Ғулом Каримий. Мутахассис масъулияти (2010)

Адабиёт газетамизда матншунослик муаммоларига бағишлаб мақолалар эълон қилинаётгани айни муддоа бўлди. Чунки бугунги кунда матншунослик, айниқса, Ўзбекистон учун долзарб аҳамиятга эга. Ҳозир ўлкамиз тарихи ва маданиятига оид юзлаб бебаҳо асарлар нашр этилмасдан қўлёзма ҳолида сақланмоқда.Шуларни ҳисобга олиб, сўнгги йиллари ЎзР давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Жаҳон адабиётида умуминсоний тамойиллар (2010)

Жаҳон халқлари ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар XVIII асрнинг иккинчи ярмидан кенг миқёсда ривожлана бошлади. Бу жараён бир-биридан узоқ минтақалардаги халқлар бадиий адабиётларининг ўзаро алоқалари, таъсири кучайишига омил бўлди ҳамда жаҳон маданиятининг сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтарилишини таъминлади. давоми…

Нодир Норматов. Буюк хазина мўъжизалари (2010)

Яқинда Сурхондарёнинг олис тоғ қишлоқларида бўлдим. Бу ерларда турли хил элат-уруғлар яшайди: қатаған, турк, қўнғирот, жуз, барлос, кенагас… хуллас, элшунос, тилшунос, шевашунослар учун турган-битгани хазина. Ана шундай жойларда қурилган мактаблару коллежларнинг янги, кўркам биноларидан дил яйрайди. Мен ўзим учун ҳали давоми…

Дамин Тўраев. Фикр тоғларидан дур қазиб (2010)

Ўтган асрнинг 50-йилларида адабиёт майдонига кириб келган Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов ижоди умуминсоний, ижтимоий, ахлоқий-маънавий муаммоларни дадил кўтариб чиққани боис ўша даврдаёқ кенг эътибор қозонди. Айни шу фазилатлари туфайли ҳам ижодкорнинг кейинги йилларда чоп эттирган ўнлаб шеърий тўпламлари, мазмундор давоми…

Абдусаттор Жуманазар. Матн ва… бутун саволга яримта жавоб (2010)

“Мабдаи нур” ва “Кимё” асарлари муаммоси туфайли Бобораҳим Машраб тарихига доир бирламчи ва энг муҳим манбалардан бири сифатида “Тазкираи қаландарон” асарига эътибор қаратилганди. Тахминга кўра, у “Қиссаи Машраб” ва бошқа манбаларга нисбатан ишончлироқ далилларга сероб бўлиши керак эди. Бу асарни давоми…

Мелис Абзалов: “Касбимдан қадр топдим” (2010)

Ўзбекистон санъат арбоби, машҳур кинорежиссёр Мелс Абзаловни танимайдиган кино мухлиси бўлмаса керак. Унинг “Чимилдиқ”, “Чинор остидаги дуэл”, “Армон”, “Майсаранинг иши”, “Ўткан кунлар”, “Мешполвон”, “Сирли сиртмоқ” ва бошқа йигирмага яқин филмлари турли кинофестивалларда совринли ўринларни эгаллаган. Актёр сифатида ҳам бир неча давоми…

Иброҳим Ғафуров. Эътиқод ҳосиласи

Кўп йиллар Озод Шарафиддинов билан бирга адабий ижод ишлари билан шуғулланган одамлар яхши билишади: Озод Шарафиддинов жуда синчков инсон эди. Унинг синчковлиги табиий эдими ёки туғмамиди? Ўхуд домла олам-олам китоблар ичида айланганлигидан, олам-олам китобларга қизиққанидан, уларни мук тушиб ўқиганидан, уларга давоми…

Камол Матёқубов. Қўшиқ соғинчи

1982 йилнинг эрта баҳорида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири, атоқли ёзувчи Асқад Мухтор таклифи билан Қорақалпоғистон давлат филармониясининг “Аму тўлқини” ансамбли ва ансамбл раҳбари, таниқли санъаткор Отажон Худойшукуров ҳақида мақола ҳамда интервюлар тайёрлаш режалаштирилди. Режани амалга ошириш учун давоми…

Эрталабки нонуштани… эртага қолдирманг

Баъзи одамлар эрталаб иштаҳам йўқроқ, деб кўпинча нонушта қилишмайди ёки енгил-елпи тамаддиланиб, ишга, ўқишга йўл олишади. Тиббиётчи олимларнинг сўнгги йиллардаги тадқиқотлари бунга одатланиб қолиш соғлиққа зарар эканини кўрсатмоқда. Боиси, эрталаб иштаҳа бўлмаса ҳам, барибир, инсон организми оқсил ва углеводларга катта давоми…

Таржима – дунёга йўл (Мирпўлат Мирзо билан мулоқот) (2010)

Шоир ва таржимон, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири ўринбосари Мирпўлат Мирзо билан мулоқот — Бугунги адабий жараёнда таржимачилик соҳасидаги жонланиш яққол кўзга ташланади. Бу жонланишнинг сабабини қандай изоҳлаган бўлардингиз? —Таржимачилик адабиётимизда азалдан бўлган. Лекин ХХ аср ва бошланган янги асримизда давоми…