Жемил Мерич. Сўзлар абадий, сўзлар ўткинчи…

Фалсафа, тил, адабиёт, тарих ва маданият билан боғлиқ ўнлаб асарлар муаллифи, уста таржимон Ҳусейин Жемил Мерич 1916 йилда Туркиянинг Райҳонли туманида дунёга келган. Бошланғич таълимни ўз қишлоғида тамомлаган. Ўрта таълимни франсуз тилига ихтисослашган Антакя Султоний мактабида олган. Шундан кейин Истанбул давоми…

Америка ҳиндуларининг ҳикматли сўзлари

• Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз. • Овламоқчи бўлсанг энг заиф кийикни овла. Соғломлари насл сурдириши зарур. • Тинчлик ва бахт ҳар онда мавжуд. давоми…

Шамси Табризий ҳикматлари

• Олим эдинг, ориф бўлдинг. Энди ошиқ бўлишга мажолинг борми? • Ҳаммаси қалбингга боғлиқ: қалбингни ўзгартир, дунёинг ҳам ўзгарсин. • Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан. • Одамлар шароб ичиб сархуш бўлади. Ишқ аҳли эса ичмай туриб маст давоми…

Рафиқ Холид Қорай. Ямоқчи (ҳикоя)

Кема соҳилдан узоқлашиб Мармар денгизи томон ёʻл олганида ёʻловчиларни кузатишга чиққанлар устларидан оғир юк тушгандай енгилладилар: — Бечора… Арабистонда ёʻлини топиб кетармикин… — дедилар Ҳасанни кузатишга келган аёллар, қаттиқ қайғураётганига бир-бирларини ишонтирмоқчидай ясама оҳангда. Келганлар маҳзун бир кайфиятда уйларига қайтдилар. давоми…

Тариқ Буғро. Ўғлимиз (ҳикоя)

Хотиним ғира-шира кўрина бошлаган дераза токчаси олдида ўтирарди. Бутун кечани ўша жойда ўтказибди, бечора. “Сен, шу пайтгача ётмадингми?” -дедим. Қаддини ростлади. Кул ранг дераза токчаси ёнида бор-йўғи бир кўланкадан иборатдек кўринарди. Аммо бу кўланкада бирга ўтказган йигирма йилдан ортиқроқ умримизнинг давоми…

Исмоилбек Гаспринский. Султонлар суҳбати

МУКОЛАМАИ САЛОТИН (РОСТИ РАСТИ) -1- “ТАРЖИМОН” 22-ДEКАБР 1906. 144-СОН Самарқандда. Самарқанд — илм ва адабнинг қуббаси! Қадимий шаҳарларнинг энг эскиси, энг гўзал шаҳарларнинг энг гўзали, машҳур шаҳарлар ичра энг машҳури, илм ўчоғи саналгувчи шаҳар, жаҳонгирларга бешик бўлган шаҳарларнинг энг буюги, давоми…

Азиз Несин. Масхарабоз (ҳикоя)

Бемор докторга ўз дардини тўкибди: — Докторбей, тобим йўқ. Ҳаётдан завқ ололмаяпман. Изтиробларимни унутолмай қийналяпман. Иштаҳам йўқ. Томоғимдан қил ўтмайди. Кўз олдимдан оч-яланғоч инсонлар кетмайдиган бўлди. Тонггача ухлолмай улар билан бирга совқотиб чиқаман. Жиноят ҳақидаги хабарларни ўқиганда ўша жиноятда менинг давоми…

Азиз Несин. Қарғалар сайлаган подшоҳ (ҳикоя)

Бир бор экан, бир йўқ экан. Қадим-қадим замонда бир мамлакатда бир бечора камбағал бўлган экан. Бир кун тўқ бўлса, уч кун оч ётар экан. Шунга қарамай шукрни тилидан туширмас экан. Бутун хаёли ҳаммага ёрдам бериш экан. Яхшилик қилишни хоҳлар экан, давоми…

Ўғуз Атай. Отамга мактуб (ҳикоя)

Азиз отажоним! Эҳтимол эсламассиз, аммо бугун бу дунёни тарк этганингизга роппа-роса икки йил бўлди. Минг афсуски, бу вақт мобайнида мен зарра қадар ўзгармадим. На яхши одам бўлдим, на ақлим кириб қолди. Ўтган вақтдан фойдаланишни ҳам эплай олмадим. Ҳолбуки, авваллари менинг давоми…

Самад Беҳрангий. Қора балиқча (ҳикоя)

Қишнинг чилла кечаси эди. Денгиз тубида кекса бир балиқ ўн икки минг боласи ва набирасини атрофига тўплаб олиб эртак айтиб бераётган экан: — Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда кичкинабир ирмоқда қора балиқча онаси билан бирга яшар экан. давоми…