Эркин Воҳидов. Янги авлод овози (1980)

Шеъриятимизга янги авлод кириб келди. Оҳиста, ийманиб, улуғлар қошида чўчинқираб эмас, шахдам, дадил, бамисоли тўйхонага келган ўспирин куёвнавкарлардек олатасир ва сурон билан кириб келди. Биз бу «босқин»ни кўпдан кутган эдик, интизорлик билан пойлаган эдик. Шундай кун келди. Куни кеча комсомол давоми…

Йўлдош Сулаймон (1935-2004)

Йўлдош Сулаймон 1935 йили Қўқон яқинидаги Ойдинбулоқ қишлоғида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, ўқитувчилик ва мураббийлик қилди. 1960 йили Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона давлат педагогика институтини битиргач, ўрта мактабларда ўқитувчи, Фарғона вилоят газетасида адабий ходим ва бўлим мудири бўлиб ишлади. Кўп давоми…

Қулман Очилов. Шляпали одам (ҳикоя)

Шанба куни азондан кайфиятим жуда яхши эди. Яхшилигининг сабабини аниқ айтолмайман. Балки олдинда нақд икки кун дам олиш кутаётганини англаб завқланганимдандир, балки жума куни ишхонамизда бир ойлик қўшимча мукофот берилганидан сўнг ўзимни анчайин бойвачча ҳис қила бошлаганимдандир, балки тунда ёққан давоми…

Абдулла Орипов. Шарққа мафтун шоир (1999)

Жаҳондаги ҳеч бир халқ маънавияти ва адабиёти фақат ўз доирасида чегараланиб қолмайди. Чегараланиб қоладиган бўлса, ўзига ёмон! Миллий маҳдудлик ҳеч кимга фойда келтирган эмас. Ўз миллий заминида қатъий турган ўзбек маънавияти — азалдан очиқ маънавият. Маънавий ҳудудимизга бизни руҳий жиҳатдан давоми…

Зиёдулла Ҳамидов. Бадиий сўз санъаткори

Бадиий асар тили билан боғлиқ муаммолар барча даврларда адабиётшуносликнинг, адабий танқиднинг долзарб вазифаси бўлиб келган. Зеро, бадиий асар тилида ёзувчининг истеъдоди, сўз санъаткори сифатидаги салоҳияти, маҳорати, қолаверса, дунёқараши, услуби намоён бўлади. Бу борада адабиётимиз бой тажрибага эга. Чинакам сўз устаси давоми…

Антон Чехов. Зерикарли воқеа (қисса)

(кекса одамнинг хотираларидан) I Россияда Николай Степанович фалончи деган отоқли профессор бор, ўзи тайний советник ҳам ордендор; унинг рус ва чет эл орденлари шунчалик кўпки, Николай Степанович шуларни таққанида студентлар уни иконастас деб улуғлашади. Унинг танишлари ҳам жуда аслзодалардир; қисқаси, давоми…

Тўхтамурод Жўраев (1934-2008)

Жўраев Тўхтамурод Жўраевич (1934.25.10, Тошкент – 2008) — математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1989), Ўзбекистонда хизмтг кўрсатган фан арбоби (1991), физика-математика фанлари доктори (1972), профессор (1973). ТошДУ ни тугатган (1958), Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти давоми…

Иcабель Альенде. Биз яратилган тупроқ (ҳикоя)

Улар қизалоқни ботқоқдан бошини чиқариб, кўзларини катта-катта очганича унсиз фарёд чекаётган ҳолда топишди. Унинг исми Асусена эди. (Уни Лили деб ҳам чақиришарди) Катта бефайз қабристон аллақачон тўлиб кетган, атрофни эса етимларнинг фарёди тутиб кетганди. Кичик қизалоқни яшаш учун қаттиқ тиришиб давоми…

Рей Бредбери. Армагеддон (ҳикоя)

Ҳеч ким ўлишни истамайди, ҳеч ким уни кутмайди. Шунчаки, нимадир яхши ишламай қолади, ракета ёнбошига ағдарилади ёки рўпарадан астероид шиддат-ла келади, қўлларинг билан юзларингни беркитиб олишдан бошқа иложинг қолмайди, қарабсанки, атроф зимистон, мотор ҳамон олдинга суриб кетаяпти, тирик қолай деб давоми…

Рей Бредбери. Баҳор сеҳргари (ҳикоя)

Баланд-баландда: тоғлардан ҳам юксакда, юлдузларнинг нақ остида, дарёлар, денгизлар, йўллар устидан Сеси учиб боради. Эрта баҳор еллари каби нозик, кечки ўтлоқдаги майсанинг хушбўй иси каби майин Сеси…У оппоқ ва момиқдай юмшоқ парларга ўтирганча парвоз қилди, йўл-йўлакай дарахтларга қўниб, хордиқ чиқарди, давоми…