Азиз Несин. Болалар қаёқдан пайдо бўлади? (ҳажвия)

Мен аллақачон қирқни уриб қўйганман, аммо ҳалигача сўққабошман, ҳали-бери уйланадиган сиёғим йўқ. Айтишларича, зурёдсиз одам мевасиз дарахтга ўхшаркан. Аммо мени мавасиз дарахтга менгзаш унчалик тўғри эмас. Менинг жиянларим бор. Ўзимнинг бор меҳр-қўримни акаларимнинг фарзандларига бағишлаганман. Катта акам кичкина бир лавозимда давоми…

Азиз Несин. Тилингни тий! (ҳажвия)

У 1915 йили туғилди. Уйида йиғлагани қўйишмади. Онаси қўлини бигиз қилиб таҳдид қилди:– Овозингни ўчир! Кулиш ҳам, йиғлаш ҳам мумкин эмасди. Отаси ҳам зуғум қиларди:– Жим бўл!Агар уйда меҳмонлар бўлса, уни огоҳлантиришарди:– Жимгина ўтир, шовқин солма!Агар онаси уйда ёлғиз қолса, давоми…

Азиз Несин. Ишчан аёл (ҳажвия)

Аёлларнинг ижтимоий ҳаётда фаол бўлиши оилавий ҳаётга путур етказади деган гаплар ғирт уйдирма. Мен буни ўзимнинг бахтли оилавий ҳаётим мисолида исботлашим мумкин. Юртимизга хорижий демократиянинг кириб келиши ва сайловолди нутқларининг авж олиши оқибатида депутатларни сайлаш осон, яшаш эса қийин бўлиб давоми…

Азиз Несин. Ҳар каллада ҳар хаёл (ҳажвия)

У зўрға оёғини судраб босарди.« Одам боласи учун елкасидан ҳеч қачон ташлаб ташлаб юбора олмайдиган юк – унинг ўз жуссаси»,- деб ўйларди.« Ана бу автомашиналарга қара, худди қутургандек елиб-югуради.Қизиқ, одам қанчалик озиб боргани сайин ўз гавдасини кўтариб юриши ҳам шунчалик давоми…

Азиз Несин. Одам қандай ақлдан озади? (ҳажвия)

-Жаноблар,- деди кўзойнакли киши тантанавор оҳангда,- биз бир тўхтамга келишдан олдин ҳаммасини обдон ўйлаб, пишитиб олишимиз керак.Бунақа ишда шошма-шошарлик кетмайди.-Тўппа-тўғри,- дея қўллаб гапирди даврадагиларнинг энг ёши,- жуда жиддий ўйлаб кўриш керак.Акс ҳолда бошмизга бало бўлади.-Аввало биз ундан розимизми – шуни давоми…

Азиз Несин. Эсини киргизиб қўйди (ҳажвия)

Таҳририятда иш қизғин эди. Мен ўшанда полиция ва суд хроникасида репортёр эдим.Хонамизга Ҳасан кириб келди. У биринчи ҳавфсизлик бошқармасида матбуот масалалари билан шуғулланарди.Қорачадан келган юзлари тиржайиб турарди.Бу яхшилик аломати эмасди.Ҳатто ҳамкасбининг ўлими ҳақидаги шумхабарни ҳам у худди хушхабар келтиргандек маълум давоми…

Азиз Несин. Ўзинг айбдорсан (ҳажвия)

Ишдан ҳайдалганингда дунё кўзингга қоронғу кўринади.Ҳаммасидан қийини қизиқувчан дўстлар ва таниш-билишларга нима сабабдан ҳайдалганингни тушунтиришдир.Йўқ-йўқ, мен бу гал бошимга тушган ғурбатларни гапирмоқчи эмасман.Одатда биронтаси ёрдам қўлини чўзармикин ёки сал енгил тортармиканман деб дўстларга дардимни айтаман.Бунга жавобан эса улар мени искангжага давоми…

Бесо Хведелидзе. Қарғиш (ҳикоя)

— Сиз Тартало ҳақида эшитмаганмисиз? Йўқ? Ҳай, майли, шунақасиям бўп туради. Бу кўргиликлар унинг бошига қачон тушганини эслолмаяпман. Кейинги пайтларда хотирам ёмонлашиб кетяпти. Хуллас, ёз кунлари эди.   Тартало урушга борадиган бўп қолди. Уруш –  уруш-да! Тарталони биров у ёққа оёқ-қўлини давоми…

Шерзод Комил Халил. Оққушлар (ҳикоя)

Бута шаббалари қоплаган ўрмон ичкарисидаги кўл, апрель эпкинида, чакалакзорнинг қуюқ салобатига монанд сокингина жимирларди. Ҳисор водийсидаги бу гадойтопмас гўшага мен, Орнитология институтида илмий ишимни тасдиқлатганимдан сўнг, оққушлар ҳақидаги тадқиқотимни давом эттириш мақсадида келгандим. Ўрмон қоровули Зоҳир чол аввалига мени совуқ давоми…