Абдусаид Кўчимов. Бинафша (ҳикоя)

Тўртинчи қаватга чиқиб келиб, супачада бир лаҳза иккиланиб туриб қолди. Шу кўйи аввал ўнг, кейин тўғридаги ёпиқ эшикларга ҳадиксираб бирров кўз югуртирган асно, жигарранг чарм қопланган чапдаги эшик тугмачасига қўл узатди. Сезилар-сезилмас очиқ турарди бу эшик авваллари. У иккинчи қаватдан давоми…

Антон Чехов. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 3-жилд: Пьесалар

Антон Чехов. Танланган асарлар. 3 жилдлик. Учинчи жилд: Пьесалар (1887-1904). — Тошкент, Ўзбекистон давлат бадиий адабиёт нашриёти, 1958 А. П. Чехов Асарлар тўпламининг мазкур учинчи жилди Давлат Бадиий адабиёт нашриёти 1950 йилда чиқарган А. П. Чехов уч томлик Асарлар тўпламининг давоми…

Антон Чехов. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 2-жилд: Қисса ва ҳикоялар

Антон Чехов. Танланган асарлар. 3 жилдлик. Иккинчи жилд: Қисса ва ҳикоялар (1892-1903). — Тошкент, Ўзбекистон давлат бадиий адабиёт нашриёти, 1958 А. П. Чехов Асарлар тўпламининг мазкур иккинчи жилди Давлат Бадиий адабиёт нашриёти 1950 йилда чиқарган А. П. Чехов уч томлик давоми…

Антон Чехов. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 1-жилд: Қисса ва ҳикоялар

Антон Чехов. Танланган асарлар. 3 жилдлик. Биринчи жилд: Қисса ва ҳикоялар (1883-1890). — Тошкент, Ўзбекистон давлат бадиий адабиёт нашриёти, 1957 А. П. Чехов Асарлар тўпламининг мазкур биринчи жилди Давлат Бадиий адабиёт нашриёти 1950 йилда чиқарган А. П. Чехов уч томлик давоми…

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг икки қиссаси Москвада чоп этилди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом” ва “Ойдинда юрган одамлар” қиссалари рус тилига таржима қилиниб, Моквадаги “РИПОЛ Классик” нашриётида “Тарлан” номи билан чоп этилди. Ушбу қиссаларни Герман Власов, Вадим Муротхонов ва Суҳбат Афлотуний таржима қилишди. Тоғай Муроднинг “Ойдинда давоми…

Икки юлдуз шуъласи (СамДУ профессори, филология фанлари доктори Дилором Салоҳий билан суҳбат) (2015)

– Европада Гёте ва Шекспир ижодини билмаган одам зиёли саналмайди, деган гап бор. Бизда эса Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурни билмаган одамни мумтоз адабиётдан, асл ижод завқидан бебаҳра деб ҳисоблаш мумкин. Чунки Навоий мумтоз адабиёт тарихида лирик, эпик поэзияни давоми…

Саят Қамчигар (1978)

Саят Қамчигар (Саят Қамшыгер) 1978 йил 1 майда Қозоғистоннинг Семей вилояти, Шар туманида туғилган. Абай номидаги Қозоғистон миллий педагогика университетини тамомлаган (1999). Алмати шаҳрида яшайди. Қозоғистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. “Серпер” ёшлар мукофоти лауреати. “Сариқ гул” («Сары гүл»), “Юракдаги оқишлар” («Жүректегі давоми…

Шаҳло Аҳророва. Дада (ҳикоя)

Оҳангдор ҳуштак овози – тонгнинг илк даракчиси эди. Йўқ, уни ташқаридан ҳеч ким чалмади. Телефон дарак берди шу овоз билан. Кимдандир телефон қўнғироғи эмас, ҳақиқатан ҳам дарак – СМС хабар келганди. Кеча, уйқуга ётишдан олдинги каби. Йўқ, ҳар кеча уйқуга давоми…

Алексис Киви (1834-1872)

Алексис Киви (Aleksis Kivi) – фин шоири, адиб, драматург. Фин эпоси “Калевала” оҳангларида “Куллерво” пьесасини, “Леа” драмасини яратди. Унинг “Етти ака-укалар” асари фин тилидаги биринчи роман ҳисобланади. ҚУШЛАР УЙИ Қайлардадир мовий денгизда Яшнаб ётар ёқимли орол. Чор атрофи ўт-ўлан, ўрмон давоми…

Петер Николаас Ван Эйк (1887-1954)

Николас Петрус Ван Эйк (Pieter Nicolaas van Eyck) – шоир, носир ва эссенавис. Ўтган асрнинг 20-йилларида “Янги Роттердам газетаси”нинг Римдаги ва Лондондаги мухбири бўлиб ишлаган. 1930 йилда “Лейдинг” номли журналга асос солди. 1935 йилдан Лейден нидерланд адабиёти профессори бўлиб ишлади. давоми…