Асад Асил. Аллоҳга ёқмайдиган ишлар (2003)

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани номига монанд гўзал бир маскандир. Жаннатмакон бу кичик водийда азал-азалдан табиатдаги жамики гўзалликлар мужассам эди. Аллоҳ яратиб қўйган соф табиий гўзалликлар, бойликлар тўлиб-тошиб турадиган Бўстонлиқ кўркига бора-бора жиддий путур етказила бошланди. Табиат кушандаларининг хуружи йил сайин давоми…

Асад Асил. Алқор, нега кўзинг тўла ёш (2010)

Илиққина бўлиб турган қиш ҳавоси бирданига кескин ўзгарди. Қибладан кўтарилган совуқ изғирин шиддатли қор қуюнини олиб келди. Туни билан тинмаган қор эрталабгача тизза баравари бўлди. Жамики тирик жонлар ўзларини пана пастқамликларга урдилар. «Одамлар ва улар қўлидаги паррандаю ҳайвонларга ҳеч гапмас. давоми…

Асад Асил. Атрофимиздаги одамлар (2002)

Қирқ йилга яқин узлуксиз ишлаб, нафақага чиққач, туғилган қишлоғимга қайтдим. “Энди истаганимча ижод қиламан, қолган умримни жаҳон кезиб ўтказаман,” деб ўйлаб юрардим, бўлмади. Қишлоқ фуқаролари йиғини раиси келиб, “Бизларга маслаҳатгўй бўлиб туринг,” деб қолдилар. Йўқ, дея олмадим. Шу билан ижод давоми…

Иззат Султон. Устод сабоқлари (2009)

Атоқли адабиётшунос олим ва драматург Иззат Султоннинг илмий ва ижодий фаолияти марказида Алишер Навоий мавзуи турган эди, десак муболаға бўлмайди. Буюк ўзбек шоирига бағишланган, ўзбек кино ва театр санъатларининг дурдоналари ҳисобланган асарларнинг майдонга келишида унинг ҳам ҳиссаси оз эмас. У давоми…

Иброҳим Ғафуров. Қиз юраги нималар дейди? (2009)

Ижодкор қизларнинг китобларини ўқияпман. Уларнинг талантлари бугун уйғонган. Мана, Гулжамол Асқарованинг «Уйғотувчи алла»си. Аллани бола тинчиб ухласин, яхши тушлар кўрсин, ёстиғига ола-бўжилар яқинлашмасин деб, маъюсона хиргойи этиларди. Алланинг маъноси болани ухлатиш, унинг мурғак руҳига ором ва сакина ато этиш эди. давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Шекспир бепоён (2009)

Дарҳақиқат, буюк немис шоири Иоҳанн Вольфганг Гёте таърифлагандек, “Шекспир бепоён” — унинг мероси, мана, тўрт асрдирки дунё халқларини ўзига ром қилиб келмоқда. Ватанимиз Ўзбекистонда ҳам Шекспир номи, унинг машҳур асарлари китобхон ҳамда томошабинлар қалбидан чуқур жой олган. Яқинда “Фан” нашриёти давоми…

Суйима Ғаниева. “Умрум узанар, жамъиятим ортар…” (2009)

Озарбойжон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Ҳамид Маммадтағи ўғли Орасли 1909 йилнинг 23 февралида қадим Ганжа шаҳрида дунёга келган. Аввал Ганжа мадрасаси, дорул-муаллиминда ўқиди, битиргач, адабиётдан дарс берди. Кейин Озарбойжон давлат педагогика давоми…

Эркин Воҳидов. Тирик хазина ёхуд жаҳонгашта сўз

Ҳар улфатнинг ўз ҳангомаси бор, деганларидек, шоир, ёзувчилар йиғилиб қолса, баҳс-мунозара кўпинча Сўз устида кетади. Негаки, бизни бинокор деса ғиштимиз, деҳқон деса даламиз, ғаввос деса уммонимиз, учувчи деса осмонимиз — Сўз. Дунёда қанча ижодкор бўлса, шунча тафаккур тарзи, шаклланган кўзқараш давоми…

Умарали Норматов. Устознинг бир ижодий жасорати (2009)

Истиқлол арафасида республикамизнинг янги раҳбарияти ташаббуси билан адабий таълимни тубдан янгилаш ҳаракати бошланган эди. Айни шу мақсадда тузилган ишчи гуруҳининг ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи билан шуғулланувчи аъзолари – О. Шарафиддинов, Н.Каримов, Б.Назаров, Қ.Йўлдошев ва камина зиммасига ғоят жиддий, масъулиятли давоми…

Раҳмон Қўчқор. Бирники юзгами? ёхуд миллат шаъни хусусида куюнчак мулоҳазалар

Мамлакатимиз тоталитар бошқарувдек адолатсиз ижтимоий тузумдан бозор муносабатларига асосланган эркин, демократик жамиятга ўтиш давомида ҳаётнинг барча соҳаларида вужудга келиши табиий бўлган мураккаб муаммоларни ўз вақтида ва оқилона ҳал этиш йўлидан изчил қадам ташламоқда. Жумладан, истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб қишлоқ аҳолисига давоми…