Канишай Абдибалиева (1957)

Канишай Абдибалиева (Абдыбалиева Канышай) – 1957 йилда туғилган. Педагогика фанлари номзоди. Қозон университетининг физика факультетини битирган. “Кўпайиш” китоби, “Жонзирак” шеърий тўплами нашр этилган. *** Қанот қоққан бахтнинг қушидай Хаёлимни бошқага бурмай. Қизиқ ўйлар ичра гул тердим, Қизғалдоқлар ёнган тандирдай. Хавотирда давоми…

Акбар Мирзо. Остона (ҳикоя)

Фарида эринибгина ташқарига чиқди-ю, қорни кўриб уйқуси қочди. Юзига муздек ҳаво урилган бўлса-да, жилмайди. Биринчи қор-да. Ёшлигида биринчи қор ёққан пайтда дугоналарига қорхат ёзгани, уларга тутқич бермай, анча-мунча совғасини олгани хаёлидан ўтди. Эҳ, нимасини айтсин, ростдан ҳам ажойиб дамлар эди. давоми…

Асил Рашидов. Акам ҳақида

Асил Рашидов. Акам ҳақида — Тошкент, “Фан” нашриёти, 1992 Ушбу рисола узоқ йиллар давомида республикамизга раҳбарлик қилиб келган атоқли давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Ш. Р. Рашидовнинг порлоқ хотирасига, таваллудининг 75 йиллигига бағишланган. МУНДАРИЖА Адоват эмас, адолат енгади Меҳнат қилган давоми…

Наби Жалолиддин. Чувалчанг ёққан кеча (ҳикоя)

Эшикдан кирди-ю ҳаракатларидан ўзини ҳушёр кўрсатишга уринаётгани сезилди. – Ёмғир ёғади шекилли. Шамол бўляпти, – деди ёмғирдан қочиб, панага ўтгандай елкаларини силтаб. – Яхши ўтирибсизларми? Дераза ойнаси басма-бас тиқирлаб, тирқишидан шамол уфургандай бўлди. Онасининг ёнига чўкиб, болишга ёнбошлади. Хаёлидан ушбу давоми…

Ўзбекистондаги энг баланд бино қурилишига доир янги тафсилотлар маълум бўлди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида бунёд этилаётган, нафақат мамлакат, балки минтақадаги энг баланд иншоот бўлиши кутилаётган мажмуа “Nest One” деб номланади. Бу ҳақда 29 август куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказидаги осмонўпар иншоот Ўзбекистоннинг давоми…

Мансурхон Тоиров. Нанотехнология – тириклик тилсимининг калити

Инглиз физик олими Роберт Гук (1635-1703) 1665 йили “ҳужайра” тушунчасини фанга киритиши биология­нинг фан бўлиб шаклланишига кучли туртки берди. Биология ҳаёт, тирик табиат ҳақидаги таълимотдир. Ушбу фаннинг ва унинг йирик тармоқларидан бири бўлган генетиканинг тараққиёти тирик мавжудот учун, жумладан, инсоният давоми…

Антон Чехов. Анюта (ҳикоя)

Мебель билан жиҳозланган «Лисабон» меҳмонхонасининг энг арзон номерларидан бирида учинчи курс студенти медик Степан Клочков хонанинг у бурчагидан бу бурчагига юриб, дарсини зўр бериб ёдларди. Тинмай жон-жаҳди билан жоврайверганидан томоқлари қақраб, пешонасини тер босган эди. Совуқдан ойнасининг четларига гул тушиб давоми…

Моҳира Отабоева. Эртаклар қироли (Льюис Кэррол)

“Бор экан-да, йўқ экан…” Болалигимизда жон қулоғимиз билан тинг­лаганимиз эртаклар, одатда, шундай бошланиб, “мурод мақсадига етибди” қабилида тугарди. Аммо жаҳон адабиётида шундай эртаклар ҳам яратилганки, улар нафақат но­одатий сюжетга эга, балки замирида ўзгача маъно-мазмун мужассам. Оқ қуён изидан кетиб, мўъжизалар давоми…

Мирзо Улуғбек (1394-1449)

Улуғбек 1394 йилнинг март ойида Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида, бобоси Темурнинг ҳарбий юриши пайтида туғилди. У Шоҳрух Мирзонинг тўнғич ўғли бўлиб, унга Муҳаммад Тарағай исми берилган, лекин болалигидаёқ у Улуғбек деб атала бошлаб, бу исм кейинчалик унинг асосий исми бўлиб давоми…

Шаҳло Ҳошимова. Аросатдаги одамлар

Шаҳло Ҳошимова. Аросатдаги одамлар / Тошкент: Akademnashr, 2018. Ушбу китобда Шаҳло Ҳошимова қаламига мансуб қисса ва ҳикоялар жамланган. Уларда инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга, жамият ва шахс алоқаларига, кишилар, авлодлар тақдирига кутилмаган нуқталардан назар ташланган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.