Қақабой Қурбонмуродов (1945)

Қақабой Қурбонмуродов 1945 йилда Мурғоб туманининг ҳозирги Х. Жумаев номидаги деҳқон бирлашмасида туғилди. Унинг нашр қилинган китобларининг сони 30 тадан ортиқ. У бадиий таржима билан мунтазам шуғулланади. Жумладан, атоқли ўзбек шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Гулчеҳра Жўраева, Ойдин Ҳожиева шеърларидан давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Жаҳон ва ўзбек адабиётидаги энг сара асарлар

Хабарингиз бор, Ziyouz портали жаҳон ва ўзбек адабиётининг энг сара асарлари ҳақида ўзбек зиёлиларининг фикрларини ўрганмоқда. Ушбу сўровнома учун илк жавобларни ёзувчи Қудрат Дўстмуҳаммаддан олдик. Қудрат Дўстмуҳаммад 1941 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Политехника институтининг механика факултетини тугатган (1963). Иқтисод давоми…

«Ҳуррият» газетасига кўра, ХХ аср ўзбек адабиётининг энг сара асарлари

«Ҳуррият» газетасининг 1999 йил, 12-18 май сонида ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад ва мунаққид Маҳмуд Саъдий тайёрлаган «ХХ аср — китоб асри: муносабатлар, мулоҳазалар, фикрлар» материали чоп этилган эди. Жаҳон ва ўзбек адабиётидаги ХХ асрнинг энг яхши асарларини аниқлаш бўйича ўтказилган сўров давоми…

Иброҳим Ғафуров: “Бу безовта замона…” (1988)

— Иброҳим ака, одатда, йил якунида киши бирров ортга қарайди. Ўтган кунларини эслаб, уларни сарҳисоб қилади. Айни кунларда Сиз нафақат 1987 йилни, ўзингизнинг ярим асрлик умрингизни, йигирма беш йиллик ижодингизни сарҳисоб қиляпсиз. Шу кунларда яималар ҳақида ўйлаяпсиз? Ўтган йиллар ичида давоми…

Ориф Одилхонов (1938-2002)

Ориф Одилхонов 1938 йилнинг 10 январида Тошкент вилоятининг Паркент туманига қарашли сўлим Сўқоқ қишлоғида таваллуд топди. Унинг болалик йиллари уруш ва урушдан кейинги оғир йилларга тўғри келди. 1955 йили Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг агрономия-иқтисодиёт факултетига ўқишга кириб, уни 1960 йили давоми…

Раҳмон Қўчқор. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Раҳмон Қўчқор — адабиётшунос олим. 1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз? 1. Альбер Камю. «Бегона» (қисса). 2. Жорж Оруэлл. «1984» (роман). 3. Михаил Булгаков. «Уста ва Маргарита» (роман). 4. Сомерсет Моэм. «Ой давоми…

Қулман Очилов. Лафз (ҳикоя)

Бекободдан қайтаётганимда қаттиқ шамол туриб, чанг-тўзон кўтарилди. Йўллар майда-чуйда шох-шаббага тўлиб кетди. Кейин ёмғир томчилай бошлади. Машинам бирпасда лойсувоқ тортилган деворга ўхшаб қолди. Бундай машинада Тошкентнинг тоза-озода кўчаларида юриш одобдан эмас. Бунинг устига каллаи саҳардан ишга боришим, бугун тунда навбатдаги давоми…

Тоҳир Малик. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Тоҳир Малик — ёзувчи. 1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз? 1. Этель Войнич. «Сўна» (роман). 2. Марио Пюзо. «Чўқинтирган ота» («Крестный отец») (роман). 3. Чингиз Айтматов. «Асрга татигулик кун» (роман). 4. Габриэл давоми…

Мирзо Кенжабек. Юрагимда оёқ изи бор (1989)

Қайта қуришнинг уч-тўрт йили Ўзбекистонда етилган муаммоларни англаш, мудҳиш сунъий муаммолар яратиш, турли курашлар билан ўтиб кетди. Янги сиёсатнинг илк аниқ натижаси шуки, ниҳоят, бизнинг жумҳуриятимизда ҳам ошкоралик руҳи қарор топа бошлади. Бироқ бу ошкоралик фақат давраларда мажлис ва бошқа давоми…

Умарали Норматов. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Умарали Норматов — адабиётшунос олим. 1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз? 1. Франц Кафка. «Жараён» (роман). 2. Михаил Булгаков. «Уста ва Маргарита» (роман). 3. Эрнест Хемингуэй. «Чол ва денгиз» (қисса). 4. Кабо давоми…