Лайло Шарипова. Ҳайрат дунёси аро

Шоир Барнобек Эшпўлатовнинг шеър­ларини, китобини ўқиганман. “Ўзига хос шоир экан”, деб ўйлаганман. Руҳият қудрати, тафаккур қуввати юксак, аммо туйғуларини ақл жиловига топширган шоир шеърлари экан, деган хулосага келганман, аммо фикрларимни ёзмаганман. Кунлардан бир кун дарёлар олгай-да қалам Фалсафий рисола битгай давоми…

Ойбек Барзиев. Мавлоно Лутфийни элга элга танитган олим

Фарғона водийсининг илк илмий тадқиқотчиси, биринчи аспирант ва фан доктори, профессор Содирхон Эркинов 1930 йил 30 январь куни Риштон туманининг (Рошидон) қишлоғида  хизматчи оиласида  таваллуд топди. Отаси  Абдуҳаким ака бадиий адабиёт ва сўз санъатига ошуфта қалб эгаси бўлиб, «Эркин» тахаллусида давоми…

Холиёр Сафаров. Хизрни йўқотган одам (ҳикоя)

Қишлоқ одамлари хўрозлар билан баробар уйғонади. Ташқарига чиқаркан атрофга сер солади. Кенг далалар, мусаффо ҳаво, бепоён осмон. Беихтиёр ҳомуза тортиб, керишиб олади-да, юз-қўлини ювгач, бир балдоқпиёла сув ичиб, шукрона келтирганича юмушларига шўнғиб кетади. Ёз кунлари бир-иккиси кетмон кўтариб, далага, томорқага давоми…

Шодмонқул Салом. Хизр таёғи (ҳикоя)

Уч отлиқнинг олдда – бўз бияда кетаётгани – оқ-сариқдан келган, суяги йирик чол ёнбошга ярим ўгирилганча шундай сўзлаб бораётир: – Барибир яхши иш бўлмабди. Ойназарнинг ҳам бола-чақаси бор. Қўли эгри бўлса ҳам, бўйнига олмаган бўлса ҳам таёқдан ҳатлаб бекор қипти. давоми…

Сарвиноз Қодирова. Ўзбек театри: кеча ва бугун

ХХ аср аввалида, ёзма драматургия шаклланаётган бир даврда адабиёт ва санъат соҳасида ҳам ўзгаришлар бўй кўрсата бошлади. Сиёсий ҳаракат тарзида юзага келган, жамиятни илм-маърифатга чорлашни мақсад қилган жадид драматургия­си жадид театри яратилишига туртки берди. Қўлидан саҳнага мос асар ёзиш келадиган давоми…

Умид Али. Райҳон ҳиди (ҳикоя)

Ногаҳон енгил шамол эсди. Дарахт шохларига жон кирди – барглар ҳилпиради. Икки дарчаси ҳам очиқ хонага одамнинг дилини яшнатиб, ичини ёриштирадиган ажиб ҳаво елиб кирди. Дераза олдида, столга бағрини бериб, китоб ўқиб ўтирган Муаттарнинг димоғига райҳон ҳиди гуп этиб урилди. давоми…

Ғайрат Мажид. Бургут чўққисини кўзлаган эран

Ёзувчи Алланазар Абдиев ижодига бир назар Элимизда оққан дарё оқаверади, деган гап юради. Бугун ҳам ана шу улуғ устозларининг ортидан бораётган, қисмати бадиий сўз излаш заҳматидан иборат бўлган ижодкорлар бор. Шундай заҳматкаш адиблардан бири Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Алланазар Абдиевдир. Эсимда, давоми…

Азиз Несин. Ҳуштакли қозонлар (ҳажвия)

Бизнинг муқаддас бурчимиз миллий саноатни қўллаб-қувватлашдир. Шу боис, мен матбуот вакилларини ҳуштакли қозонлар ишлаб чиқарадиган заводга таклиф қилишганини билганимда чин дилдан хурсанд бўлдим. Биз матбуотчи ҳамкасблар йиғилдик ва бизни дарвоза олдида кутиб олишди. Завод директори ёқимтой, хушмуомала киши экан. У давоми…

Сувон Мели. Меҳрни оламга ёйган шеър

“Сен етим эмассан” шеъри поэтикасига доир Машҳур шеърлар нафақат ўзининг маъно-мазмуни, балки ёзилиш шакл-шамойили билан ҳам онгимизда муҳрланиб қолади. Санъатшуносликда визуал хотира деган тушунча борки, у онгимизда муҳрланиб қолган шаклнинг (бизда, шеърий шакл) проекецияси, акси, тасвирини англатади. Ушбу буюк шеърни давоми…

Арон Тамаши. Озодлик қуши (ҳикоя)

Хунгарларнинг секей қавми яшайдиган кичкина бир шаҳарча. Қиш­лоғимиздан унчалик узоқ бўлмаган бу манзилдаги гимназияга саккиз йил ўқишга қатнадим. Аниқ ҳисоб-китобга кўра, оралиқдаги масофа ўн икки километр эди. Тўғрисини айтганда, айниқса, рождество ва пасха байрамлари кунлари бу йўл менга жуда олис давоми…