Нурбой Абдулҳаким. Дил фаслининг чечаклари (2007)

Истеъдод Худодан берилади. Ҳар қанча меҳнат ва заҳмат маҳсули бўлмасин, истеъдоддан бебаҳра ижод маҳсули юксак мақомга кўтарила олмайди. Чинакам иқтидор соҳиби илк асариданоқ кўнгилларга йўл топади. Дастлабки ижод намуналари биланоқ эътироф қозонади, назарга тушади. Сирожиддин Саййид ана шундай салоҳият эгаларидандир.Шоирнинг давоми…

Ғулом Карим. Халил Султон таҳсини (2007)

X—X асрларда Самарқанд Қорахонийлар давлатининг марказий шаҳарларидан бири эди. Қорахоний ҳукмдорлар, Шарқий Туркистонда бўлгани каби, Мовароуннаҳрда ҳам илм-фан ва маданиятнинг ривожланишига ҳомийлик қилдилар. Масалан, Тамғочхон Иброҳим томонидан Самарқандда қурдирилган йирик мадрасадан кўплаб олимлар етишиб чиққан.Қорахонийлар даврида Самарқандда илму фан билан давоми…

Анвар Обиджон. Жаннатни ўзингдан қидир (2007)

Илгаритдан одат шу — даврага ширин кайфият бахш этиш учун Саид Аҳмад домла гапни доимо қувноқ оҳангларда бошлайди. Бу гал ҳам шундай бўлди. Гурунг Азиз Абдураззоқнинг сигарет сўраш тактикалари-ю, Толиб Йўлдошнинг хотиндан пул яшириш усуллари борасидаги мутойибаларила бошланган эса-да, сўнг давоми…

Ҳамидулла Дадабоев. Соҳибқиронга ато қилинган хислатлар

Амир Темур тарихини ёритишга бағишланган манбаларни ўрганиш, қайта-қайта мутолаа қилиш уларда Соҳибқиронга хос кўпдан-кўп хислатлар ўз ифодасини топганлиги борасида мулоҳаза юритиш имкониятини туғдиради.Буюк аждодимизнинг суврати ва сийрати ҳақида гап кетганда, биз, авваламбор, унинг марказлашган давлатни барпо этиш йўлидаги стратегияси, жаҳон давоми…

Ҳаким Сатторий. Чақинли лаҳзалар (2007)

Соҳибқирон Амир Темурнинг инсоният тарихидаги ўрни аллақачон эътироф этилган. Ул зоти шарифнинг одамзот силсиласида такрорланмас ҳодиса экани бор гап.Айнан мустақил Ўзбекистон давлатининг бўй кўрсатиши билан ҳазратнинг таржимаи ҳолини ўрганиш учун, биринчидан, имконият юзага келди, иккинчидан, бу юмушга зарурат пайдо бўлди давоми…

Таржима миллатни жаҳонга танитади (2007)

Муҳаммад АЛИ: — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бадиий таржима ва халқаро алоқалар кенгаши иш бошлаганига тўрт йил бўлмоқда. Кенгашнинг икки қаноти бор: биринчиси — бадиий таржима, иккинчиси — халқаро алоқалар. Ўтган вақт мобайнида Уюшманинг халқаро ижодий алоқаларини йўлга қўйиш ва маданиятлар давоми…

Бўстон Раҳмонова. Ўзбекнинг соддаси (2007)

Биз кўпинча кечикиб юрамиз. Ёнгинамиздан оқиб ўтаётган сувнинг қадрини у қуригандан кейин ёки кўриб-билиб, мулоқотда бўлиб юрган одамингнинг бебаҳолигини у оламни тарк этганидан сўнг англаймиз. Ёхуд асарлари билан қалбингдан чуқур жой олган ёзувчига хат ёки мақола ёзиб меҳрингни изҳор қилмоқчи давоми…

Иқболой Адизова. Шарафли умр (2007)

“Бобурнома”да бош қаҳрамон Бобурнинг ўзи. У воқеа-ҳодисаларни баён этар экан, холисликка амал қилади. Шунинг учун ҳам, муаллиф тимсоли идеаллаштирилмаган. Тасаввуримизда у ҳаётнинг бутун аччиқ-чучугини, паст-баландини кўрган реал инсон сифатида намоён бўлади. Асарда унинг феъл-атвори бутун мураккаблиги билан ўз ифодасини топган. давоми…

Зокиржон Машрабов. Бобур комил инсон эди… (2007)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур — бутун Осиё тамаддунига улкан таъсир кўрсатган буюк шахслардан биридир. У тақдир тақозоси билан олдин Афғонистонни, кейинроқ Ҳиндистонни эгаллаб, бу мамлакатлар тарихий тараққиётида бурилишлар ясади. Бу ҳақда ҳинд халқининг буюк фарзанди Жавоҳарлаъл Неру шундай дейди: “Бобур келиши давоми…

Омон Мухтор. То тузди Навоий ояти ишқ… (2007)

Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий шахси ва ижодиёти барча замонларда илм ва ижод аҳлини ҳайратга солиб, илҳомлантириб келган. Илмда навоийшунослик энг етакчи соҳа саналади. Ўзбек адабиёти ва санъатида эса буюк алломанинг сиймосини яратишга бўлган ҳаракатларнинг ўзи бир тарих. Таниқли давоми…