Нанкин: ўтмиш ва келажак учрашган шаҳар

Нанкин – Хитой давлатининг қадимий шаҳарларидан бири. Милоддан аввалги V асрда асос солинган шаҳар турли сулолалар даврида бир неча марта пойтахт бўлган. Айни пайтда эса у Цзянсу провинциясининг маъмурий маркази саналади. Ўзбекистонлик журналистлар делегацияси Хитойга сафар давомида ушбу шаҳарда ҳам бўлди.

Нанкин сўзининг луғавий маъноси “жанубий пойтахт” демакдир.

Нанкинда йўл инфраструктурасини ривожлантиришга катта маблағ сарфланади. Шаҳар аҳли йўлини яқин қилиш учун ҳатто Янцзи дарёси остидан ҳам туннель – автомобиль йўли ўтказилган.

Кўҳна пойтахт ва замонавий мегаполис саналган Нанкинда, таъбир жоиз бўлса, ўтмиш ва келажак учрашади.

“Бахт қуши”. Шаҳар марказидаги яшил ёдгорлик

 Yuejiang минораси. 52 метрли иншоот император лойиҳаси асосида бунёд этилган.

Нанкин мамлакатнинг бадавлат шаҳарлардан бири саналади. Жаҳон банки ҳисоб-китобига кўра, ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти 15 минг АҚШ доллардан ошади.

Бюджетнинг 20 фоизи инновацияларга сарфланади.

Шаҳарда велосипед ижара тизими ғоят ривожланган.

Цзянсу провинциясидаги 167 та олий ўқув юртида 1,9 миллион талаба таҳсил олади. Мазкур олий ўқув юртларининг энг пешқадамлари Нанкин шаҳрида жойлашган. 

Нанкин. Цзянсу телекомпаниясида (JSBC) жонли эфир

Цзифен минораси ёки Нанкин-Гринлэнд молиявий маркази. 450 метрли иншоот 2010 йилда қурилган. Баландлиги бўйича дунёда 12-ўринда туради.

Император тахти. Нанкин асрлар мобайнида олти марта турли сулолалар пойтахти бўлган.

Чжен Хэ (1371-1435) – Хитой тарихидаги энг машҳур адмирал, флот қўмондони. У еттита йирик ҳарбий-савдо денгиз экспедициясига бошчилик қилган. Тарихий манбаларга кўра, Чжен Хенинг ота-боболари Бухородан бўлган.

Рикшалар. Нанкиннинг эски шаҳар қисми

 “Синьхуа дейли” газетаси илк сони. Нанкин шаҳрида 1938 йил 11 январдан чоп этила бошлаган мазкур газета айни пайтда Цзянсу провинциясининг бош расмий нашри саналади. 

Нанкин 2014 йилда ўсмирлар ўртасидаги Олимиада ўйинларига мезбонлик қилган.

Янцзи дарё устида қурилган пиёдалар учун кўприк. “Нанкиннинг кўзи” дея рамзий номланган кўприк оригинал муҳандислик иншооти сифатида  Артур Ҳэйден медали билан тақдирланган.

Музофотда ишлаб чиқариш, енгил саноат, металлургия, электроника ва машинасозлик ривожланган. Ҳудуд атроф-муҳит муҳофазаси, муқобил энергия, ақлли электр тармоқлари бўйича ҳам пешқадам ўринда.

С.Салим

Муаллиф олган суратлар