Ўзбекистон ва Туркия ТИВ ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

26 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди. Ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг саккизинчи раунди доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, сайёҳлик, маданий-гуманитар давоми…

Назар Эшонқул. Франц Кафка

ХХ асрда энг кўп шов-шувларга сабабчи бўлган улкан адиб. 1883 йили Прагада туғилган. Отасининг талаби билан ҳуқуқшунослик йўналишида таълим олган. Ҳуқуқшунослик бўйича доктор. Дастлабки ҳикояси 1904 йили нашр этилган. Тириклигида 4 та кичик ҳажмдаги китоблари босмадан чиққан. 1924 йили 41 давоми…

Акбар Мирзо. Зилзила (ҳикоя)

1966 йилнинг 26 апрелга ўтар кечаси. Қоронғи осмонда юлдузлар ҳам, ой ҳам аранг кўзга ташланади. Атрофдан эса онда-сонда дайди итларнинг овози эшитилиб қолади. Бунга яқин ўртада жойлашган кўлмакдаги қурбақаларнинг қуриллашию чиргирткаларнинг тинимсиз чириллашлари жўр бўлади. Пастак деворнинг ҳовли томонидан кимнингдир давоми…

Умарқул Эгамов. Пора ва чора (1989)

Мен олий ва олий бўлмаган даргоҳлардаги баъзи бир «касалликлар» ҳақида мулоҳаза юритмоқчиман. Бу касалликнинг номи — порахўрлик. Порахўрлик покиза диёримиз юзига қора чаплади! Энг юқори минбарлардан туриб бу ҳақда гапирилди. Дунёга овоза бўлдик. 40—50 даража иссиқда меҳнат қилаётган деҳқон меҳнатига давоми…

Бенгал мақоллари (103 та)

• Бир кун маст бўлиб, ўн кун бошингни ушлаб қолма. • Қалб хотиржамлиги барча бойликдан устун. • Сувда яшаяпсанми, тимсоҳ билан муомалангни ўнгла. • Тилинг билан Худодан сўраб, қўлинг билан ишла. • Ҳар кимга феълига кўра тақдир ато этилади. • давоми…

Азиз Несин. Чегара устидаги уй (ҳикоя)

Янги уйга кўчиб келганимизнинг иккинчи куни эди. Ўнг томонимизда бир қўшни бор. Йўлимиз уларнинг уйи олдидан ўтади. Дераза ёнига ўтириб олган бир кекса киши бизга қараб: — Бу уйга кўчиб келмасангиз яхши бўларди, — деди. Қарияга жаҳл билан эътироз билдирдим: давоми…

Қандли диабетнинг давоси: олимлар уни топиш учун асрлар оша бош қотиришди

Касалликлар орасида диабет, соддароқ қилиб айтганда, организмда моддалар алмашинуви бузилиши туфайли юза келадиган ва сийдик кўпайиши билан изоҳланадиган касалликлар хавфлилиги ҳамда асорати жиддийлиги жиҳатидан алоҳида ажралиб туради. Булардан қандсиз ва қандли диабет кўпроқ учрайди. Қандсиз диабет миядаги кўрув бўртиғи остки давоми…

Абдулла Орипов. Ватан меҳри (видео)

ВАТАН МЕҲРИ Синглим Бибисорага Хасталикка йўлиқдим Ватанимдан йироқда, Вайрон бўлди минг карра шундоқ ҳам вайрон кўнглим. Денгизу тоғлар оша, гоҳ яёв, гоҳ учоқда Мени кўргани келдинг, Бибисора, жон синглим. Эллик йил айро тушган икки жигарбанд мисол Ака-сингил йиғлашдик, елкаларга қўйиб давоми…

Муҳаммад Али Жамолзода. Қовурилган ғоз (ҳикоя)

Янги йил арафаси орзиқиб кутиладиган дамлар, негаки, айни шу кунларда одамлар юксакроқ лавозимга тайинланади, уларнинг ўрнига қуйироқдагилари ўтади. Биз ўзимизнинг муассасамизда аллақачон келишиб, ҳал қилиб қўйган эдик – кимда-ким биринчи бўлиб юқорироқ лавозимга кўтарилса, ўртага қовурилган ғозни қўйиб, ҳаммага зиёфат давоми…