«Чўнтак динозаврлари» қаeрда яшайди?

«Чўнтак динозаврлари» — деярли доимо бир хил тўртта (баъзида, камдан-кам ҳолларда, учта ёки иккита) бола туғадиган ягона сут эмизувчидир. Улар битта уруғланган тухумдан пайдо бўлади: ҳаммаси бир хил жинсда, ҳаммасида генлар тўплами бир хил бўлади. Броненосецларнинг 20 та туридан бири давоми…

Броненосец нима?

«Броненосец»нинг нималигини биласизми? Бу зирҳни эслатувчи суяк косага ўралган, ҳажман унча йирик бўлмаган сут эмизувчидир. Америка Қўшма Штатлари жанубидан Жанубий Америка жанубигача бўлган ҳудудда броненосецнинг ўнта тури яшайди. Броненосецнинг уст томони суяк коса билан қопланган, у бошда битта ва орқасида давоми…

Чумолихўрлар қандай мавжудот?

Чумолихўрлар — одатда қирчумоли деб аталувчи оқ чумолиларни тутиб ейдиган ҳайвонлардир. Чумолихўрлар бошқа озиқдан кўра чумолини афзал кўради, чунки уларнинг тишлари йўқ. Уларнинг анча чўзинчоқ жағ суяклари деярли тўлиқ тери билан қопланган бўлади. Чумолихўрнинг оғзи жуда кичкина, чувалчангсимон тилининг узунлиги давоми…

Ўрдакбурун нима?

Ўрдакбурун — шундай ғаройиб мавжудотки, дастлаб одамлар унинг борлигига ишонгилари келмаган. Британия олимлари 1799 йилда ўрдакбурунлардан бирини кўрганларида уни сохтага чиқаришган. У нимаси билан ғаройиб? Ўрдакбуруннинг тумшуғи ўрдакникига, думи сув қундузиникига ўхшайди, танаси қалин юнг билан қопланган бўлади. У тухум давоми…

Ехидна нима?

Ехидна — учратиш мумкин бўлган ғайриоддий ҳайвонлардан биридир. Ехиднанинг тирноқлари узун, тумшуғи найчасимон ва типратикан ёки жайра игнаси ёки найзасини эслатувчи калта, қаттиқ тиканаклар билан қопланган. Аммо энг ғаройиби — бу сут эмизувчи тухум қўяди! Бундан ташқари, у гарчи сут давоми…

Нима учун ҳайвонлар ўз ҳудудларини белгилайди?

Сибир ўрмонларини кезганда қуйидаги қизиқарли бир ҳодисага дуч келиниши табиий. Яъни Сибир буғулари бир қарашда ғаройиб иш билан банддай кўринади — улар кичикроқ дарахтлар ва буталар пўстлоғини шохлари билан тилади, сўнгра ўша ерга бошлари ва бўйинлари билан ишқаланади. Гап шундаки, давоми…

Ҳайвонлар думларидан қандай фойдаланади?

Турли ҳайвонлар думларидан турлича фойдаланади. Олмахон, сувсар ва маймунларнинг айрим турлари думлари билан шохларга ёпишиб ёки юқорида улар воситасида мувозанат сақлаб, арқон сифатида фойдаланади. Кенгуру ўзининг уч метрлик думида табуреткада ўтиргандек ўтиради, қушлар эса думларидан рул ёки тормоз сифатида фойдаланади. давоми…

Ҳайвонлар қанча ухлайди?

Уйқу — барчага тааллуқли ҳодиса. Жами тирик мавжудот унга эҳтиёж сезади. Уйқунинг давомийлиги кўплаб омилларга боғлиқ бўлади. Россия Европа қисмининг марказий ва жанубий минтақаларида уйқуни ниҳоятда яхши кўрадиган мўъжазгина бир ҳайвон яшайди. Унинг номини ҳам уйқучи деб аташади. Бутун кунни давоми…

Ҳайвонлар санашни биладими?

Эҳтимол, сизга циркда оддий арифметик масалаларни еча оладиган, ўргатилган тюленлар, айиқлар, итларни кўриш насиб этгандир. Шундай пайтда бу ҳайвонлар санашни билар эканда, деган тасаввур пайдо бўлади, тўғри эмасми? Аммо аслида ҳеч ҳам бундай эмас. Бу ҳолатда тюлен ёки ит ўз давоми…

Ҳайвонларни ўқитиб бўладими?

Ҳаммаси «ўқитиш» деганда нимани тушунишимизга боғлиқ. Албатта, ҳайвонларга қўшиш амалларини ёки расм солишни ўргатиб бўлмайди. Аммо уларни туғилганиданоқ хос бўлган инстинктларга нисбатан бошқачароқ тутишга ўргатиш мумкин бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, барча гуруҳлардаги ҳайвонларни ўргатиш мумкин, дея олмаймиз. Чунки улар давоми…