ЮНЕСКО юзлаб тилларнинг йўқолиб кетишидан хавотирда

Ҳозирги вақтда дунёдаги етти мингдан ортиқ тилдан уч минги XXI аср охирига келиб йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳақда ЮНЕСКО ҳисоботида сўз боради. Муайян бир тил хавфсиз ривожланмоқда деб ҳисобланиши учун у тилда барча авлод ҳеч қандай чекловсиз гаплашиши лозим. давоми…

Истанбулда лола мавсуми эшик қоқмоқда

Лола мавсуми Истанбулга баҳор келганидан дарак беради. Ҳар йили апрель ойида шаҳарнинг энг машҳур жойлари ранг-баранг лолаларга бурканади. Султон Аҳмад майдонида аквакультура усулидан фойдаланган ҳолда кенг майдонга “лола гилами” тўқилади. Гўзал манзара маҳаллий аҳолини ҳам, чет эллик меҳмонларни ҳам ҳайратга давоми…

Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

2023 йилда Рамазон ойининг илк куни 23 март, пайшанба кунига тўғри келади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тузилган Рамазон ҳилолини кузатиш бўйича ишчи гуруҳ шундай хулосага келган. Мусулмонлар идораси бугун, 22 мартдан юртимиздаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланишини ҳам маълум қилган. давоми…

Марио Арреги. Диего Алонсо (ҳикоя)

Диего Алонсо уйдан чиқиб, зовурдан ҳатлади-да, кўчани кесиб ўтди ва харобазор бўйлаб кетди, унинг боши виқор билан кўтарилган, қатъият ифодаси муҳрланган қиёфаси сокин, кўзлари равшан, йиғноқ лабларида қандайдир оддийгина оҳангни ҳуштакда чалиб борарди. У ҳали ўттизга ҳам кирмаганди, норғул, оёқлари давоми…

Абдилдажан Акматалиев. Чингиз Айтматов ижодида инсон ва космос муносабатлари

Бир  вақтлар қирғиз шоири Жўмарт Бўканбоев: “Шундай вақт келадики, қирғиз адабиёти юрт ҳудудидан чиқиб, Европа бўйлаб, дунё бўйлаб қадам ташлайди, дунё адабиётининг кичик бўлса ҳам, муносиб бир таркибий қисми бўлиб қолади”, деган, шунга ишонган эди. Кўриб турибмизки, у ҳақ бўлиб давоми…

Буқаламун қандай ғаройиб хусусиятларга эга?

Барча калтакесаклар қатори буқаламуннинг ҳам турмуш тарзи кам ҳаракатлидир. У ўлжа: ҳашаротлар, турли қўнғизлар, капалак қуртлари, пашшаларни кутганча дарахт шохига чиқиб ўтираверади. Ингичка бармоқли кенг ёзиладиган панжалари унинг дарахтнинг ингичка шохларида ҳам бемалол ҳаракат қилишига имкон беради. Айрим тур буқаламунларнинг давоми…

Али оға Воҳид (1895-1965)

Али оға Воҳид Мамедқули ўғли Искандаров (Əliağa Məmmədqulu oğlu İsgəndərov) Озарбойжоннинг атоқли шоири. Озарбойжонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Ватанида “Ғазалхон” номини олган шоир. Ғазалнавис сифатида жуда кўп мумтоз шоирлар ғазалларини ўз она тилига таржима қилган. * * * Йўқса, эй давоми…

Гулноз Мамарасулова. Бегона (ҳикоя)

Вақт шунчалар бешафқатми?! Ё умр ўткинчими?! Вақтнинг, умрнинг оқар дарёлиги ҳақида гарчанд кўп эшитсамда, асл моҳиятига тушуниб етмас эдим. Бунинг нақадар ҳақ гаплигига энди қаттиқ амин бўлдим. Бу гапларнинг маъносини қалбимдан ўтқизмаган эканман. Эҳтимол мен ҳам умримнинг ярмидан ошиғини яшаб давоми…

Германия Оролбўйи минтақаси учун Траст жамғармасига кўмак ажратди

16 март куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст жамғармаси фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Сарвар Ҳамидов, Германия давоми…

Ўзбекистоннинг уч шаҳрида Европа Иттифоқи таълим кўргазмаси ташкил этилмоқда

Жорий йил 3, 5 ва 7 апрель кунлари Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида Team Europe  (Европа жамоаси) ташаббуси остида Европа Иттифоқи таълим кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазма  2023 йил Ўзбекистонда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, Европа Иттифоқи мамлакатларида эса “Европа давоми…