Муқаддас хазина (эртаклар, ҳикоялар, қиссалар)

Муқаддас хазина: [Тўплам]: Эртаклар, ҳикоялар, қиссалар: [Ўрта мактаб ёшидаги болалар учун] / В. Ф. Одоевский, К. Д. Ушинский, В. И. Даль, И. С. Тургенев, А. П. Чехов, Л. Н. Толстой, В. Г. Короленко; [Русчадан тарж.]. — Т.: Юлдузча, 1987 Мазкур давоми…

Шермуҳаммадбек (1893-1970)

Туркистон мустақиллиги учун совет режими ва қизил армияга қарши курашда истиқлолчилик ҳаракатининг ҳарбий йўлбошчилари – қўрбошилар муҳим роль ўйнашган. Ана шундай қўрбошилардан бири Шермуҳаммадбек (1893 – 1970) ҳисобланади. Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатининг раҳбарлари ўртасида Шермуҳаммадбек алоҳида ажралиб туради. Шермуҳаммадбек қўрбоши давоми…

Гюнтер Грасс. “Давоми бор…” (Нобель маърузаси)

Швеция академиясининг ҳурматли аъзолари, хонимлар ва жаноблар! Мен маърузамни “Давоми бор…” деб атадим. Айнан шу сўзларни илова қилиб, XIX аср газета ва журналлари насрий асарларни “резинка” қилишарди. Давоми бор романлар урчигандан урчиб кетди. Боблар кетма-кет босилиб турган бир пайтда, муаллиф давоми…

Муҳаммадали Қўшмоқов. Илҳомсиз ижод бўлмас… (Ваҳоб Рўзиматов)

XX аср ўзбек адабиёти тараққиётида, жумладан, шеърият, наср ва драматургиянинг ривожланишида атоқли адибларимиз қаторида таржимонларнинг ҳам ўзига хос ҳиссаси бор. Бугунги кунга келиб, жаҳон адабиётининг кўплаб дурдона асарлари она тилимизга таржима қилинганини, бир қанча улуғ сиймоларнинг кўп жилдликлари ҳам нашр давоми…

Маҳкам Маҳмудов. Бадиий сўз заргари (Ҳасан Тўрабеков)

Мирзакалон Исмоилий, Миркарим Осимдан тортиб, Ҳасан Тўрабеков, Низом Комиловгача етук ва моҳир таржимонлар ўзларининг фидокорона ижодий меҳнатлари билан жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзбек тилида жаранглатиб, халқимизнинг маънавий хазиналарини бойитди. Ўз ўрнида келгуси авлод бу анъанани шараф билан давом эттирмоқда. ХХ-ХХI аср давоми…

Саккокий (XV аср)

Ўзбек мумтоз адабиётида ёрқин из қолдирган, бетакрор ғазаллар ва қасидалар яратган етук истеъдод эгаси, лирик шоирлардан бири Саккокийдир. Саккокийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бизгача жуда кам маълумот етиб келган. Унинг таржимаи ҳоли тўғрисида ўзининг девони ва Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” давоми…

Мирзо Ғолиб. Ғазаллар, мухаммас, рубоийлар, қитъалар

Мирзо Ғолиб. Ғазаллар, мухаммас, рубоийлар, қитъалар. Урду ва форс тилларидан таржима. Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1975. Мирзо Асадуллохон Ғолиб ўн тўққизинчи асрда Ҳиндистонда яшаб ижод этган буюк шоир. Унинг ижоди фақат Ҳиндистонда эмас, барча Шарқ халқлари орасида кенг шуҳрат давоми…

Тецуо Миура. Адашган шуълалар (ҳикоя)

Қувноқ халқ қўшиқларини куйлаб келаётган сархуш ёш японлар тушган чаналар қалин шамшод дарахтлари ўсган дара орасидан отилиб чиқиб, қор босган тоғлар қуршовида сокин жимирлаб турган мовий кўлга қараб бурилди. Атрофга совуқ қўнғироқ садолари таралди. Қирғоқлари музлай бошлаган, ёздагига қараганда суви давоми…

Акбарали Сабирдинов. Ойбек ва Уолт Уитмен

Америка адабиётининг пешқадам ижодкори Уолт Уитмен (1819–1892) шеъриятда ўзининг янги сўзини айта олган ҳассос шоирдир. Асарлари қатъий шеърий қолиплардан холилиги билан ажралиб турувчи бу ижодкор айни чоғда ўз даврининг долзарб ижтимоий масалаларига ҳам фаол муносабат билдиради. Табиатнинг гўзал, бетакрор манзара давоми…