Мартин Лютер Кинг. Умидим шулдирки…

Мартин Лютер Кинг бу нутқни 1963 йил 28 августда негрлар иш ўринлари ва озодлик истаб Вашингтонга юриш қилган вақтда Линколн ҳайкалининг пойида сўзлаган. Бу Америкада 1955 — 1968-йиллари давом этган фуқаро ҳуқуқлари учун кураш ҳаракатидаги энг муҳим палла эди. Кингнинг давоми…

Ситора Шамсиддин (1987)

Ситора Шамсиддин (Тожиддинова) 1987 йил Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. Ўзбекистон миллий университети журналистика факультетини тамомлаган. “Кўнгилдан сўз” номли китоби нашр этилган. Айни пайтда “Бобур ва дунё” журнали бош муҳаррир ўринбосари. * * * Дўсти жон, келинг, ул-булдан гапиринг. Рост давоми…

Маҳлиё Умарова. Тарихий ҳақиқат ва тақдир

Инсоният маданияти тараққиётида Уйғониш даври адабиёти деб аталмиш давр алоҳида аҳамиятга эга. Бу давр адабиётида Европанинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби Англияда ҳам илм-фан тараққиётининг катта ютуқларга эришуви ҳамда бунинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётга таъсирини кузатиш мумкин. Англия Уйғониш даври адабиётининг давоми…

Энахон Сиддиқова. Икки бошли бола (ҳикоя)

Болакайнинг хаёли терак учига илиниб қолган варракда эди. Варракни бобоси қўллари қалтираб зўрға ясаб берганди. Узоқ-узоқларга учириб ўртоқларига мақтаниш хаёли билан онасининг чақирганини ҳам эшитмай қолибди. – Ҳой, ҳароми, қулоғинг том битганми, ҳозир таг-туги билан узиб олайми? Бола қўлида толхивич давоми…

Алан Мельцер: “Диний эркинлик ҳимоя қилинмаган жойда экстремизм илдиз отади”

Диний эркинлик инсон ҳуқуқларининг муҳим таркибий қисми саналади. Мазкур ҳуқуқ ҳимоя қилинмаган, кафолатланмаган жойда эса турли бузғунчи ғоялар авж олади. АҚШнинг муваққат ишончли вакили Алан МЕЛЬЦЕРнинг қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган “Диний эркинлик: замонавий дунё учун тарих сабоқлари” деб аталган мақоласида давоми…

Насер Бушерит: “2019 йил Жазоир ва Ўзбекистон ҳамкорлигида янги саҳифа очади”

1 ноябрь куни Жазоир Халқ Демократик Республикаси ўз миллий байрами – Инқилоб бошланган сананинг 64 йиллигини нишонлайди. Миллий байрам арафасида мазкур мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Насер Бушерит билан суҳбатлашдик. – Элчи жаноблари, 1 ноябрь санаси Жазоир халқи учун давоми…

Иброҳим Азиз. “Очлик”дан машҳурликка (Кнут Ҳамсун)

Кнут Педерсон 1859 йил 4 августда Норвегиянинг Лом туманида қишлоқ тикувчиси Педер Педерсон хонадонида дунёга келади. Оила камбағаллик ва қийинчилик туфайли мамлакатнинг энг шимолий нуқтаси Хамарага кўчиб ўтганида Кнут 3 ёшда эди. Унинг ота-онаси тоғасига тегишли Ҳамсун фермасини ижарага олиб давоми…

Гулханий (XVIII-XIX аср)

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаларидан бири Муҳаммад Шариф Гулханийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида тафсилий маълумотларга эга эмасмиз. XVIII асрнинг сўнгги чораги ва XIX асрнинг биринчи ярми Қўқон адабий муҳитида қалам тебратиб, ўзбек бадиий насри тараққиётига жиддий ҳисса қўшган Гулханий давоми…

Дадахон Нурий. Виждон ҳайқириқлари (триптих-роман)

Дадахон Нурий. Виждон ҳайқириқлари. Триптих-роман: Агар сен ўзбегим бўлсанг… Бизга ядро бомбаси керакми? Трибунал. — Тошкент, 2018 Абдулла Қаҳҳор миллатимизни жисмонан ҳамда маънавий мажруҳ қилишга қаратилган икки ашаддий ёв – ИЧКИЛИК, шунингдек она тилимизнинг КАМСИТИЛИШИ, “БУЗИЛИШИ”га қарши кураш олиб борган давоми…

Абдумажид Пўлатов (1949-2017)

Машҳур олим, физика-математика фанлари доктори, профессор Абдумажид Пўлатов Профессор 1949 йил 4 мартда Тошкентда таваллуд топган. 1966-1971 йиллари Новосибирск давлат университети математика факультетида таҳсил олган. 1971-1979 йиллари Новосибирскдаги СССР Фанлар академияси Сибирь бўлими Математика институти илмий ходими бўлиб ишлаган. 1976 давоми…