Чо Нам-Сон (1890-1957)

ДЕНГИЗ ВА ЎҒЛОНЛАР Ғалаёнли тўлқинларим, тўфоним-ла мен Синдираман ва йиқаман ҳамма нарсани. Нима менга — тоғ ҳайбатли юксак мақбара, Нима менга — чўнг қоялар метин, нурамас, Сиз билмайсиз қудратимни, жазавамни, о, Синдираман ва йиқаман ҳамма нарсани Туғёнларим, наъраларим, дағдағам билан! давоми…

Дилафрўз Худойбердиева (1987)

Дилафрўз Худойбердиева 1987 йилнинг 9 апрелида Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. Ҳозирда мазкур институтнинг Магистратурасида таҳсил олиш билан бир қаторда, институт қошида фаолият юритадиган “Молиячи” газетаси ҳамда унинг қошидаги «Ижодкор ёшлар» тўгарагида, шунингдек, қарийб ўн йилдан буён “Тонг давоми…

Собит Мадалиев. Шу тупроқ олдида жавобгарман (1990)

Фарғона фожиаларидан кейин, гарчи ойлар ўтган бўлса-да, бироқ ҳали харобалар кули тамомила совигани йўқ. Ҳали ҳамон гоҳо тинч, осуда дамларда шаҳид кетган ўғиллар, ака ва оталарнинг жувонмарг ёдини, гоҳида эса икки бирдай халқни бирлаштирган азиз ва ёруғ хотираларни эсга солувчи давоми…

Нят Хан (1924)

* * * Қайга кетдинг, биродар? Мана, ҳозир, бугун-эрта баҳор келадиган… Сен ўлиб кетавердинг, бойчечаклар очилишини кутмадинг… * * * Қирғоқ кимсасиз… Ёмғир одамларнинг изларини ювмоқда. Намчил қумлоқ негадир дилга маҳзунлик солади. Яланг оёқлар ҳали ҳам баҳор шамолининг титроғини унутолмаган. давоми…

Тан Да (1888-1939)

* * * Куз туни нақадар қайғули, эй Ой! Одамлар дунёси тегди жонимга. Ой, тунги кўшкингда менга йўқми жой? Қайрағоч шохидан чиқсам ёнингга. Ёнимда сен каби маҳбубам бўлса, Ҳар булут, шамолга бўлар эдим шод. Ой, сени бағримга босиб, тепадан – давоми…

Нгуен Бин Кхием (1491-1585)

* * * Менинг мағлублигим, ғолибликларим – бугун арзимасдир қиммат бир пулга. Барча шон-шуҳратим, ҳурмат-иззатим жон деб алмашаман бир дона гулга, бир пиёла майга… Оқ булутларни кўрпа қилиб ётсам менга етарли – сокинликни тотсам менга етарли. Тириклик ғамидан кечдим тамоман, давоми…

Тхэ Ли (1459-1497)

* * * О, илҳом париси! Ичим тўла ғам! Нилуфар гулида акс этмас офтоб, Шамоллар тебратмас япроқларни ҳам, Кўкарган осмон жим, жон йўқ булутда, Жимирламас ҳатто ҳовуздаги сув, Вақт тўхтаб қолган наҳот бу юртда… Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси

Тэ Хан (1240-1290)

ҲАЁТ ТАҚВИМИ Мен ўз ҳаётим кунларидан Қоғоз тақвим тузишни истайман, Токим унинг варақларини узай Истаган пайтда. Шунда бахтли кунлар варақларини Узоқ қолдирардим тақвимда Ва қайғули кунларни Тезда йиртиб отардим, Қарамасдим вақтга, замонга… Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси

Ван Хан (XI аср)

* * * Инсон бир чақмоқдир – бир чақнаб, сўнар, Инсон бир япроқдир – яшнар ва сўлар. Дунё сирларини англагани он – Тирилиш – ўлишдан қўрқмагай инсон. Баргдаги шудрингдир бор-йўқ бу жаҳон… Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси