Дилбархон Аҳмедова. Қуръони каримнинг Иброҳим Султон кўчирган нусхалари

Соҳибқирон Амир Темурнинг маърифатли набираларидан бири Иброҳим Султон ибн Шоҳрух (1394-1435) томонидан кўчирилган Қуръони Каримнинг тўлиқ, яъни “Қуръони-жомий” нусхаси Нью-Йоркдаги “Metropolitan Museum of Arts” музейида сақланаётгани бизга маълум. Дарвоқе, мазкур музейда улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийнинг (1441-1501) иккита давоми…

Қулман Очил. Сени яна кўрарманми? (ҳикоя)

Жуман Рўзини бир дард исканжага олган. Йўқ, хасталик эмас. Ўй-ҳасрат, ўртаниш, сир десак, балки тўғрироқ бўлар. Бировга кўнглини ёролмайди, мудом паришон. Хаёли жойида эмас. “Ростдан ҳам, – деб ўйлайди гоҳида, – бегона бир жувоннинг кўйида куйди-пишди қилгандан кўра, нариги дунёнинг давоми…

Оллоёр Бегалиев. Нозик мактуб (ҳикоя)

Шогирди Жузжоний билан Райга етиб келган Ибн Синога бу шаҳар ёққан бўлса ҳам, ундан оқиб ўтадиган анҳорнинг суви саломатлик учун маъқул эмаслигини дарҳол ҳис этди. Бу канал суви Сурон дарёсидан олинарди, айтишларича, имом Ҳусайннинг қонига ботган қилични мана шу дарёда давоми…

Рахшона Аҳмедова. Саккизоёқлар ва ибодатхона (ҳикоя)

Шундоққина соҳил ёнбошида жойлашган вагон-дўконча мана неча йилки, жойидан жилмайди. Жаноб Масаки хотини билан шу дўконда саккизоёқлар пишириб сотади. Айтишича, энг аввал бу ишни унинг отаси бошлаган. У пайтлар Масаки ёшбола эди, соҳил бўйлаб югуриб юрар, ҳеч нимани ўйламас, гоҳи давоми…

Саодат Мусаева. Алдагани бола яхшими?

Бундан анча йиллар бурун кечки пайт бериладиган “Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, Бўри баковул экан, Тулки ясовул экан, Қарға қақимчи экан, Чучуқ чақимчи экан…” деб бошланадиган “Бор экан-да, йўқ экан” радиоэшиттириши болаларни ўзига сеҳрлаб қўярди. Радио атрофида давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. «Не ерда бўлсанг, эй гул…»

Турк адиби Азиз Несиннинг бир ҳикояси бор. Унда қадимда яшаб ўтган аллақайси шоир фалон йилнинг фалон санасида дунёга келганми ё ундан аввалги куннинг охирида – тун ярмида таваллуд топ­ганми, агар шундоқ бўлса, тунги соат ўн иккининг қайси сониясида таваллуд топган, давоми…

Гулшан Раҳим. «…Вафо узра қилур котиб рақам»

Нуқта янглиғким, вафо узра қилур котиб рақам, Ишқ ўтининг доғини аҳли вафода истангиз. Алишер Навоий Инсоният ҳаётида, шубҳасиз, энг катта мўъжизалардан бири китобдир. Мободо, башарият мутафаккирларининг китоб ҳақидаги фикрлари йиғилса ҳам бир неча жилдлик китоб ҳосил бўлишини илм аҳли яхши давоми…

Қамчибек Кенжа. Навоий “ўзбек тилининг асосчиси”ми?

Бир ҳол мени кўпдан таажжублантириб келади. Алишер Навоий ҳақида гап кетганда катта-кичик навоийшунос ва тилшунослар, уларга эргашиб бошқалар ҳам “ўзбек адабиёти ва ўзбек адабий тилининг асосчиси” деган иборани ҳеч иккиланмай айтадилар. Ажабки, бу фикрга қарши ёзилган раддияга ҳам кўзим тушмади. давоми…

Нусратулло Жумахўжа. Ўзликни англаш ҳикмати

Алишер Навоий ижодиётида “ўзликни англаш” – бош масалалардан биридир. Инсон маънавиятидаги ушбу муаммони мутафаккир турли асарларида турлича йўсинда шарҳлашга, тушунтиришга ҳаракат қилган. Бир қарашда содда туюлган ушбу масала, аслида, мураккабдир. Шунинг учун Навоийнинг бу жумбоққа оид бадиий-фалсафий талқинларини тушуниш ва давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Тежамкор эр (ҳажвия)

Дарвозадан кириб келган эрнинг кўзи ҳовли супураётган хотинига тушди-ю, хуноби ошиб, пешонаси тиришди. – Ҳай-ҳай, эсинг жойидами ўзи?.. – Ие, келдингизми, дадаси. Қарамабман-а?.. – Шунақа, қарамайсан. Қилган ишингни қара-я! – Ҳа, нима қилибман, – ҳайрон бўлди хотин. – Ахир, шунақа давоми…