Маргарет Штеенфатт. Сирли “гувоҳ” (ҳикоя)

Уве заргарлик дўкони эшигини астагина ёпиб ичкарига кирди. Биринчи қаватнинг чироғи ва сигнал ускунаси ўчирилганидан сўнг у “харид”ни бемалол бошлайвериши мумкин бўлди. Харид охирига етгунига қадар эса у ҳамма нарсани режалаштириб, тайёрлаб, кўз остига олиб қўйди ва энди ҳеч ким давоми…

Усмон Чевиксўй. Сўроқ (ҳикоя)

Нимага дучор бўлганини билолмади. “Тўхта!” дедилар, тўхтади. Улар полициячи эдилар. Қўлларида тўппончалари бор эди. “Қўлингдагиларни ерга қўй…” дедилар, қўлидаги елим халта ва ярмигача ичилган шароб шишасини ерга қўйди. “Қўлларингни кўтар, қимирлама” дедилар, қўлларини кўтариб, қимирламай кутиб турди. Ёнига келишди. Биттаси давоми…

Ги де Мопассан. Мактублар

Онам (Лора де Мопассан)га…1 Ивето, (2 май 1864 йил)Онажон.Энг аълочи ўқувчиларнинг рўйхати бугун тушдан сўнг эълон қилиниши керак. Мактубни эса эрта саҳарлаб ёза бошладим.Рўйхат эрта-индин ҳам эълон қилиниши мумкин. Чунки, ректор айни дамда Руандан қайтмаган… Мен Расин2нинг китобини қўлга киритишдан давоми…

Василий Шукшин. Қария қандай жон берди? (ҳикоя)

Чол саҳардан ҳолдан тойди. Азоб берувчи ҳолсизлик ёпирилиб келди. У бир ойдан буён дармонсиз эди, аммо бугунгиси ошиб тушди – юрагининг туби йиғласа ҳам, қандайдир ғам-ғуссага тўлган, шундай ёмон эдики, қўрқинчли бўлса-да, ажабтовур: бундай ҳолсизлик ҳеч қачон рўй бермаганди. Гоҳ давоми…

Дино Буццати. Икар (ҳикоя)

Бугун “Ложувард уй” касалхонасига операция учун ётдим. Шундай вазиятларга хос ёлғон таскинлардан қатъи назар, аниқ биламанки, операция ўта оғир бўлади ва ундан бирор наф олиш-олмаслигим ҳам гумон. Бадбин ўйларим ҳақида бировга чурқ этмаган бўлсам-да, врачлар, болаларим, айниқса, хотиним кўнглимдан нима давоми…

Сергей Есенин. Бобил ва дўст (ҳикоя)

Кекса Бобил қишлоқ чеккасида яшарди, унинг ити бор эди. У дунё кезиб, нонини тергилаб еди, оч қолмади. Бобил ҳеч қачон севимли ити Дўстдан айрилмади. Бобил қишлоқ бўйлаб юради, деразаларни чертади, Дўст эса унинг ёнида насибасини кутгандай думини ликиллатиб турарди. Одамлар давоми…

Константин Паустовский. Устара (ҳикоя)

Тун бўйи қор аралаш ёмғир ёғди. Шимол томондан эсган шамол маккажўхорининг ириган пояларида хуштак чалар, немислардан садо чиқмасди. Қирғоқ яқинида турган қирувчи кема онда-сонда тўпларидан Мариуполь томонга ўқ отиб қўярди. Шунда қора бир гулдирак чўлни ларзага солар, снарядлар бошингиз тепасида давоми…

Александр Куприн. Сўнгги ижро (ҳикоя)

Учинчи ва тўртинчи кўринишлар оралиғидаги танаффус якунланмоқда эди. Капельмейстер Геккендольф Бобил асирлигидаги яҳудийлар йиғиси ғоятда ёрқин тасвирланган энг қизиқарли жойгача ҳозиргина етиб келди. Иван Иванович нуқул сержазава, фуга нола қилиб турадиган шундай пьесаларни жонидан яхши кўрарди – унда флейтанинг ҳасрат давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Мен телефондан қўнғироқ қилиш учунгина келгандим (ҳикоя)

Мария-де-ла-Лус Сервантес ёлғиз ўзи баҳорнинг ёмғирли кунида ижарага олган автомобилида Монтенегрос деган кимсасиз жойга етган чоғда машина бузилиб қолди.Кўҳликкина ва вазмин, йигирма етти яшар мексикалик жувон бир неча йил олдин варьетенинг анча танилган артисткаси эди. Кейинчалик у бировларнинг уйларида томоша давоми…

Азиз Несин. Биз ойга учамиз (ҳажвия)

Америкада “Олти бармоқлилар жамияти”, “47-размердан катта пойафзал киядиган эркаклар уюшмаси”, “Кунора хотинларидан калтак ейдиган эрлар клуби” ва ҳакозолар борлигини рўзномалардан ўқиганмиз. Хўш, улардан қаеримиз кам? Улардан ортда қолмаслик учун бизда “Ойга учадиганлар жамияти”тузилган. Менга мос келадигани айни ана шу жамият. давоми…