Маҳмадиёр Асадов. Фаровон ҳаёт сари… (Эмиль Золя)

Инсон учун ҳаётда бирдан-бир бахт – бу доимо олға интилишдир. Агар сиз ҳақиқатни яшириб, тупроққа кўмсангиз, у бешак униб чиқади ва шундай қудратли бир кучга айланадики, кун келиб, ўз йўлида учраган жамики нарсаларни бир четга суриб ташлайди. Ер юзига ҳақиқат давоми…

Собиржон Ёқубов. Араб лабиринти (2013)

Туниснинг чекка бир қасабасида амал-тақал кун кўриб юрган баққол йигитнинг ўз жонига қасд қилиши – бутун араб дунёсини саратондаги чақиндек ларзага солиши, ларзага солиш не, остин-устин қилиши, сокин ҳаётини тошқин дарёга айлантириши мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. 2010 йил 17 давоми…

Ғози Раҳмон. Қўш кабутар чизилган уй (ҳикоя)

Катта Чақил тоғи орасидаги барлосларнинг Саркенти овулида дунё бино бўлган куни туғилган дуркунгина ўғил болага Жумақул деб исм қўйдилар. Худди ўша йили Саркентидан жудаям узоқда олти ой совуқ изғирин бўладиган минтақада жамики йўқсиллар бирлашиб катта тўнтариш қилишган экан. Ўша тўн­таришнинг давоми…

Чарли Чаплин: “Энг муҳими – инсон…”

“Мен учун санъатда энг муҳи­ми –­ инсонни тасвирлаш!”. “Ҳақиқат. Ҳақиқат! Ҳақиқат! Менга бошқа нарсанинг аҳамияти йўқ”. Ушбу сўзлар ҳаёт ва ижоднинг машаққатли синовларидан ғолибона ўтган ва алал-оқибат ХХ асрда дунёнинг энг машҳур ва буюк кишиларидан бирига айланган Чарли Чаплиннинг шиори давоми…

Илья Ильф, Евгений Петров. Сўнгги учрашув (ҳажвия)

Бадиий театрнинг чекиш хонасида танаффус пайти икки киши учрашиб қолди. Аввалига улар узоқдан бир-бирига обдон қараб олишди, уёқ-буёққа ўтиб ёндан разм солишди. Кейин бир-бирига ташланишди. «Қанча вақт бўлди, қанча сувлар оқиб ўтди» — дерди ҳар иккаласи қайта-қайта термулишаркан. «Ўн беш давоми…

Ziyouz.uz сайти муҳаррири “Шуҳрат” медали билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, Ziyouz.uz сайти муҳаррири Давронбек Тожиалиев мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, янгиланиш ва инновация жараёнларидаги фаол иштироки, кўп йиллик давоми…

Исажон Султон. Юсуф ва Зулайҳо (ҳикоя)

Инсонлар яшайдиган манзиллардан олисдаги тоғлар бошига ёққан қорларни сарсари шамол тўзғитади. Зарраларини тўзон қилиб ўйнайди, қишнинг оқиш самосига тўнғоқ қуёш кўтарилиб, оч қизил алангалар ҳосил қилади. Кимдир у тоғларда қор тўзонига, шамолга ё эгасиз бир қабрга айланиб кетишни орзулайди. Оппоқ давоми…

Жаъфар Холмўминов. Фалак жомидан май сипқорган Хайём

Мавлоно Румийнинг “Маснавийи маъ­на­вий” асарида келтирилган ҳикоятга кўра, ҳиндлар бир филни қоронғу уйга олиб кирадилар. Филни умрида кўрмаган кишиларни ҳам бирма-бир ўша уйга киритадилар. Зулматда филни кўз билан кўришнинг имкони йўқ эди. Шунинг учун ҳам кирганлар қоронғуда қўл чўзиб, пайпаслаб, давоми…

Туркияда ўтган сайловда демократия ғалаба қозонди

Туркияда 24 июнь куни муддатдан олдин ўтказилган президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон мутлақ кўпчилик овозини йиғиб ғалаба қозонди. Бу ҳақда Туркия марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Сади Гувен маълум қилган. Ҳозирга қадар бюллетенларнинг 99,16 фоизи ҳисоблаб чиқилган. давоми…

Обид Акромхўжаев. Амир Темур ва Султон Боязид (1991)

Кейинги вақтларда Ўрта Осиё, ҳатто дунё тарихида катта из қолдирган соҳибқирон Амир Темур ҳақида кўп қиссалар, турли мақолалар ёзилмоқда, у ҳақдаги тарихий манбаларга мурожаат қилинмоқда. Энг қувонарлиси шуки, эндиликда бу улуғ ватандошимизнинг жуда кечикиб бўлса ҳам буюклиги тан олинди, буюк давоми…