Қулман Очилов. Бир капгир ош (ҳикоя)

Нафиса тандирдаги нонларини узиб, иккитасини дастурхонга ўради-да, овсини Саиданикига шошилди. Баҳром муаллимнинг иккинчи хотини ҳам пешанасига сиғмади. Уй-рўзғор ишларида дуппа-дуруст куймаланиб, лўмбиллабгина юрган аёл бирдан ётиб қолди.Ошқозонида ўсимтаси бор экан. Лекин уч ойда икки операцияни бошидан ўтказиб ҳам, бечора ўнгланмади. давоми…

Қулман Очилов. Муччи (ҳикоя)

Хонасидан чиқаётган Жовлиевни кимдир туртиб юборди. Зарда билан бурилиб қараса, кичик илмий ходим – сўлоқмондек Нор ёнидан қуюндай учиб ўтаётир.– Ҳа, укажон, тинчликми? Мабодо ит-пит қувлаётгани йўқми?– Ие, кечирасиз, Ҳиммат ака! Узр! Минг бор узр! – дея шоша-пиша кечирим сўрай давоми…

Қулман Очилов. Лафз (ҳикоя)

Бекободдан қайтаётганимда қаттиқ шамол туриб, чанг-тўзон кўтарилди. Йўллар майда-чуйда шох-шаббага тўлиб кетди. Кейин ёмғир томчилай бошлади. Машинам бирпасда лойсувоқ тортилган деворга ўхшаб қолди. Бундай машинада Тошкентнинг тоза-озода кўчаларида юриш одобдан эмас. Бунинг устига каллаи саҳардан ишга боришим, бугун тунда навбатдаги давоми…

Буробия Ражабова. Навоий ижодида тарихий-ҳуқуқий атамалар

Алишер Навоий асарлари матнида ўз даврининг турли илм-фан, касб-ҳунарга оид кўплаб атамаларини ҳам маҳорат билан қўллаган. Улардан баъзилари асрлар давомида ўзгармай бизнинг давримизгача ҳам истеъмолда бўлса, айримлари бугун истеъмолдан чиқиб, тарихий ёки архаик сўзларга айланиб улгурган[1]. Тарихий-ҳуқуқий истилоҳлар ана шундай давоми…

Умида Расулова. Қалб бастакори

Таниқли ёзувчи Тоғай Мурод насрида сўз сўйлайди, куйлайди, тасвирлайди. Адиб санъатлараро уйғунликни теран ҳис этиб, дунёни, борлиқни бастакор, рассом, меъмор нигоҳи-ла идроклайди. Асарлари замиридаги мусиқийлик, кўламдорлик муаллиф тафаккур ва тасаввур оламини яхлит гавдалантиради. У ҳар бир воқеа-ҳодиса, ҳолатни теран ва давоми…

Эркин Воҳидов. Ҳаястон илҳоми (1968)

Кеча «Гулистон»нинг биринчи сонини варақлаб туриб Абдулла Ориповнинг «Арманистон» шеърига кўзим тушди. Бу шеърни Абдулланинг ўзидан бир неча бор эшитган бўлсам ҳам журнал саҳифасида яна бир марта ўқиб чиқдим. Бир вақтлар «Ўзбекистон маданияти» газетаси ях-ши ташаббус бошлаб «Бир шеър ҳақида» давоми…

Тоҳир Малик. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Тоҳир Малик — ёзувчи. 1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз? 1. Этель Войнич. «Сўна» (роман). 2. Марио Пюзо. «Чўқинтирган ота» («Крестный отец») (роман). 3. Чингиз Айтматов. «Асрга татигулик кун» (роман). 4. Габриэл давоми…

Маъруф Жалил (1936-2004)

Маъруф Жалил 1936 йил 10 октябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги Пайшанба қишлоғида туғилган. У 1961 йил Тошкент Давлат университетининг филология факултети сиртқи бўлимига ўқишга киради. Меҳнат фаолиятини 1958 йили босмахона ишчисига шогирд бўлиб бошлади. Кейинча Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва давоми…

Башир Хаж Али (Жазоир)

ЖАЗОИР ОҚШОМЛАРИ Тун соҳиби мужоҳидларга*. Рутубатли оқшом чўкканда Гитаранинг сирли торини Силаш жуда Мароқли, дўстлар. Булут тинмай кўзёш тўкканда Ташналикнинг азобларини Эслаш жуда Мароқли, дўстлар. Тонготарда шафақ қизариб, Тун зулмати чекинган палла Яшаш жуда Мароқли, дўстлар. Лекин айтинг, мен нима давоми…

Абу Ал-Қосим Саъдулла (Жазоир)

МАНГУЛИК Бошинг узра Шафақ ёришар, Ўрмонлар бўялмиш Қирмизи қонга. Осмонинг қоплаган Булутлар қочар Босқинчи тўдалар Каби ҳар ёнга. Туннинг томоғида Шафақнинг қўли, Душман кекирдагин Маҳкам бўғади. Она-Ерга офтоб Нури ёғади. Бу нур майин Қизлар қўлидай. Жазоир, Юрагим, қоним, Бошинг узра давоми…