Маъсума Аҳмедова. Муқаддас хаёл

“… Сиз ҳозир вафо-садоқат ҳақида гапирдингиз. Мен қандай қилиб бир одам билан шунча йил яшадим? Қандай яшадим? Мен умрим бўйи қалбимдаги гўзал хаёл билан яшадим. Мен умр йўлдошимни бари фазилатлар эгаси деб тасаввур қилдим. Унинг қиёфасида ўзим орзу қилган фазилатларни давоми…

Ҳаким Термизийнинг «Сарахс аҳли сўраган масалалар» ва «Касбнинг баёни» номли китоблари чоп этилди

«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаа мажмуасида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг «Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни»  номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу икки рисола Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ таржимасида чоп этилди. Тақдимот маросимида нашриёт раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ ва Тошкент давоми…

Усмон Чевиксўй. Оқ йўл (ҳикоя)

Бугун итингни отди, балки эртага сени ҳам отар, бунақа юмшоқкўнгил бўлиш ярамайди. Уни талтайтирма, унинг қилган иши сенинг мулкингга нисбатан очиқ-ойдин қуролли тажовуздир. Тонг саҳарда бориб керакли жойга шикоят қил. Ўшанда кўрасан, сенга қанақа ёлворишини” — деган эди оқсоқол. Яна давоми…

Муродбой Низанов. Ақчагул (қисса)

– Ақчагул, сен шу ерда тушардинг, шекилли? – деди маршрут такси ҳайдовчиси машинасини уч қаватли улкан бино рўпарасида тўхтатиб. – Шундай қилинг, опа, манави кастрюлингиз биқинимни пишириб юборди-ку, – деди ўриндиққа қиялаганча зўрға сиғиб ўтирган ёшгина йигит муртидан кулиб. Машинадагилар давоми…

Мануэл Лопеш (1907-2005)

Мануэл Лопеш (Manuel Lopes; 23 декабрь 1907, Минделу, Кабо-Верде — 25 января 2005, Лиссабон) — шоир, носир, эссеист. Сан-Висент оролида (ҳозир Кабо-Вердеда). Португал тилида ижод қилган. ТОРТИНЧОҚ ШОИР У гоҳо қўрқади шоирлигидан – ўзга дунёларнинг телба сайёҳи. Қўрқади ғалати, кимсасиз давоми…

Наргиза Собирова. Маърифат қалдирғочларидан бири

Мамлакатимизнинг XIX аср охири ва ХХ аср бошларидаги мураккаб тарихини ўрганиш Туркистондаги барча йирик шаҳарларда ва Бухорода аҳолининг миллий онгини уйғотиш ҳамда миллий мафкура ғоясини тарқатиш учун катта хизматлар қилган жадидлар фаолиятини тўғри ёритиш масалалари билан бевосита боғлиқ. Шу мақсадда давоми…

Немис мақоллари (164 та)

• Йиқилмоқ айб эмас, йиқилиб қолмоқ айб. • Кўзлар ўзларига, қулоқлар бошқаларга ишонадилар. • Қадаҳ ичига денгизга чўкканлардан кўп киши ғарқ бўлади. • «Агар» сўзи бўлмаганида отам миллионер бўларди. • Қимор ва қадаҳ қашшоқлик келтиради. • Олдингда юлқаб, орқангдан чанг давоми…

Ярослав Гашек. Эр-хотин ўртасида хиёнат (ҳажвия)

Жиблажибон жанобларининг ўнг оёғида битта тирноқ етишмас эди, шу боисдан кўринишига жиддий тус бериб ғоз турмоқчи бўлган чоғларида бир оз ноқулайлик ҳис қилар эди. Аммо бугун ўз инида илк тухумча пайдо бўлганини кўриб жуда қаттиқ суюниб кетди. Унинг хушбичим хотинчаси давоми…

Василий Шукшин. Кузда (ҳикоя)

Паромчи Филипп Тюрин радиодан сўнгги ахборотни охиригача эшитиб бўлгач, анча вақтгача дастурхон устида миқ этмади. – Нимага тинч ўтиришмайди-а, – деди жаҳл билан. – Яна ким ғашингга тегаяпти? – сўради дўриллаган овоз билан қўллари эркакларникидай бақувват, баланд бўйли кампири. – давоми…

Константин Кудряшов. Борис Пастернакнинг жасорати ва омади

Уни тарихга зўрлаб тиқиштиришган эди “Чексиз миннатдорман, қалбим ғурур ва энтикишда, ҳаяжондан лолман”. Швед академияси котиби Андерс Эстерлинг бундан роппа-роса ярим аср муқаддам 23 октябр пайшанба куни шундай мазмундаги телеграммани олган эди. Унинг жўнатувчиси адабиёт соҳасида Нобел мукофотига сазовор бўлган давоми…