Исажон Султон. Табғачлар (ҳикоя)

– Сен кимсан? Кимнинг ўғлисан? Тангритоғнинг сарсар шамоли от устида бораётган, тақимига хуржун бостириб олган аскардан шуни сўрайди. – Кимни боласисан? Отангни исми не? Аскар бу саволга жавоб бермайди. Шамол унинг узун кокилини ғазабга тўлиб тортқилайди: – Айтсанг-чи! Отанг ким? давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Кўзойнак (ҳикоя)

Кун кўнгилсизлик билан бошланди. Кўзойнаги синиб қолди. Гардиш ва қулоқ ортига ўтадиган бандни бир-бирига улаб турадиган, митти мурватча жойлашган темир “қулоқча” узилиб тушди. Аслида унинг бу матоҳи алмисоқдан қолган эди. Қизи кўпинча аччиқланиб: “Йўқотсангиз-чи шуни, – дерди. – Ҳеч ўзингизга давоми…

Тўлқин Ҳайит. Бемор (ҳикоя)

Кенг осмонни хира булут босса, ­Нигорахоннинг ойдек чеҳрасига қора соя тушиб, руҳи ҳорғин тортади. Ўл-а қолсин-а, бугун ҳам шу аҳвол: эрталабдан ҳовлининг юзи ҳам хира осмондан ранг олибди, ёзнинг ўнинчи кунида-я! Нон ҳиди уфуриб турган қўлини пахса қилиб, осмонга, қўрғошинранг давоми…

Муҳтарама Улуғ. Она, сизни соғиндим (бадиа)

Беш соатлик йўл эди Марғилоннинг ораси… Марғилонда яшарди Оналарнинг онаси… Боришимни аввалдан айтсам, ҳаловатингизни йўқотиб, йўқни йўндиришга тушардингиз. Ҳолбуки, ёшингиз саксонни ҳам қоралаб ўтганди, Она. Шу боисдан кейинги пайтларда уйимизга бехосдан кириб боришни одат қилгандим. Дарвозадан кўринишим билан гўё дунёнинг давоми…

Шойим Бўтаев. Уруғ (ҳикоя)

Йилқибой Тўхлиевнинг Илаш деган акаси бўлган экан. Подачилик қилиб, подага эшак, эчкиларни ҳам қўшиб боқаверган экан. Йилқибой уни кўрмаган. Бир куни туман қалин тушганида Наимнинг хўтиги подадан қайтмапти. Наим Йилқибойларнинг уйларига уч-тўрт марта келипти, Илашни ҳоли-жонига қўймапти, оталарингнинг қулоқ бўлиб давоми…

Абдужалол Тайпатов. Чоллар (ҳикоя)

Алишер хонасига кирибоқ дераза туйнугини очиб қўйди. Туни билан димиққан хонага тонг шабадаси ёпирилди. Компьютерни ёқиб, интернетга кирди. Сайтларга бирров кўз югуртириб, дунё ахборотлари билан танишди. Бир соатлардан сўнг йўлакда ҳамкасбларининг қадам товушлари эшитилиб, ходимлар ишга кела бошлади. Ички телефон давоми…

Ҳалима Аҳмедова. Сен – кўркам ва гўзалсан, меҳрибон ва мурувватлисан… (бадиа)

Болалигимда бибимнинг узун ва учи қўнғироқ сочларини ушлаб юришни яхши кўрардим, ундан доим қалампирмунчоқнинг ҳиди анқирди. Бибим жуда хушрўй эди. Айниқса, жойнамоз устида янада сулувлашиб кетарди. Намозини тугатгач, ундан сўрардим: – Дунёда энг чиройли ким? Бибим кўзларига тўлган нурнинг тилида давоми…

Наргиза Асад. Ҳолва (ҳикоя)

Мастура қия очиқ дарвозадан ичкарига кириб, атрофга аланглади, тушлик пайти бўлгани учунми ҳеч ким кўринмади. Ҳовлининг бир четида кузак гуллари сариқ, қизил, пушти рангда жилоланар, эгатда жимир-жимир сув оқарди. Ўнг томонда ишкомдаги ҳусайнилар офтоб нурида товланар, эндигина келиб қўнган қушлар давоми…

Дурбек Қўлдош. Кутубхонада (ҳикоя)

Ҳаммани интиқ куттирган баҳорнинг илиқ кунларида борлиқ аста-секин қиш уйқусидан уйғониб бормоқда эди. Шаҳар марказида қад кўтарган маҳобатли кутубхона китобхонлар билан гавжум. Кимдир чинакам илм соҳиби бўлиш ниятида, кимдир эртага имтиҳонда хижолат бўлиб қолишдан чўчиб, яна кимдир танлаган касбини мукаммалроқ давоми…

Тўлепберген Қаипбергенов. Адабиёт уммонида (“Қорақалпоқнома”дан парча)

Адабиёт назариясидан дарс берган Аган Никифорович Сидоровнинг маслаҳатларидан: …Адабиёт — ҳар ким кириб, тўйиб кетаверадиган тўйхона эмас. Шуҳрат тақсимлайдиган таванхона ҳам эмас. Табиат ато этган чинакам истеъдодингга қўшимча атрофлича билиминг, ақл-фаросатинг, одамзод учун қимматли эзгу ниятинг, пок виждонинг бўлсагина “Адабиёт” давоми…