Ольга Кузьмичёва–Дробишевская (1964)

Ольга Кузьмичёва–Дробишевская 1964 йилда Россиянинг Волгоград областида туғилган. Максим Горький номидаги адабиёт институтини тамомлаган. Россия, Татаристон ёзувчилар уюшмаси, Россия адабиёт фонди аъзоси.

* * *

Самоларга қадайман нигоҳ…
Мен – сувман, мен – дарё, зангори.
Сен кимсан? Билдингми, ўзинг, оҳ?
Сўнгги йўқ осмонлар диёрим.

Гоҳи мен мавжлангум юксакда,
Порлайсан кўкларда сен гоҳи.
Барибир… Биз нозик ришта-ла
Заминга боғланган жуфт оҳу.

Рус тилидан Вафо Файзуллоҳ таржимаси