Нодзава Бонтё (1640-1714)

* * * Ёшгина мода товус! Учта япроқ учади — Ечинар қиш яланғоч. * * * Ҳой, учаётган ғозлар! Элас-элас кўринасиз Баҳорги кунботишда. * * * Осмондаги ой, Биргина сен биродар Қутураётган бўронга. * * * Сузмоқда булутлар карвони… Елкасида давоми…

Найто Дзёсо (1662-1704)

* * * Тоғларнинг ўркачига Шовқин солиб тушдилар Учаётган қушлар галаси. * * * Қорлар ёғади совуқ, Кумуш этар оқ сочларимни Қиш фаслида ой. * * * Ой шуъласи ёғар осмондан! Бутхонанинг соясига беркинди Сўқир кўз бойқуш. Рус тилидан Турсун давоми…

Камидзима Оницура (1661-1738)

* * * У бошқа одам, Гули йўқ дарахт уни Чорласа агар. Рауф Парфи таржимаси * * * Тўлиб турган ҳовуздан энди Ҳеч ёққа сув сачратолмайман… Ҳамма ёқда куйлар чигиртка! * * * Устухонларини одамлар Ипакка ўраб олди. Назар солдилар давоми…

Лобар Азизхўжаева (1991)

Лобар Азизхўжаева 1991 йил Тошкент вилоятининг Қибрай туманида таваллуд топган. Насрда ва назмда ижод қилади. Ҳикоялари, ижтимоий-сиёсий мавзудаги мақолалари, интервюлари, таржималари, шеърлари Республиканинг турли газета ва журналларида мунтазам равишда чоп этиб келинади. Касби журналист. Ҳозирда “7х7” ижтимоий оммабоп газетасида адабий давоми…

Кавсар (1987)

Кавсар (Шодиева) 1987 йил Ғиждувон шаҳрида туғилган. Кавсарнинг “Нон ҳиди” (Тошкент, 2003) ва “Тонг қуёши” (Тошкент, 2009) номли шеърий ҳамда “Гулистондан жавоҳирлар” (Тошкент, 2010) таржима китобчалари нашрдан чиққан. Ҳозирда Ж. Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари юзасидан илмий изланишни давом эттирмоқда. ВАТАН давоми…

Азизбек Ҳакимов (1985)

Азизбек Ҳакимов 1985 йили Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетини тамомлаган. “Кушойиш” номли тўплами нашрдан чиққан . МEНГА АТАЛГАН ШEЪР Келмаслигинг аниқ билсам-да, То тонггача кутдим телбавор . То тонггача йиғлай олмадим , То тонггача … давоми…

Абдулҳақ (1971)

Абдулҳақ 1971 йил 14 январда Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманида туғилган. 1978 йили Андижон Давлат университети филология факултети ўзбек тили бўлимига ўқишга кириб, 1995 йили мазкур университетни тамомлаган. 1995-1999 йиллари Бозорқўрғон туманидаги З.М. Бобур номли мактабда ўзбек тили ва давоми…

Ҳикматулла Айимбетов (1948)

Ҳикматулла Айимбетов 1948 йил 2 сентябрда Тахтакўпир туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат педагогика институтини тамомлаган (1972). Унинг “Ёлғиз терак” (1976), “Тинглангизлар” (1985), “Оқ қоғоз” (1993) номли шеърий, “Қора бувра” (1998), “Тахтакўпир ўғли” (2007) номли романлари чоп этилган. ТОШ Бир иморат қурмоқ давоми…

Зуҳра Алиева (1952)

Зуҳра Алиева 1952 йилда Қува шаҳрида таваллуд топган, Фарғона педагогика институтини тамомлаб, шаҳардаги 17-мактабда ўзбек тили ва адабиётидан дарс берган. Шеърлари вилоят ва жумҳурият матбуотларида чоп этилган. ОДАМ БОЛАСИ Осмон ўшал осмон, юлдуз, ой ўша, Сувлари шалола, тошқин сой ўша, давоми…

Комил Жўра (1937)

Комил Жўра 1937 йил 18 сентябрда Данғара туманидаги Ганжировон қишлоғида таваллуд топган. Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида таҳсил олган. Унинг “Сарвинозим”(1995), “Муҳаббат гулшани”, “Оқ ўрик қўшиғи” (2002) каби асарлари чоп этилган. Комил Жўра- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг давоми…