В.Песков, Б.Стрельников. Колумбнинг топгани (1975)

“Колумбнинг топгани” публицистик асари ёзилгани ва эълон қилинганига 30 йил бўлди. Лекин энг муҳим жиҳати шундаки, асарда кўтарилган муаммолар у ёзилган давридагидан кўра ҳозир кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Асар инсониятни атроф муҳит софлиги учун курашга чорлайди, дунё аҳли эътиборини Америка давоми…

Ким Ён-Ги (1960)

АЙРИЛИҚ Ер юмалоқ, Қуёш юмалоқ. Коинот ҳам юмалоқ. Агра эгри бўлмаса инсон туйғулари, Изига қайтсин. Ҳар ким ёғдуга дуч келар йўлида, Дуч келар янги барг чиқарган ниҳолга. Парвоздаги қушдек, туяман аён Ернинг тортиш кучи, осмон залварин. Янги кун ҳақида қайғураман давоми…

Ким Хён-Чжо (1956)

ТОҒ Оёққа тургач у Қўйиб юборди нафсини; Бойликлар орттиргач Унута борди уятни. Юксак осмонларга интилди Ва унинг ташвишларидан Кирланди мусаффо дунё. Тоғ, Бағрида қийғос очилган Гуллар кулгусини яширди. КЎЛ Қачонлардир жавлон урган вақт Томчига айланиб, уйқуга чўмди. Кулгусиз, фарёдсиз бўм-бўш давоми…

Пак Мок-Воль (1917-1978)

ОЙ Гуллаётган шафтолининг Шохларига яшириниб Ой сузиб борар. Недонг-мён ёки Одонг-мён Қишлоқлари устидан, Пульгукс ибодатхонаси турган жойлар, Кёнгчжу вилояти узра. Ой сузиб борар Гуллаган шафтолининг Шохларига бурканиб. ТОҒ ШАФТОЛИСИ ГУЛЛАДИ Тепалик, Хугасан тепалиги, Қизил тошлари ял-ял тепалик. Гулга кирди тоғ давоми…

Чо Чжи-Хун (1920)

РОҲИБА РАҚСИ Оппоқ ёпинчиғи майин шоҳидан, Қўниб турган капалакдир нақ. Тақир боши ҳарир мато остидан Ялтиллаб кўринар. Ол ёноғи шундоқ масъумки, Кўнглинг оҳларга тўлар. Бўм-бўш кат устида шам нури милт-милт. Нокнинг шохларига қўниб ўтар ой. Ҳаволанар узун енглар осмонга. Чиройли, давоми…

Пак Ту-Чин (1916)

ҚУЁШ Чиққин, қуёш, чиққин! Нурли, мусаффо юзинг билан ярқира, эрка қуёш! Кўтарил тоғ чўққилари узра Ва ёрит туннинг зулматини. Кўтарил тоғ чўққилари узра, Ёндир, абас айла қоронғиликни. Мен нафратланаман ойдин тундан, Хуш кўрмайман ойдин тунни — Ой дарёларни кўз ёшлари давоми…

Ким Кван-Куин (1914)

ҚОРЛИ КЕЧА Қоронғи тун изсиз йўқолар Олиб келишганда менга нохуш хабарни. Пилик тугаб борар, мойчироқ шуъласи липиллар, Қор эса ёғади эски хотиралар ғуссаси янглиғ. Энтикиб кетаман, оғзимдан чиққан буғни тутаркан, Юрагим бўшлиғини ёритаман чироқ шуъласи билан. Либос сасларини эшитаман, аёл давоми…

Пак Ен-Чхоль (1904-1938)

КЕТАЁТГАН КЕМА Мен ҳам кетаман. Наҳотки кўз ёш-ла кузатсам ёшлигимни? Кетаман мен. Осонми бу файзли соҳилни тарк этмоқ, Кўз ўнгимда жонланар олмос чўққили тоғлар манзараси, Нигоҳларим ардоқлар қадрдон кишиларимнинг ҳатто ажинларин… Кетар экан, унутиб бўларми буларни? Бошқалар кўнглига ғашлик солган давоми…