Чингиз Айтматов. Тангрига тавалло (новелла)

– У шундай лутф қилган. – Ким? Ким шундай лутф қилган? – Қулоғингга яхшилаб қуйиб ол, ўшанда фаҳмлайсан… У шундай лутф қиларкан, суҳбатдошининг диққатидан бўлса керак, йўлакай ўйга ботди ва шунда яна бир талай ҳодисалар қайтадан хотирида жонланди. Бунақа амри давоми…

Ўсимликлар ўзини қандай ҳимоя қилади?

Ўсимликлар ўзини зараркунандалардан ҳимоя қила оладими? Айримлари ҳимоя қилиши мумкин экан. Американинг тропик ўрмонларида дунёдаги энг ғаройиб ўсимликлардан бири мовий пассифлора — эҳтирос гули ўсади. Унинг гуллари катта-катта ва ғалати тузилишга эга. Бу ўсимликнинг суратлари Янги Дунёдан Европага 1610 йили давоми…

Фотосинтез нима?

Барча тирик организмлар нафас олади. Улар кислородни ютади ва унинг ёрдамида энергия ишлаб чиқаради, сўнгра инсон учун ҳам, бошқа тирик мавжудотлар учун ҳам зарарли бўлган карбонат ангидрид газини чиқаради. Шунинг учун ҳам биз бирор хонани шамоллатмай, узоқ ўтириб қолсак, ҳаво давоми…

Лев Толстой. Иблис (қисса)

“Лекин мен сизга айтаман: ким бир аёлга шаҳват назари билан қараса ҳам, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади. Агар сенинг ўнг кўзинг гуноҳ қилишингга сабаб бўлса, уни суғуриб ташла. Чунки бутун баданинг жаҳаннамга ташланишидан кўра, аъзо­йингдан бирининг нобуд бўлгани давоми…

Ранко Маринкович. Гард (ҳикоя)

Оҳ, у дарров, дарров таниди! Бу лотинча, думалоқ, худди чағалай қанотларидек тўғри “n” ҳарфи. У ўша пайтдаёқ бу қулоқсиз қизни огоҳлантирган, “исмимни тўғри ёз, “n” ни “u” га ўхшатиб ёзма”, деган эди. У ахир Touko эмас, япон Jaukin эмас. Унинг давоми…

Лола нимадан ўсади?

Бир талай ўсимликлар (лолалар, гулсафсарлар ва бошқа тур пиёзлар) пиёзбошдан ўсадилар. Пиёзбош деганда ер остидаги калта пойли таг шох тушунилади. Ундан қиш совуқларидан сўнг ўсимликнинг яхши ўсиши учун зарур бўлган озиқ моддаларни қишга тўплашда фойдаланишади. Ўсимлик гуллаб бўлиши билан у давоми…

Рахшона Аҳмедова. Тушунарсиз севги изҳори (ҳикоя)

Гул дўконига ишга кирганимга икки ҳафта бўлди. «Ўғил бола бўлсанг, гул дўконида нима бор», демоқчимисиз? Гул дўконининг эгаси ҳам худди шундай фикрда. Суҳбатга келган куним, у «Ўғил бола деган гуллар орасида аралашиб юрмай, билагини ишга соладиган меҳнат қилгани яхши эмасми?», давоми…

Нега саҳрода сув йўқ?

Саҳро нима? Саҳро ҳаётнинг фақат айрим турлари яшаши мумкин бўлган минтақадир. Ҳеч бир саҳрода нам етишмайди. Демак, у ердаги мавжуд ҳаёт турлари сувсизликка мослашиши керак бўлади. У ерда қанча кўп ва неча турдаги ўсимлик ўсиши ёғингарчилик миқдорига боғлиқ. Ёғингарчилик мўл давоми…

Василий Шукшин. Чаппа (ҳикоя)

Хотини уни «Чаппа» деб чақирарди. Баъзида эркалаб шундай дерди. Чаппанинг бир ғаройиб хусусияти бор эди; у билан ҳамиша қандайдир ҳодиса рўй берарди. У буни хоҳламасди, албатта, аммо негадир доимо қанақадир ҳодисаларга аралашиб қолаверарди. Ҳар хил майда-чуйда бўлмағур ҳодисаларга. Мана, сафарда давоми…

Анор. Мен, сен, у ва телефон (ҳикоя)

“Телефон рақамлари ҳеч ўхшамас бир-бирига бироқ барчасида инсон овози бор… …ёмон кунлар ҳеч ўхшамас бир-бирига бирида ўзинг жим қоласан бирида телефон…” Воқиф Вакилов Ўтган куни сенинг телефонинг вафот этди. Ўйлама, фақат инсонлар ўлмайди, телефон рақамлари ҳам ўлади. Умр бўйи кўплаб давоми…