Абдулла Орипов (1941-2016)

Абдулла Орипов 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти, Косон туманига қарашли Некўз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1990). Ўзбекистон Қаҳрамони (1998). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1963). Илк шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» (1965). «Кўзларим йўлингда» (1966), «Онажон» (1969), «Руҳим», «Ўзбекистон» давоми…

Жуманиёз Жабборов (1930-2010)

Атоқли адиб, Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов 1930 йили Қашқадарё вилоятининг Косон туманида туғилди. 1952 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)ни тамомлади. Меҳнат фаолиятини 1953 йили «Шарқ юлдузи» журналида бўлим мудири сифатида бошлади. Кейинчалик «Гулхан» журнали бош муҳаррири, давоми…

Зоҳиджон Обидов (1923-1996)

Зоҳиджон Обидов 1923 йили Тошкентда туғилган. Тошкент Давлат дорилфунунини тамомлаган. Наманган педагогика институтида, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида, Ғафур Ғулом ва “Ёш гвардия” нашриётларида, “Муштум” ойномасида фаолият кўрсатган. У шоир сифатида 50-йиллардан бери ижод қилиб келади. Унинг “Яхши ният” (1957), “Янги ойнинг давоми…

Мақсуд Шайхзода (1908-1967)

Мақсуд Шайхзода 1908 йил 25 октябрда Озарбайжон Республикаси Ганжа вилоятининг Оқтош шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Бокудаги дорулмуаллиминни тугатган (1925). Дастлабки шеърий тўплами — «Лойиқ соқчи» (1932). «Ўн шеър» (1932), «Ундошларим» (1933), «Учинчи китоб» (1934), «Жумҳурият» (1935), давоми…

Чархий (1900-1979)

Чархий (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳамроалиев Асқарали) (1900.23.2 Қўқон 1979.18.12) Ўзбекистон халқ шоири (1975). Қўқондаги мадрасаларнинг бирида таълим олган. Шy вақтда мумтоз шеърият намояндалари ижоди билан яқиндан танишган ва хаттотлик санъатини ўрганган. Қўқондаги «Қувват» артелида гулабардор (тўқувчилик корхоналарида гула тайёрлаш ёки давоми…

Ойдиннисо (1980)

Ойдиннисо (Йўлдошева) 1980 йили Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Айни пайтда Ғафур Ғулом нашриётида ишламоқда. * * * Бу кечмиш кечмоқда менинг ичимда. Бир ўзим бебахтман, бир мен бахтиёр. Мени тушун десам, Асло тушунма. Кел десам, келма, ёр. давоми…

Садриддин Айний (1878-1954)

Ёзувчи, олим ва жамоат арбоби Садриддин Саидмуродзода Айний 1878 йили Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Ўзбек ва тожик тилида ёзган. Тожикистон Фанлар Академияси академиги ва биринчи президенти (1951—54), Ўзбекистон Фанлар Академияси фахрий аъзоси (1943), Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1940), давоми…

Ориф Тўхташ (1976)

Ориф Тўхташ 1976 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. “Ғунчалар табассуми”, “Қуёш йўли”, “Кўнгилга ташриф” ва “Ватан атри” номли китоблари чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. ҚИШЛОҚ Ҳуснингга ҳайратим ошиб, қайтадан – Расмингни юракка чизгим келади. Қайноқ қучоғингдан кетолмай, ватан давоми…

Сайди Умиров. Асқад Мухторнинг элчилари (2005)

Адиб ҳаёти журналистика билан чамбарчас боғлиқ: дастлаб «Ёш ленинчи» (ҳозирги «Туркистон»), «Қизил Ўзбекистон» (ҳозирги «Ўзбекистон овози») газеталарида ишлаган, «Шарқ юлдузи», «Гулистон» журналларига бош муҳаррирлик қилган, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»ни шакллантирган, Ёзувчилар уюшмасига котиб бўлган. Олтмиш йиллик ижодий фаолияти давомида ўн давоми…