Азиз Несин. Хотин киши бўлганимда-ю… (ҳикоя)

Саломат трикотаж фабрикасига дарвозабонликка кириб, саксон лира ойлик оладиган бўлди. У бунака маош бир киши у ёқда турсин, чорак кишига ҳам етмаслигини била туриб, шундай қилди, чунки у ўзининг ишчанлигига, уддабуронлигига ишонарди. Ахир унинг бу қобилияти бир кун эмас, бир давоми…

Ҳамидулла Акбаров. Нигоҳлари сўнмас санъаткор

(Ўзбекистон халқ артисти Обид Жалилов таваллудига 120 йил тўлди) Камина буюк актёр Обид Жалиловнинг суҳбатларида бевосита қатнашмаган бўлсам-да, феълу табиати, актёрлик маҳорати ҳақида тўлқинланиб, ҳаяжон билан сўзланган нутқларни кўп эшитганман. Халқимизнинг ардоқли шоири, ажойиб инсон Туроб Тўла: “Унинг томошага қизиқиши давоми…

Файзи Шоҳисмоил (1938-2015)

Файзи Шоҳисмоил 1938 йил 10 ноябрда Гуржистоннинг Ахисха туманининг Минадзе қишлоғида туғилган. Болалиги Самарқанд вилояти Митан (ҳозирги Иштихон) туманида ўтди. Сўнгра Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўсиб улғайди. Болалар шоири, халқаро шарҳловчи, таржимон сифатида танилди. “Адашбой”, “Ирмоқлар”, “Чўққи билан суҳбат”, “Бизнинг давоми…

Маҳкамой Турсунова. Қадим мадрасаларда таълим тизими

Шарқ мутафаккирлари ёш авлодни диний ва дунёвий илмлардан хабардор этиш, унинг ақлу зеҳнини оширишда тинимсиз изланганлар ва самарали таълим-тарбия усулини жорий қилганлар. Улар яратган бебаҳо асарлар инсониятни олам ва одам, борлиқ тушунчаси, ҳаётнинг мазмун-моҳияти, фалсафаси, тасаввуфий дунё сирларидан бохабар этиб, давоми…

Икром Отамурод. Харитага тушмаган жой

Икром Отамурод. Харитага тушмаган жой: Шеърлар ва достонлар. — Тошкент, «Шарқ», 2011 Икром Отамурод битикларида ажиб ҳазинлик бор. КАНГУЛ ҳазинлиги бор. Шоир кечинма ва туйғуларини рангли ҳолатларда, руҳий манзараларда, мантиқои мушоҳадаларда шакллантирган. Борлиққа муносабат ҳисси гоҳ шиддат билан, гоҳ сокинлик давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Тарихнинг унутилмас хатолари

“Одам ва оламни идрок этишда сўзга эҳтиёж борлиги учун ҳам Сўз бор. Сўзсиз идрок этувчига, “ҳафиф бир сасни эшита олувчи”га бақириб-чақиришнинг ҳожати йўқ”, деган эди Жалолиддин Румий. Аммо инсон тафаккури, ақлий салоҳияти юксак даражага кўтарилган, само кенглик­ларини забт этаётган янги давоми…

Анвар Шер. Жан Пол Сартр ва бадиий ижод эстетикаси

Жан-Поль Сартр (1905–1980) – француз адиби, файласуф, даҳрий экзистенциячиликнинг асосчиси, ёзувчи, эстет, танқидчи, драматург ва эссенавис. Париждаги олий мактабни битиргач, Гаврдаги лицейлардан бирида фалсафа фани ўқитувчиси сифатида ўз фаолиятини бошлади. 1933 – 1934 йилларда Берлинда яшаб, олмон фалсафаси билан яқиндан давоми…

Жалолиддин Давоний (1426-1502)

Давонийнинг тўла номи Жалолиддин Муҳаммад Асад ас-Сиддиқий ад-Давоний бўлиб, 1427 йилда Эроннинг Казарун волиятига қарашли Давон қишлоғида туғилган. У ёшлигиданоқ илм-фанга, айниқса, мусулмон фиқҳшунослигига қизиқади ва бошланғич мактабни битиргандан сўнг Шерозга келиб, мадрасада йирик олимлар қўлида таҳсил олади. Кейинчалик у давоми…

Хайриддин Султонов. Онамнинг юрти

Хайриддин Султонов. Онамнинг юрти: Қисса ва ҳикоялар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987 Қўлингиздаги тўпламга авторнинг кейинги йилларда ёзилган қисса ва ҳикоялари киритилган. Бу асарларда поклик ва ҳалоллик йўлида машаққатлар чекиб курашаётган, эътиқодида ҳамиша собит илғор замондошларимизнинг мураккаб ҳаёти давоми…

Томас Манн. Ҳаммамиз борадиган манзил (ҳикоя)

Қабристонга олиб борадиган йўл шундоққина катта йўл ёқасидан ўтганди. Йўлнинг нариги бетидан тураржойлар бошланар, янги қурилишлар давом этар, уларнинг айримларида одамлар ишлашарди. Шундан сўнггина далалар бошланар эди. Ярмигагина тош ётқизилган катта йўл ёқасида буралиб-буралиб кетган, сершох, сербутоқ азим қора қайинлар давоми…