Муштарий (1810/11-?)

Муштарий (тахаллуси; исми Саодат) (1810/11, Қўқон — ?) — шоира. Худоёрхон саройида котибалик, муншийлик қилган. Шеърларида кишиларни яхшилик, камтарлик, поклик ва адолатга чақирган. Ижодида достончилик ва қиссанавислик етакчи ўринда туради. Шоира халқ оғзаки достонларининг ёзма шеърий намунасини яратган. «Маликаи Дилором» давоми…

Акмал Хўқандий (XVIII аср – 1810)

Акмал Хўқандий (Мулла Шермуҳаммад) (18-аср 1-ярми, Фарғона вилояти Бойтуман қишлоғи— тахминан 1810, Қўқон) — ўзбек шоири. Махмурнинг отаси. Ҳаёти ва ижоди ҳақида «Туҳфат ут-таворих» (1863, Муҳаммад Амин Аттор), «Мажмуаи шоирон», «Туҳфат ул-аҳбоб фи-тазкират уш-асҳоб» каби асарларда маълумот келтирилган. Акмал Хўқандий давоми…

Малеҳо Самарқандий (1641-?)

Баде Самарқандий (Муҳаммад Баде ибн Муҳаммад Шариф Самарқандий) (1641, Самарқанд — ?) — ўзбек шоири ва адабиётшуноси. «Малеҳо» тахаллуси билан шеърий асарлар ёзган. Уч йиллик саёҳат натижасида «Музокир ул-асҳоб» («Суҳбатдошлар зикри», 1692) номли тазкира яратган. Тазкирада 17-асрда Мовароуннахр ва Эронда давоми…

Абулғозий Баҳодирхон (1603-1663)

Абулғозий Баҳодирхон (1603.23.8, Урганч – 1663.4, Хива) – Хива хони (1643—1664), шайбонийлар сулоласидан, тарихчи ва табиб. Абулғозий Баҳодирхоннинг оғалари Ҳабаш султон ва Элбарс султон оталари Араб Муҳаммадхонни енгиб, уни Қум қалъасига қамадилар. Отасининг тарафдорлари бўлган катта оғаси Асфандиёр Эронга, Абулғозий давоми…

Айюб Шаҳрисабзий (XV-XVI аср)

Айюб Шаҳрисабзий (тўлиқ исми Мир Хожа Айюб Абулбарака Шаҳрисабзий) (15-аср охири — Шаҳрисабз, 16-аср ўрталари) — ўзбек шоири, мусиқа назариётчиси. Туркий ва форсийда ижод қилган. Шеърлари мутойибага бой, риндлик руҳи билан ажралиб туради. Навоий («Мажолис ун-нафоис»да), Содиқбек Китобдор («Мажма ул-хавоис»да) давоми…

Давлатшоҳ Самарқандий (1436/37-1495)

Давлатшоҳ Самарқандий (тўлиқ исми Давлатшоҳ ибн Алоуддавла Бахтишоҳ ассамарқандий) (тахминан 1436/37—95) — ўзбек шоири, адабиётшунос ва давлат арбоби. Отаси Шоҳрухнинг нуфузли амирларидан бўлган. Давлатшоҳ Самарқандий замонасининг йирик олими Фазлуллоҳ Самарқандий қўлида таҳсил кўрган. 1480 йилгача сарой хизматида. Умрининг охирларида сарой давоми…

Шоҳ Ғариб Мирзо (XV аср)

Шоҳ Ғариб Мирзо (тахаллуси Ғарибий) (15-аср 2-ярми, Ҳирот) — шоир, темурий шаҳзодалардан бири. Ҳусайн Бойқаронинг ўғли. Замондошлари томонидан ўз даврининг нодир истеъдодли шоири сифатида эътироф этилган. Навоий «Фарҳод ва Ширин» достонида Шоҳ Ғариб Мирзога алоҳида боб ажратиб, унга кўпгина яхши давоми…

Бурҳониддин (XV аср)

Бурҳониддин (15-аср) ўзбек шоири. Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис”да бошқа ҳақида маълумот бериб, «Ҳирий шаҳрининг бузургзодаларидиндур, донишманд ва хуштаъб ва сабукруҳ кишидир», деб баҳолаган. У Шоҳрух Мирзо мадрасасида дарс бсрган. Муаммо жанрида шуҳрат топган. Абулқосим Бобур Мирзога бағишлаб «Жавоҳир ул-асмо» муаммо давоми…

Амирқул Карим (1960)

Амирқул Карим – шоир, публицист ва таржимон. 1960 йилда Шаҳрисабзда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг ва Санкт-Петрбург Давлат университетининг Журналистика факультетларида, Ҳиндистондаги Жаварлаъл Неру университетининг Оммавий ахборот воситалари институтида таҳсил олган. “Туркистон” газетаси, “Ёш куч” журналида ходим, бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Миллий давоми…

Ҳалима Аҳмедова (1960)

Ҳалима Аҳмедова 1960 йил 1 октябрда Бухоро вилояти (ҳозирги Навоий вилояти) нинг Қизилтепа тумани Пўлоти қишлоғида туғилган. 1983 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факультетини тамомлаб, Навоий вилоятидаги педагогика билим юртида иш бошлаган. 1984-1985 йилларда вилоятнинг “Дўстлик байроғи” давоми…