Нанкин: ўтмиш ва келажак учрашган шаҳар

Нанкин – Хитой давлатининг қадимий шаҳарларидан бири. Милоддан аввалги V асрда асос солинган шаҳар турли сулолалар даврида бир неча марта пойтахт бўлган. Айни пайтда эса у Цзянсу провинциясининг маъмурий маркази саналади. Ўзбекистонлик журналистлар делегацияси Хитойга сафар давомида ушбу шаҳарда ҳам давоми…

Орифона, ошиқона оҳанглар ижодкори (Мустафо Бафоев)

Мақоламиз қаҳрамони билан биринчи суҳбатимиз 1992 йилда осон кечмаган эди. Дони Зокиров номидаги миллий чолғу оркестрининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри бўлиб ишлаётган чоғларида ҳамиша ижод уммонига ғарқ бўлгани учунми, биз кутган мусоҳаба жуда қисқа бўлди. Яна бир куни ижодхонасига давоми…

1919 йилда суратга олинган олмон фильми Ўзбекистон шаҳарларида намойиш этилади

“Қўғирчоқ” номли олмон овозсиз фильми Бухоро, Қарши ва Термиз шаҳарларида намойиш этилади. Премьера Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда  ташкил этилмоқда. Фильм “Сўғдиёна“ ўзбек миллий чолғулари камер оркестри бадиий раҳбари ва дирижёри, профессор Феруза Абдураҳимова томонидан яратилган давоми…

Туркия фазони тадқиқ этувчи саноқли давлатлар сафига қўшилмоқда

Туркияда яқин фурсатда фазовий тадқиқотлар бўйича миллий агентлик ташкил этилади. Мазкур масала бугун Туркия сиёсий доиралари ва илм-фан аҳли орасида кенг муҳокама қилинмоқда. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон фазовий тадқиқотларни ривожлантириш муҳим вазифа эканини кўпдан бери таъкидлаб келади. Мамлакат етакчиси бу давоми…

Ляньюньган: Хитойнинг шарқий дарвозаси

Хитойнинг Ляньюньган шаҳри яқин йилларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг йирик логистикага марказига айланади. Чин юртига сафар қилган ўзбекистонлик журналистлар делегацияси ушбу шаҳарда ҳам бўлиб, транспорт-логистикани ривожлантириш имкониятлари билан танишдилар. Цзянсу провинциясининг шарқий сарҳадида жойлашган Ляньюньган шаҳри савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтиришга давоми…

Карим Маҳмудов. Ўзбек тансиқ таомлари

Карим Маҳмудов. Ўзбек тансиқ таомлари. — Тошкент, «Меҳнат», 1989 «Ўзбек тансиқ таомлари» китобига чиройли кўринишли, хушбўй, лазиз таъмга эга бўлган 300 дан кўпроқ ноёб ва парҳез таомлар киритилган. Булар орасида йилнинг тўрт фаслига монанд пишириладиган ва муайян жойлардагина тайёрланадиган, қачонлардир давоми…

Раҳмон Қўчқор. “Ўткан кунлар”нинг давоми (1993)

Ҳар бир миллий адабиётда вақти-вақти билан шундай асарлар пайдо бўладики, уларнинг аҳамияти таркибидаги бадиий, эстетик, маърифий қиммат билангина эмас, балки, биринчи галда, жамиятга кўрсатадиган катта ижтимоий-сиёсий таъсири билан белгиланади. Муҳаббат ва нафрат, ҳақ ва ноҳақлик, имон ва риё каби алоҳида давоми…

Хайриддин Султонов. “Ё, Жамшид!” (ҳикоя)

«Раббим!» де, Мария! Валентин Распутин Биринчи бўлиб Исломбой келди. У чироғи чарақлаб турган ойнабанд, сиркор айвонда уст-бошидаги қорни қоқиш баҳонасида тўхтаб, ўртадаги уйга деразадан разм солди: онаси ғишт печка олдида тахмонга тикилиб ўтирибди. Ўринбой устарада ялтиратиб қирилган бошини сийпаганча ёнбошлаб давоми…

Ўзбекистонда олмон тилининг ёш билимдонлари аниқланди

19 ноябрь куни Тошкентда олмон тилини ўрганувчи ўқувчилар ўртасида ифодали ўқиш танлови бўлиб ўтди. Анъанавий танлов ўн биринчи бор Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Элчихонанинг Маданият ва матбуот бўлими маълум қилишича, ижодий мусобақада Ўзбекистондаги ўрта мактаб ва академик лицейларнинг давоми…