Баъзи ҳайвонлар нима учун ўсимликларга ўхшайди?

Ўсимликка ўхшаш ҳайвонлар сувда, иссиқ тропик денгизларда яшайди. Сиз уларни аквариумларда кўришингиз мумкин. Бу ҳайвонларнинг номи сизни чалкаштириб юборади, шу боис уларни одатда ўсимликлар деб аташади. Булар сув анемонлари (айиқтовон гуллилар оиласига мансуб), сув бинафшалари ва сув картошкагулларидир. Уларнинг ҳаммаси давоми…

Планктон нима?

«Планктон» сўзи юнонча бўлиб, «дарбадар», «сувда қалқиб юрувчи» деган маъноларни англатади. Планктон — бу миллиардлаб жимитдай тирик организмлардан таркиб топган, сувда сузиб юрувчи тирик масса. Бундай организмларнинг айримлари, масалан, заррадай яшил ўсимликлар ҳамиша планктонлигича қолади. Бошқа жониворлар, масалан, балиқлар, омарлар давоми…

Инфузория — туфелька нима?

Агар сиз ҳовуз сувининг бир томчисини микроскопда кузатишда давом этсангиз, чўзиқ шаклдаги, бир учи қайрилган, иккинчи учи камбарроқ, туфличага ўхшаб кетадиган заррадай вужудни кўрасиз. Ишониш қийин, аммо бу вужуд ҳайвон сифатида таснифланади, чунки у бошқа ҳайвонлар каби ўзига овқат топиб давоми…

Амёба нима?

Амёбанинг ҳам ҳайвон ҳисобланишидан хабарингиз борми? Бу дилдироқ бир ҳужайрали моддани фақат микроскоп остида кўриш мумкин. Амёбаларнинг асосий турлари чучук сувли дарёлар ва ҳовузларда яшайди. Бироқ амёбаларнинг айрим турлари шўрсув ҳовузлар тубида, зах ерлар ва овқатларда ҳам кун кечиради. Амёбалар давоми…

Протозоа нима?

Агар ҳовуз сувидан бир томчи олиб, микроскоп тагига қўйсангиз, унда миллионлаб мавжудот сузиб юрганини кўришингиз мумкин! Булар протозоа — содда бир ҳужайрали тирик организмлардир. Протозоалар сувда ва зах ерларда ҳаёт кечиради. Бир ҳужайралилар жониворнинг ҳаёт кечиришига зарур бўлган функцияларни бажаргани давоми…

Тарихдан аввалги давр ҳайвонлари нега йўқолиб кетган?

Бугунги кунда ҳам ҳайвонларнинг айрим турлари йўқолиб бормоқда ёки йўқолиш чегарасига келиб қолган. Ҳозирги пайтда муайян ҳайвоннинг йўқолиши сабабини айтиб бериш осон, аммо ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва уларнинг Ерда ҳаёти давом этиши учун шарт-шароит ҳозирлаб бериш анча қийин. Аммо гап давоми…

Муз даврида ҳайвонларга нима бўлган?

Шимол томондан улкан муз тоғлари сурилиб, Ер юзининг кенг минтақаларини босиб олган даврни — Муз даври дейишади. Ўша пайтларда Шимолий Америка, Европа ва Ғарбий Сибирнинг каттагина қисми қалин муз қатлами тагида қолган. Бу қачон рўй берган? Жуда узоқ чўзилган бу давоми…

Аждарҳолар ҳақиқатан ҳам яшаганми?

Қўрқинчли аждарҳолар сайёрамизнинг турли бурчакларида истиқомат қиладиган кўп халқларнинг эртак ва афсоналарида учрайди. Улар улкан, илонсимон, одамларга сиртдан даҳшат солиб турувчи махлуҳ тарзида тасвирланади. Аждарҳолар ком ва бурун тешикларидан тутун аралаш олов пуркаб, қаттиқ наъра тортганида ҳатто ер ҳам титраб давоми…

Бронтозаврлар нима?

Бронтозаврлар рептилия асри деб аталмиш даврда яшаган динозавр-рептилиялар оиласининг вакилларидир. Бу аср бундан икки юз ўттиз миллион йил бурун триас деб номланган геологик даврда бошланган. Бу — динозаврлар асри юз олтмиш миллион йил давом этганини англатади. Динозаврлар ерда юрган рептилияларнинг давоми…

Динозаврлар қандай пайдо бўлган?

Олимларнинг тахмин қилишича, динозаврлар 180 миллион йил бурун пайдо бўлган ва 60 миллион йиллар олдин қирилиб битган. Динозаврлар рептилиялардан тарқаган. Айтганча, рептилиялар ҳайвонларнинг алоҳида синфи бўлиб, улар иссиққон эмаслиги, ерда ҳам яшай олиши, ўзига хос юраги борлиги ва аксариятининг тангачалар давоми…