Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Эътиқод – мангу ҳақиқатдир” (1989)

— Муҳтарам муфтий! Қайта қуриш, янгича тафаккур шарофати туфайли мамлакатимизда содир бўлаётган хушбахт ўзгаришлардан яхши хабардорсиз. Шууримизга муҳрланиб қолган жуда кўп қарашлар бугун ўзгармоқда. Янгиланиш шабадалари диний эътиқод эгаларига бўлган муносабатларда ҳам сезилаётир. Номзодингиз СССР халқ депутатлигига кўрсатилганлигининг ўзи фикримизга давоми…

Муҳаммад Юсуф. Ўзбекистон (видео)

ЎЗБЕКИСТОН О, ота маконим, Онажон ўлкам, Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга. Сендай меҳрибон йўқ, Сенингдек кўркам, Римни алишмасман бедапоянгга. Бир гўша сув бўлса, бир гўша қирлар, Қанча юртни кўрдим, қанча тақдирлар. Қайга борсам суяб, бошни тик тут деб, Тоғларинг изимдан эргашиб давоми…

Муҳаммад Юсуф. Лолақизғалдоқ (видео)

ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ Шавкат Раҳмон хотирасига Мендан нима қолар: Икки мисра шеър, Икки сандиқ китоб, Бир уюм тупроқ. Одамлар ортимдан Нима деса дер, Мен сени ўйлайман Ўзимдан кўпроқ — Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ! Мен кетсам, ёмондан Йироқ бўл, оҳу, Чунки сен чиройли, Кўркли давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Улкан маънавий мерос (1990)

Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм. «Қуръон» сўзи араб тилида «Қироат» маъносини англатади. Қуръон Ислом динининг муқаддас китоби сифатида маълум. Уламолар бу илоҳий китобни таърифлаб: «Қуръон Оллоҳнинг мўъжиза каломи бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий орқали тушган, тиловати ибодат ҳисобланувчи китобдур», дейдилар. Мазкур таърифдаги «мўъжиза» давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Ислом – инсонийликка даъват” (1989)

— Муҳтарам муфтий ҳазратлари! Турғунлик йилларининг жамиятимизга етказган иқтисодий ва маънавий зарарлари тобора кўпроқ ойдинлашмоқда. Бу зарарларнинг сабаблари ҳам аниқланмоқда. Лекин бутун бир жамиятнинг таназзулга юз тутиши энг аввало Шахс тарбиясидаги нуқсонларга бориб тақалади. Бинобарин, суҳбатимизни умуман тарбия, хусусан Шахс давоми…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири ҳилол» китоби қайта нашр этилди

Тошкент шаҳридаги «Ҳилолнашр» нашриёт уйида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб олти жилдлик «Тафсири Ҳилол»нинг иккинчи нашри чоп этилганлиги муносабати билан тақдимот маросими бўлиб ўтди. «Тафсири Ҳилол» — бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти — Мовароуннаҳр диёрида давоми…

Муҳаммад Юсуф (1954-2001)

Муҳаммад Юсуф (тахаллуси; асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) (1954.26.4, Марҳамат тумани — 2001.31.7, Элликқалъа тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (1998), жамоат арбоби. Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факултетини тугатган (1978). Республика китобсеварлар жамияти (1978-80), «Тошкент оқшоми» газетаси давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қурултой минбарида (1990)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳи роббил аъламин, вассалоту вассалому аъло хайри халқиҳи Муҳаммад ва аъло олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Азиз биродарлар! Кейинги бир ярим йил ичида, Ўрта Осиё ва  Қоғистондаги туркий ҳалқлар ўз тарихидаги энг аянчли қора кунларни бошидан кечирди. давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Меҳр-шафқатли бўлайлик (1990)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ислом дини насоро ва масиҳо динларидек Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло тарафидан юборилган диндир. Унинг китоби – Қуръони Карим эса ўз бандаларига юборган охирги китобидир. Исломда Парвардигор ўз бандаларининг бир-бирига ва атроф муҳитга қандай муомала ва муносабатда бўлишини давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Мангу ҳақиқатга қатъий амал қиламиз (1989)

Биз ҳозир жуда афсусланарли бир даврда яшаяпмиз. Чунки ҳаётимизнинг асоси бўлган кўплаб маънавий тушунчаларни унутиб юборганмиз. Шунга қарамай, мен ҳозир бахтли замонда яшаяпмиз, деб айтишим мумкин. Чунки биз бугун кеча эслашимиз ҳам мумкин бўлмаган нарсалар ҳақида нафақат хотирлаш, балки уларни давоми…