Ясунари Кавабата. Италия ҳақида қўшиқ (ҳикоя)

Уни бошдан-оёқ аланга қамраб олган эди. У жон аччиғида дод солар, ирғишлар ва жазава ичида қўлларини силтарди. Худди аланга қанотларини куйдирган парвонадек… Дастлаб жуда қаттиқ портлаш овози эшитилди, зум ўтмай тажрибахонадан йўлакка бамисли гуриллаб ёнаётган улкан машъала отилиб чиқди… Хоналаридан давоми…

Нодира Содиқова. Марғилон. Наргис кўчаси… (ҳикоя)

Бўёғи кўчиб кетган қатор эшикларни бирма-бир очиб-ёпиб, эндигина иккинчи қаватга кўтарилаётган эдимки, қадамим сустлашди – назаримда, охирги хонада жуда таниш алланимага нигоҳимни уриб олгандек эдим. Вақтим тиғизлигини баҳона қилиб (гарчи вақтим у қадар тиғиз бўлмаса-да) йўлимда давом этавердим. Юқори қаватдан, давоми…

Е. Э. Бертельс. Навоий ва Шарқ адабиёти

Кейинги йилларда Шарқ адабиётларини чуқур ўрганиш уларнинг кўп тармоқлари фавқулодда мураккаб тарзда ўзаро чатишиб кетгани ва ўзига хос яхлит бир бутунлик касб этганини кўрсатмоқда. Тарихий жараёндаги бу ўзига хослик турли даврларда бир-бири билан чамбарчас боғланган бир қатор халқларнинг муштарак меҳнати давоми…

Н. И. Конрад. Ренессанс ва Навоий

1 Ҳирот ва Самарқанд… Самарқанд ва Ҳирот… Булар Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти кечган шунчаки шаҳарларгина эмас, булар унинг оламининг, шу шаҳарлар мансуб бўлган Кўҳна Олам қисмининг ваколатли вакилларидир ҳам. Келинг, мана шу минтақа хусусида фикрлашиб олайлик. Мана у, ўша давоми…

Абу Наср Форобий (873-950)

27 Форобий унинг тахаллуси бўлиб, тўлиқ номи Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ Тархон — жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган Марказий осиёлик машҳур файласуф, қомусий олим. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққийпарвар давоми…

Михаил Шолохов. Асарлар тўплами. 8 жилдлик. 7-жилд: Очилган қўриқ. Иккинчи китоб

Михаил Шолохов. Асарлар тўплами. 8 жилдлик. 7-жилд: Очилган қўриқ. Иккинчи китоб. Ваҳоб Рўзиматов таржимаси. — Тошкент, “Тошкент” бадиий адабиёт нашриёти, 1965. Машҳур рус ёзувчиси Михаил Александрович Шолохов «Очилган қўриқ» романининг иккинчи китобида колхоз тузуми барпо қилинган йилларидаги қишлоқ ҳаётини тасвир давоми…

Михаил Шолохов. Асарлар тўплами. 8 жилдлик. 6-жилд: Очилган қўриқ. Биринчи китоб

Михаил Шолохов. Асарлар тўплами. 8 жилдлик. 6-жилд: Очилган қўриқ. Биринчи китоб. Ваҳоб Рўзиматов таржимаси. — Тошкент, “Тошкент” бадиий адабиёт нашриёти, 1965. Замонамизнинг буюк ёзувчиси М. Шолоховнинг «Очилган қўриқ» романида коллективлаштириш даври акс эттирилган. Автор чуқур ўзгариш, қишлоқдаги қурилишларини зўр эҳтирос, давоми…

Гулчеҳра Асронова. Ой қиз (ҳикоя)

У тенгқурлари ичида охирги бўлиб узатилди. Ахир кимдир охирги бўлиши керак-ку? Лекин одамлар буни “ўтириб қолди” дейишади… Бу хунук ибора секин-аста қизнинг ҳам кўнглига мўралаб, ўзини-да ишонтира бош­лаган бир пайтда совчилар эшик қоқди (қўшни қишлоқдан экан, бу икки гўшани бир-биридан давоми…

Алишер Навоий. Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур (видео)

Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур, Не ажаб, чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадур. Деса бўлғайким, яна ҳам ўн сакиз йил ҳусни бор, Ўн сакиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур. Ўн сакиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур Ҳусн шоҳи, давоми…

Ансориддин Иброҳимов. Покистонда Бобуршунослик

Покистонлик олимлар Темурийлар даври маданиятига катта қизиқиш билан қарамоқдалар. Улар нафақат халқларимиз ўртасида бўлган маданий алоқалар тарихи, балки ўша даврдаги маданий ҳаёт, йирик шоирлар, жаҳон маданияти саҳифаларида ўчмас из қолдирган буюк ижодкорларнинг меросига бағишланган тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Фикримизнинг далили давоми…