Бензин энг қиммат давлатлар (2007)

Осиё давлатларидаги иқтисодий ҳолат туфайли бутун жаҳонда бензин ва нефть маҳсулотлари нархи ошиб бориши давом этмоқда. Нефть ишлаб чиқарувчи давлатлардаги иқтисодий ва сиёсий вазият бевосита нефть нархи ва ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлади. The Oil Drum интернет портали дунё давлатларидаги давоми…

Дунёнинг энг яхши ва қиммат брендлари (2007)

Энг қиммат бренд (савдо маркаси) қанча туради? Дунёдаги энг қиммат бренд қайси? Кимнинг фирма логотипи йилига миллиардлаб доллар даромад келтиради? Яқин келажакда қайси бренд муваффақият қозонади? Ушбу саволларга қуйидаги рейтингдан жавоб олишингиз мумкин. Ҳар йили бир-биридан мустақил тарзда икки нашр давоми…

Инглиз разведкаси жосуси уч нафар рус махсус хизмати агентини тузоққа туширган

Махфий хизматларда парда ортида — омма назаридан четда бўлиш олтин қоида ҳисобланади. Кимки бу қоидани бузса, яъни ўзини ошкор қилиб қўйса, шафқатсиз жазоланади. Мамлакатнинг сараланган фуқаролари фаолият юритадиган жосуслик тизимида садоқат ва ватанпарварлик энг устувор фазилат экани ҳам сир эмас. давоми…

Бўлинган дунёни қайта бўлишга уриниш

Сайёрамизнинг шимолий қутби бўлган Арктика катта энергия манбаларига эга бўлган ҳудуд. Олимлар музликлар маконида улкан нефть ва газ захиралари борлигини айтишганидан буён ҳудудга яқин бўлган давлатларнинг тинчи бузилди (Тахминларга кўра, ҳали ўрганилмаган нефть ва газ конларининг 25 фоизи шу ерда). давоми…

Хитой ғазнасида сақланаётган 1,3 триллион доллар жаҳон иқтисодини издан чиқариши мумкин

Бутун дунёни ҳарбсиз эгаллаган АҚШ доллари тақдири Хитойга боғлиқ дейилса, ғалати туюлиши, бу гапга кўпчилик ишонмаслиги ҳам мумкин. Лекин қанчалик ажабтовур бўлмасин, бу гапда маълум маънода жон бор. Айни пайтда Хитой ғазнасида оз эмас, 1,3 триллион доллар миқдорида валюта захираси давоми…

Европа тақдири… Косово қўлида!

Европа Иттифоқи охирги пайтларда ташқи сиёсатда у қадар катта таъсир кучига эга бўлмай қолди. Ироқ уруши борасида кучларнинг бўлиниб кетгани, АҚШ томонидан Полша ва Чехия ҳудудида ракетага қарши мудофаа тизимининг қурилиши Европанинг сиёсий мустақиллигини хавф остида қолдирди. Эндиликда Европа Иттифоқи давоми…

«Ўғрини қароқчи урди…»

Испания разведкаси собиқ ходими Роберто Флорес хориж жосуслик хизматига ахборот етказиб бериш айби билан ҳибсга олинганидан хабарингиз бор. Бу воқеа испан жамиятини бир лаҳзага саросимага солиб қўйди. Европанинг энг олди разведка хизматларидан бири саналган Испания махфий идораси тарихида бу каби давоми…

Ер атмосфераси нима?

Инсоннинг Ой ва бошқа сайёраларни ўзлаштираётгани тўғрисида ўқиганимизда, биз атмосфера билан боғлиқ саволларга тез-тез дуч келиб турамиз. Бошқа сайёраларда ҳам атмосфера борми? Олимлар аниқлашича, ҳеч бир сайёра ёки юлдузнинг Ерникига ўхшаш атмосфераси йўқ. Атмосфера ўзи нима? Биз уни Ерни ўраб давоми…

Ернинг марказида нима борлигини биз қаёқдан биламиз?

Олимлар (ҳатто асбоблар ёрдамида ҳам) Ер қаърига жуда чуқур кириб бориш имкони бўлмагани учун уни ўрганишда тадқиқотнинг бошқа усулларидан фойдаланишади. Шундай усуллардан бири вулқонлар отилишини ўрганишдир. Вулқонлар Ер юзасига ниҳоятда қизиб кетган газларни ва суюқ тоғ жинсларини чиқариб ташлайди. Бу давоми…

Қандай объектлар коинотда кўчиб юради?

Гравитация Коинотдаги бир объектни иккинчи бир объектга тортиб турадиган кучдир. Бу куч космик объектларни Ерга томон ҳаракат қилишга мажбур этади. Фақат Галилео Галилей (1564—1642) замонига келиб гравитация катталигини аниқлашга уринишлар бошланди. У вақтга қадар Ер юзасига келиб уриладиган предметнинг қулаш давоми…