмоғида ғариба аёл Ўзи билан ўзи қиларди суҳбат. Биласанми, болам, Не учун бу он давоми…

Рене Филомбе (Камерун)

Рене Филомбе (ҳақиқий исми Филипп-Луи Омбеде) 1930 йили Камерунда туғилган. Француз тилида ижод қилади. ТАМАДДУН Улар мени излаб топдилар ғаровдан бичилган, қадимий ва хароб кулбамдан. Улар мени излаб топдилар бадбўй терига ёпинган ҳолда, уларга бегона тилда сўзлардим, шаршара шовуллашидай кулардим, давоми…

Франсуа Сенгат-Куо (Камерун)

Франсуа Сенгат-Куо (тахаллуси Франческо Ндитсуна) 1931 Дуала шаҳрида (Камерун) туғилган. Француз тилида ижод қилади. БИРИНЧИ ВАРОҚ Бир қатор, тартибли тизилган сўзлар рангсиз, жўн, сафосиздир, аммо гоҳида улар чақмоқ чақноғида ярқираган камалакдай сочилади, мунчоқ бўлиб қувонч ва қайғу ипига тизилган, шиддатли давоми…

Анри Креа (Жазоир)

Анри Креа – жазоирлик ёзувчи. 1933 йили туғилган. Француз тилида ижод қилади. «Буюк кун» (1956) «Инқилоб ва шеърият…» (1957) шеърий китоблари, «Зилзила» драмаси (1958), «Жамол» романи (1961), «Бошоғриқ достонлар» тўплами (1967), «Югурт мозори» қиссаси (1968) чоп этилган. БЕЧОРА ХАЛҚИМ, КЎНГЛИ давоми…

Зехор Зерари (Жазоир)

Зехор Зерари 1937 йили Бонда (Жазоир) туғилган. Француз тилида ижод қилади. Ушбу шеърлар 1958 йили қамоқда ёзилган. АГАР СЕН… Агар сен Эдельвейс гули бўлганингда, Мен тоғнинг қиррасига осилиб чиқардим, Сени узиб олмоқ учун. Агар сен Денгиз тубидаги ўт бўлганингда, Мен давоми…

Искандар Ал-Ҳурий (Миср)

ЗАЙТУН ДАРАХТИ Зайтун дарахтидан мунис нима бор? Зайтун дарахтидан тўкис нима бор? Қара шохларига, мевасига боқ, Елларда шилдирар мингларча япроқ. О зайтун дарахти, сендан тушмаймиз: Ҳосилингни йиғиб кўнгил хушлаймиз. Зумрад меваларинг қуёшда пишар. Еб кўрсак, ҳовлимиз жаннатга ўхшар. Зайтунжон, сен давоми…

Али Муҳаммад ар-Роқий (1934)

Али Муҳаммад ар-Роқий 1934 йили Ливияда туғилган. МЕНИНГ ВАТАНИМДА… Ишқ тарк этди. Олисларда қолди муҳаббат. Севгим кетди. Армон қолди, битмас яра каби ғам қолди фақат. Бу аччиқ қасидам ишқ ҳақда эмас, аччиқ армон ҳақда ҳам эмас. Бугун сени куйлайман, она давоми…

Байрам Ат-Тунисий (XX аср боши)

Байрам Ат-Тунисий – XX асрнинг биринчи ярмида ижод қилган мисрлик шоир. МУНАЖЖИМ Дерлар, мунажжимлар Доно азалдан. Билармиш тақдирни Улар аввалдан. Мен ишонолмайман, Дилда аланга – Бермам мунажжимга Ҳатто бир танга! Дил дафтарим титиб Нима қиламан: Ўзимдан ўтганни Ўзим биламан. Куймайман, давоми…

Комил Айюб (Миср)

ШАҲАРДАГИ ҚАҲВАХОНА Совуқдан жунжуккан одамлар бунда Исиниб кетарлар кунда ва кунда. Гоҳи шароб ичиб исинадилар, Тамаки чекиб ҳам исинар улар. Ғамдан ўзни шундай соқит қилмоқчи, Барча ташвишлардан шарт қутулмоқчи. Ичар хандон бўлай деб фақат бир кун, “Малласоч хоним”нинг соғлиғи учун. давоми…