Қозоқбой Йўлдош, Муҳайё Йўлдошева. Амир Темур Ҳусайн Жовид талқинида

Амир Темур шахсияти барча­ давр­ларнинг ижодкорларини қизиқтиргани учун соҳибқирон яшаб ўтган замонлардан то бугунга қадар у тўғрида сон-саноқсиз асарлар яратилган. Уйғониш даврининг вакили инглиз шоир ва драматурги Кристофер Марлодан тортиб, Темур шахсияти ғарб ижодкорларининг эътиборини ҳам қайта-қайта ўзига тортиб келмоқда. давоми…

Турғун Файзиев. Соҳибқироннинг сўнгги кунлари

Ўтрор… Неча-неча жангу жадаллар, даҳшатли қирғинларни бошидан кечирган қадимий улкан шаҳар. Бир вақтлар хоразмшоҳлар давлатининг энг йирик савдо ва маданий марказларидан бири бўлган обод ва гавжум Ўтрор Чингизхон истилосидан сўнг култепага айланган, гўё унинг борлиқ шон-шуҳрати харобалар остига абадий кўмилгандек. давоми…

Улуғбек Саидов. Фридрих Дюрренматтнинг эврилишлар олами

Таниқли ёзувчи, драматург ва рассом Фридрих Дюрренматт 1921 йил 5 январда Швецариянинг Конольфингли қишлоғида руҳоний оилада туғилди. У аввал Берн Эркин гимназиясида таҳсил олди, дастлабки ижодий фаолиятини эса рассомчиликдан бошлади. Гарчи унинг чизган суратлари шуҳрат қозониб, бир қанча халқаро кўргазмага давоми…

Исажон Султон: “Адабиёт қалбларни бирлаштиради…” (2015)

Ёзувчи Исажон Султон ва адабиётшунос Гулноз Сатторова суҳбати – Аввало, ижод ҳодисасига таъриф бериб ўтсак. Ижод моҳияти ҳақида турли талқинлар бор. Бу борада бир-бирини тўлдирадиган, шунингдек, рад этадиган мулоҳазалар ҳам талайгина. Шахсан сиз бу сирли ҳодисага қандай изоҳ берасиз?  – давоми…

Ота Раҳим. Тил ва эл ули (1990)

ёхуд қақраган тилга тириклик суви Нақл қилишларича, асримиз бошларида бизнинг Қорачиқ қишлоғимизда тили чучук одам бўлган экан («с»ни айтолмас экан). Ўша одамнинг болаларини мактабдошлари «Сенинг отанг соқов», дея масхаралайверганларидан кейин, кунлардан бир куни улар отасининг қошига келиб хархаша қилишибди: «Нега давоми…

Маматқул Жўраев: Халқ ижоди — боқий қадрият (2015)

Маматқул Жўраев 1956 йилда Қоракўл туманидаги Жиғачи қиш­лоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Сеҳрли рақамлар сири”, “Ўзбек халқ эртак­ларида сеҳрли рақамлар”, “Эл деса Навоийни”, “Наврўз”, “Ипак йўли афсоналари”, “Ўзбек халқ тақвими ва мифологик афсоналар”, “Ўзбек халқ самовий давоми…

Асқад Мухтор: “Ёш ёзувчи бўлиш қийин”

Жаҳондаги фикр ва ахборотларни элаб, саралаб олиш ёшларнинг ўз қўлида. Бу эркинлик, инсонни бундай мустақилликка ўргатиш яхши, лекин ёшларнинг адашиши ҳам бор. Ёш бўлиш яхши. Аммо бу ҳам қийин. Айниқса, ёш ёзувчи бўлиш қийин. Чунки ҳам ўзингни, ҳам бировларни тарбиялашинг давоми…

Абдураҳмон Пиримқулов. Атторга таъзим

Шайх Фаридуддин Аттор башарият адабий-илмий, маънавий-маърифий тафаккури ривожида бемисл рол ўйнаган алломалардан бири ҳисобланади. Аттор таваллуди бўйича бир тўхтамга келинмагани боис олимларимиз тадқиқотларида турфа маълумотларга дуч келамиз. У киши 1145 йиллар чамасида Нишопур биқинидаги Кадкана қишлоғида туғилган. Асли оти Муҳаммад давоми…

Абдужалол Раҳимов. Матонат (қисса)

1 Ўшанда Толибжон ўн етти-ўн саккиз ёшларда эди. Мурти сабза уриб, йигит бўлиб қолган пайтлари. Шаҳардаги билим юртида ўқирди. Ҳар шанба уйига келиб, якшанбада қайтади. Қаҳратон қиш оламга совуқ нафасини уфуради. Осмон қовоғи солиқ одамдек тунд. Қават-қават ёққан қор музлаган. давоми…

Жаъфар Холмўминов. Биз билган-билмаган Хайём

Мавлоно Румийнинг “Маснавийи маънавий”сидаги бир ҳикоятда, ҳиндлар филни қоронғи уйга қўйиб, умрида бу ҳайвонни кўрмаган кишиларни бирма-бир ўша қоронғи уйга киритадилар. Қоронғида бири хартумини тутиб, фил тарновга ўхшар экан деса, иккинчиси қулоғини ушлаб, фил баҳайбат елпиғич экан дейди, учинчиси оёғига давоми…