Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди. Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида давоми…

Озарбайжонда 2022 йил “Шуша шаҳри йили” деб эълон қилинди

Озарбайжонда 2022 йил “Шуша шаҳри йили” деб эълон қилинди. Мамлакат президенти Илҳом Алиев 5 январь куни бу ҳақдаги фармонни имзолади. Бу ўринда шаҳарнинг тарихий аҳамияти, маънавий-маданий қадр-қиммати инобатга олинган. Жорий йилда мазкур тарихий шаҳарнинг 270 йиллиги ҳам нишонланади. Ҳужжатда қайд давоми…

Акрам Аминов. Туркона чойлар (1989)

Сумоқ қишлоғидаги минг йиллик чинор Китоб ўрмон хўжалиги назоратчиси Муртазохон Олимовнинг томорқасига соя ташлаб туради. Чинорнинг соясига кўп асрлик ёнғоқ дарахтининг сояси қўшилиб кетган. Соялар қуюқлашган жойда саҳни кенг супа бор. Шу ерда Муртазохон билан суҳбат қуриб ўтирибмиз. — Онам давоми…

Қўчқор Норқобил. Ҳамён (ҳикоя)

— Чеховнинг “Ҳамён” ҳикоясини ўқиганмисиз? — Ўқиганман, нимайди? — дейди диванда ёнбошлаб олган Олим обзей. — Шарқда айнан шунга ўхшаш ҳикоят бор. — Чехов шундан олиб кўчириб қўя қолган демоқчимисиз? Олим обзей қўлтиғи остидаги ёстиқни бошига олиб чалқанча ётиб шифтга давоми…

“Турк дунёси маданият пойтахти” 2022 йилда қандай тадбирларга мезбонлик қилади?

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой “Турк дунёси маданият пойтахти” деб эълон қилинган Бурсанинг 2022 йил давомида кўплаб муҳим тадбирларга мезбонлик қилишини таъкидлади. Бу ҳақда у мазкур тарихий шаҳарга Халқаро туркий маданият ташкилоти (TÜRKSOY) томонидан юксак мақом берилиши давоми…

Синъитиро Накамура. Қўрғонга йўл (ҳикоя)

— Ойижон, қаёққа боряпмиз? — сўради қизча онасига чўчинқираб қараб. — Отанг бошлаб боряпти бизни, — жавоб берди онаси. — Ота, биз қаёққа боряпмиз? — сўради қизча отасидан. — Бир яхши жойга. Сен ҳали тушунмайсан, — узуқ-юлуқ жавоб қилди отаси давоми…

2021 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган мақолалар, ҳикоялар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2021 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 531 679 тани (www.ziyouz.com — 4 107 127; www.ziyouz.uz — 1 424 552) ташкил этди (кунига ўртача 15 155 киши). Ташриф буюрганларнинг 80 фоизи Ўзбекистондан. Россия (5%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон давоми…

Шерали Турдиев. Шоир Элбек (1990)

Инқилобдан кейинги дастлабки йилларда шоир Элбек (Машриқ Юнусов) ҳам Абдулла Қодирий, Ҳамза, Айний, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Авлонийлар қатори янги ўзбек маорифи, маданияти, адабиёти, матбуоти, тилини ривожлантириш ишларига киришиб кетди. У 20—30-йиллар орасида «Армуғон» (1920), «Кўзгу», «Ёлқин ер» (1925), «Баҳор» (1929) давоми…

Инқилоб Исоқ (1953)

Инқилоб Исоқ ўғли Ризаев (İnqilab İsaq oğlu Rzayev) 1953 йил 31 майда Озарбойжоннинг Тошкесган районида туғилган. Шоирнинг қатор шеърий китоблари нашр этилган. У Озарбайжон Ёзувчилар ва Журналистлар бирлиги аъзосидир. Асарлари Президент ва халқаро Расул Ризо мукомотига сазовор бўлган. ЁЛҒОН ТАНИШМАСМИЗ давоми…

Саид Алиев. Унутилган муаллиф (1989)

Айрим адабиётшунос ва танқидчиларнинг мақолаларида, мамлакатимизда Андрей Платонов каби ёзувчи ва унинг 50 йилча босилмай қолиб кетган «Котлован» қиссаси каби асар йўқ, деган фикрлар билдирилди. Бу ҳақиқатга унчалик тўғри келмайди, чунки Ўзбекистонда ҳам 50 йилдан зиёдроқ даврда унутилган қиссалар, ёзувчилар давоми…