Абдуғафур Расулов. Бошқаларга ўхшамас олим эди

Талъат Солиҳов ҳаёт бўлганида саксон ёшга тўларди. Вафот этганида эллик тўққиз ёшда эди. Унинг ҳаёти Тошкент Давлат университети билан боғлиқ: талаба бўлди, аспирантурада ўқиди; диссертация ҳимоя қилди, доцент унвонини олди; 1984 йилда Ўзбек филологияси факультетига деканлик қилди; 2-3 йил Афғонистонга давоми…

Улуғбек Ҳамдам. “Муаллиф ўлими”га сиз ҳам овоз берасизми? (ёки асл ижод соғинчи)

БИРИНЧИ ҚИСМ: Нарцисс гулни қаранг, ўзи меҳнат қилиб тупроққа илдиз отмас экан. Эҳтимол, буни эплай олмас, эҳтимол, хоҳламас… Ким билади, дейсиз, табиати шунақадир, балки… Хуллас, бу гулга бақувват дарахтлар танасидан униб чиқиб, унинг шираси билан озиқланиб кўкка бўй чўзиш маъқулроқ давоми…

Бадиийлик мезонлари (ёзувчи Шодмон Отабек ва адабиётшунос Маҳкам маҳмудов суҳбати) (2011)

Шодмон Отабек: Маҳкам ака, адабиётнинг маъно-моҳияти ҳақида донолар, буюк сиймолар, сўз санъаткорлари кўп ва хўп айтган. Л.Толстой “Санъат бутун инсониятнинг ягона ҳис-туйғуга бирлашиши учун воситадир” деганда аввало адабиётни назарда тутган, албатта. Арастунинг сиз таржима қилган ўша “Поэтика”сида ҳам катарсис — давоми…

Абдулла Орипов: “Сен мисли камалак – юксак ва сўлмас…” (2011)

Сарлавҳага чиқарилган сатр Абдулла Ориповнинг “Руҳим” шеъридан бўлиб, шоир, аввало, кўп синовларда тобланган руҳига “Сен мисли камалак – юксак ва сўлмас” дея таъриф беради. Яъни: Сен мисли камалак – юксак ва сўлмас, Камалакни эса парчалаб бўлмас… Бу сатрлар ҳаётида кўп давоми…

Абдусаид Кўчимов. Сизни ўйлайман… (бадиа)

Самарқанд шаҳридан йўлга чиққан “Афросиёб” поезди лочиндай учиб, Тошкент темирйўл бекатига кириб келган пайт эди. Поезддан тушаётган маҳалимизда қўл телефоним жиринг­лаб қолди. Телефон қилаётган йигит “Ўзбекистон” радиоканалида ишлайдиган шоир Берди Раҳмат экан.– Ака, Барот Бойқобилов ҳақида бир эшиттириш қилаётувдим. Сиз давоми…

Акмал Саидов. Гёте – тафаккур шоири

ИЖОД ВА ҲУҚУҚ Тарихдан маълумки, кўп асрлар мобайнида ҳуқуқ илми ҳам шеърият либосида бўлган. Ҳуқуқ куч-қудратининг манбаи ҳам қалб тўридан отилиб чиқадиган эҳтиросли ва сеҳрли сўзда эди. Афлотун таърифи билан айтилса: ҳуқуқ – илоҳиёт туҳфаси бўлган санолар шаклида дунёга келган. давоми…

E-reader‘лар учун EPUB форматидаги мобил китоблар (430 та)

Абдукарим Жумабоев. Марғилон қўймас мени (кирилл) Абдукарим Жумабоев. Марғилон қўймас мени Абдукарим Жумабоев. Марғилонда бўлганмисиз ҳеч (кирилл) Абдукарим Жумабоев. Марғилонда бўлганмисиз ҳеч Абдулаҳад Муҳаммаджонов. Темур ва темурийлар салтанати (кирилл) Абдулаҳад Муҳаммаджонов. Темур ва темурийлар салтанати Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз давоми…

Адҳамбек Алимбеков …Ўзимиздан қачон чиқади? (2012)

Ҳар бир халқнинг маънавияти бошқа халқлар адабиёти, санъатидан баҳраманд бўлиш туфайли қувватланиб боради. Бу борада бадиий таржиманинг аҳамияти беқиёсдир. Ўзбек ўқувчилари дунё адабиёти дурдоналаридан кўплаб намуналарни она тилида ўқимоқдалар. Эндиликда ўзбек адабиётининг яхши намуналарини жаҳон китобхонларига аввалгидан-да кўпроқ етказиш мавриди давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Таржима амалиёти: ютуқлар ва муаммолар (2012)

Бироқ жаҳон адабиётидан ўзбек тилига ва ўзбек адабиётидан дунё тилларига ўгирилган кўплаб таржима асарлари ҳали-ҳануз ўз баҳосини олгани йўқ. Бу таржималарнинг айримлари ҳақидагина тақриз ва мақолалар ёзилди, холос. Таниқли адабиётшунос олим ва таржимон Иброҳим Ғафуровнинг жасорати, машаққатли меҳнати самараси ўлароқ давоми…

Йўлдош Солижонов. Руҳиятни ёритган шеърият

(Атоқли шоир Эркин Воҳидов портретига чизгилар) Одатда, улкан ва истеъдодли санъаткорларнинг бутун бир ижодигина эмас, балки ҳар бир асари ўнлаб, юзлаб олимлар томонидан батафсил тадқиқ қилинади, синчиклаб ўрганилади. Мабодо, улар бир жойга жамлангудек бўлса, ажойиб бир тафаккур чаманзори дунёга келади. давоми…