Амброз Бирс. Қамоқ (ҳикоя)

Кентуккилик Оррин Брауер ўз поччасининг қотиллигида айбланиб, анча вақтдан бери одил суд ҳукмидан қочиш тараддудида эди. У ҳибсда сақланаётган графлик қамоқхонасида узоқ пайтдан буён суд жараёнини мислсиз даҳшат ичида кутиб юрар экан, пировардида бу қамоқдан қочиб кетишни-да ўзича режалаштириб қўйганди, давоми…

Амброз Бирс. Жон Мортонсоннинг дафн маросими (ҳикоя)

Жон Мортонсон оламдан ўтди; “жамиятдан бундай мўътабар шахсни кутилмаганда шафқатсиз ўлим чангалининг олиб кетгани” ва шунга ўхшаш аламангиз гаплар сийқаси чиқиб кетгунича бот-бот айтилаверди. Жасад устига ойна қопланган созгина, қизғиш-жигарранг тусдаги каттагина тобут ичига жойланди. Дафн маросими учун барча ҳозирликлар давоми…

О’Генри. Яшил эшик (ҳикоя)

Ёшгина пианино сотувчиси Рудольф Стейнер ўлгудай саргузаштсевар йигит эди. У атига икки-уч оқшомдан буёнгина кутилмаган ҳодисалар излашдан ўзини тийиб турарди, холос. Лекин унга негадир ҳаётдаги энг қизиқ ҳодисалар мана ҳозир, нақ оёғи остидан чиқиб қоладигандай бўлиб туюлаверарди. Йигит ҳаммавақт янги-янги давоми…

Эрнест Хемингуэй. Ёмғирда қолган мушук (ҳикоя)

  Меҳмонхонада бор-йўғи икки нафар америкалик бор эди. Улар ўз хоналарига чиқиб кетаётганларида зинада учраган одамларнинг биронтасини танимасдилар. Уларнинг хонаси иккинчи қаватда жойлашган бўлиб, деразаларидан денгиз кўриниб турарди. Ундан ташқари одамлар дам оладиган боғ билан уруш қурбонлари хотираси учун ўрнатилган давоми…

Муҳаммад Шариф. Сафар дафтаридан ҳангомалар

ЎЗБЕКИСТОН ҚАЙДАДУР? Лондонга келганимдан кейин дастлаб қиладиган ишим банкка бориб ҳисоб рақами очиш эди, шу сабаб эрта турдим. Меҳмонхонанинг чоғроқ ошхонасида нонушта қилиш учун ҳаммадан биринчи бўлиб тушибман. Йўқ, бу китобларда ўқиганим, киноларда кўрганим анъанавий инглиз нонуштаси эмасди: столда инглизлар давоми…

Оғагелди Олланазаров. Шавкатни эслаб…

Шавкат Раҳмон билан 1972 йилда танишганман. Бу вақтда иккаламиз ҳам Москвадаги Максим Горький номидаги Адабиёт институти тингловчилари эдик. Шавкат учинчи курсда, мен иккинчи курсда таҳсил олардик. Бир куни бизларга рус тилидан таълим бераётган муаллимамиз Лиза Александрова Москва атрофидаги Дмитров шаҳрига, давоми…

Умарали Норматов. Янги аср одамлари

Ўтган асрнинг 70-йиллари миллий насримиз майдонига янги истеъдодлар кириб келди: Тоғай Мурод, Мурод Муҳаммад Дўст, Хайриддин Султоновлардан иборат навқирон авлод адабий жараёнга ўзгача бир тўлқин, руҳ бахш этди, “адабий аҳоли” сафига ўнлаб бетакрор тирик одамлар образини олиб кирди. Улар сафида давоми…

Нурбой Абдулҳаким. “Фирдавсу-л-иқбол”нинг адабий-эстетик қиймати

Қарийб бир ярим асрдирки, Мунис томонидан бошланиб, Огаҳий ниҳоясига етказган “Фирдавсу-л-иқбол” асари адабиётшунос, матншунос ва тарихшунослар эътиборини тортиб келади. “Фирдавсу-л-иқбол”нинг тўққизта қўлёзма нусхаси мавжуд бўлиб, улардан иккитаси, Россия Фанлар академияси Санкт-Петербург Шарқ қўлёзмалари интитутида (инв. С 571 (590 оа), Е-6-1 давоми…

Абдулла Қодирий. Ижмоли саёсий (1922)

Кичкина фелетўн Юқоридаги сарлавҳани ўқуғач миянгизга Генуя канференсияси[1], Лўйд Жўржнинг ич оғриғи-ю Пуанқаранинг итланиши ва бошқа шунинг каби бир бирисига зид бўлған фикрлар қаторлаша бошлар. Агар чиндан ҳам шундай фикрлар қаторлашқан, чўчиткан ва юрагингизни безиллаткан бўлсалар, сиз тинчлана кўрингиз. Чунки давоми…

Абдулла Қодирий. Отам ва болшевик (1922)

Кулгулик Отам 1242 ҳижрий — 1823 мелодий йиллари Тошкандда туғулуб, алҳол, 99-100 ёшларидадир. Руслар истилоси вақтида 42 ёшида бўлуб Тошкандни руслардан мудофаа қилған қаҳрамонларнинг биридир.Туркистон хонларидан Шералихонни, ундан сўнг Худоёрхон, Маллахон ҳам бу орада йиллаб ва ойлаб хонлиқ қилуб ўткан давоми…