Навоийнинг ҳудудсиз олами (давра суҳбати) (2010)

Муҳтарам Юртбошимиз “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида ҳазрат Алишер Навоийнинг ижодини ўрганиш маънавиятимиз юксалишининг муҳим омили эканлигини таъкидлаб, шундай ёзадилар: “Таъбир жоиз бўлса, оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат давоми…

Суйима Ғаниева. Мавлоно Лутфий Навоий нигоҳида (2010)

Алишер Навоий ўзининг “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида XV асрда она тилида ижод қилган шоирлар — Атойи, Гадоий, Саккокий, Амирий, Яқиний, Муқимий ва бошқалар ҳақида алоҳида фиқраларда маълумот беради. Мавлоно Лутфийни эса, “ўз замонининг малик ул-каломи эрди, форсий ва туркийда назири йўқ давоми…

Носир Муҳаммад. Навоийнинг дунёвий шуҳрати

Буюк сўз санъаткорлари тарихнинг туб бурилиш нуқталарида, миллатни бирлаштирувчи, руҳан юксалтирувчи бадиий сўзга кучли эҳтиёж туғилган пайтда дунёга келади. Алишер Навоий худди ана шундай даврда яшади. Ўша даврда туркий халқлар XI асрдаги юксалишдан кейин янги бир тўлқинни, маънавий-маданий тараққиётни – давоми…

Абдумажид Мадраимов. Ибратлар хазинаси (2010)

ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти жаҳондаги машҳур қўлёзма хазиналаридан биридир. Унда жаҳон илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган мутафаккир олимларнинг қимматли асарлари қўлёзмалари сақланади. Мана шундай қимматли асарлардан бири йирик мутафаккир Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний” номли китобидир. давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Таржима асри давом этади (2010)

Ўзбек таржимачилиги тарихи минг йилдан ортиқ даврни ўз ичига олади. Бадиий адабиёт ва илму фаннинг турли жабҳаларига доир асарлар қадимдан ўзбек тилига ўгирилиб келинган. Ўзбек тилида битилган нодир китоблар эса араб, форс, лотин ва бошқа тилларга таржима қилиниб, жаҳон цивилизациясига давоми…

Зокиржон Машрабов. Табаррук қадамжолар бўйлаб (2010)

Ўз вақтида Мовароуннаҳр Шайбонийлар қўлига ўтгач, ноилож қолган Бобур 1501 йили она юртидан кўнгил узиб, отасига унинг суннат тўйида бобоси Абу Саид Мирзо совға қилган Кобулга қараб йўл олади ва 1504 йили Кобулни забт этишга муваффақ бўлади. Илмий экспедиция аъзоларини давоми…

Хайриддин Султонов. Чоллар палатаси (ҳикоя)

Ёнбошбулоққа куз эрта тушди. Кечаги яшиллигидан айрилган заъфарон барглар мунгли шивирлаб, сўнгсиз ҳасратини изҳор қилмоқчидай қўнимсиз тентирайди… Аччиқ изғирин аллақаердан қор шарпасини ҳайдаб келди, ғофил кимсаларни қиличини кўтариб қиш келаётганидан огоҳ этган каби бирдан қора совуқ тушди. Одамлар ўтин-кўмир, иссиқ давоми…