Абу Абдулло Рудакий (858-941)

Форс-тожик адабиётининг асосчиси Абу Абдулло Жаъфар бинни Муҳаммад Рудакий (ابو عبد الله رودکی) Самарқанд яқинидаги Панжрудак қишлоғида туғилган. Унинг тахаллуси шу қишлоқ номидан олинган бўлиб, руд деган чолғу асбоби билан боғлиқлиги тўғрисидаги фикрлар ҳақиқатдан йироқ. У алоҳида қобилият соҳиби бўлиб, давоми…

Абу Али ибн Сино (980-1037)

Буюк даҳо Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино (ابو علی حسین بن عبدالله بن سینا‎) ҳижрий 370 (милодий 980) йилда Бухоронинг Афшона, ҳозирги Исфана қишлоғида туғилган. У ёшлигиданоқ ўткир зеҳни ва илмга қизиқииши билан ҳаммани давоми…

Абусаид Абулхайр (967-1049)

Абусаид Фазлуллоҳ ибн Абулхайр Муҳаммад ибн Аҳмад Майҳаний (ابوسعید ابوالخیر) Хуросондаги Ховарон вилоятининг Майҳана қишлоғида туғилган. Султон ул-орифин — Орифлар султони деган шарафли унвонга сазовор бўлган бу улуғ инсон Абусаид Абулхайр, Шайх Абусаид Майҳаний номлари билан мусулмон оламида шуҳрат қозонган. давоми…

Амир Хусрав Деҳлавий (1253-1325)

Хусрав Деҳлавий (ابوالحسن یمین‌الدین خسرو‎) 1253 йилда Ҳиндистон шимолдаги Патёли шаҳрида, шаҳрисабзлик Амир Сайфуддин Муҳаммад оиласида дунёга келдн. Асли лочин уруғидан бўлган бу хонадон мўғуллар босқини даврида Ҳиндистонга кўчиб, шу ерда турғун бўлиб қолган эди. Амир Хусравдан буюк адабий мерос давоми…

Бобо Тоҳир (980-1055)

Бобо Тоҳир Урён (بابا طاهر) — Эроннинг шимолий-ғарбидаги Ҳамадон шаҳрида туғилган. У ирфон соҳиби, ўз таъбири билан айтганда, самовот илмининг донишманди эди. Мусиқадан яхшигина хабардор бўлиб, ўз тароналарини куйга солиб айтиб юрган. «Урён» сўзининг луғавий маъноси «ялашғоч» бўлиб, шоир ўзига давоми…

Фаридиддин Аттор (1145-1221)

Жаҳон сўз санъатининг забардаст намояндаларидан бири, йирик мутасаввиф шоир Фаридиддин Абуҳомид Муҳаммад ибн Абубакр Иброҳим Нишопурий (فريد الدين العطار) Нишопур атрофидаги Кадкани қишлоғида туғилган. Отаси Абубакр ибн Иброҳим аттор ва табиб эди. Бу касб ўғлига ҳам мерос бўлиб ўтган. Шоирнинг давоми…

Ҳаким Саноий (1080-1150)

Абдулмажид Маждуд бинни Одам Саноий (حکیم سنایی) XII асрда яшаган буюк шоир ва алломадир. У Хуросоннинг Ғазни шаҳрида туғилган ва шу ерда вафот этган. «Агар муслимият Саноийнинг улуғлигини кўра билсайди, жамики мўминларнинг бошидан қалпоғи тушарди», – деган эди Жалолиддин Румий. давоми…

Ҳофиз Шерозий (1325-1388)

Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий (خواجه شمس‌الدین محمد حافظ شیرازی) Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган. Лекин бутун умри давомида она шаҳридан четга чиқмаган бу «исонафаслик ринди Шероз» (Навоий) ўзининг ёниқ шеърлари билан ярим дунёни эгаллади ва ўзидан кейинги Шарқу Ғарб адабиётига катта давоми…

Имодиддин Насимий (1370-1417)

Саййид Имодиддин Насимий (عمادالدین نسیمی; İmadəddin Nəsimi) Озарбайжоннинг Ширвон вилояти Шамоҳи шаҳрида туғилган. Асли исми — Али, лақаби — Имодиддин. У ўз даврига нисбатан мукаммал таҳсил кўрган: форс, араб тиллари ва адабиётини чуқур ўрганган. Бундан ташқари, мшггиқ, риёзиёт, табиат ва давоми…

Жалолиддин Румий (1207-1273)

Жалолиддин Румий (جلال‌الدین محمد بلخی) — жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган. давоми…